TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Петербургда аспирант қизни ваҳшийларча ўлдирган «домла» кўзойнак талаб қилмоқда… (ВИДЕО)
Эсингизда бўлса, Санкт-Петербург университетининг муаллими, тарих фанлари номзоди Олег Соколов яқинда қўл остида ўқийдиган, ўзи анчадан бери беникоҳ яшаб келган аспирант қиз 24 ёшли Анастасия Ещенкони ўлдириб, кейин тана қисмларини Мойка дарёсига ирғитишга улгургани, даҳшатлиси, Настянинг тана қисмларини бир туки сесканмай майдалаб чиққани, ҳатто, бошини танасидан жудо қилгани ҳақида маълум қилгандик. Куни кеча унга нисбатан расман айблов эълон қилиниб, СИЗО га жойлаштирилди. У ерда Соколов Петербург бўйича жамоатчилик кузатув комиссияси раиси Александр Холодовга интервью бериб, турма раҳбариятидан кўзойнак тақишга рухсат олиб беришни сўради.
— Мен олим одамман, — деди Соколов. — Турмада бўлсам ҳам ишлашим шарт. Ишламасам, ақлдан озаман. Китоблар, илмий ишлар ёзишим керак…
Ҳайратланарлиси, у интервью давомида Настяни аслида қандай ўлдиргани, мақсади нелиги ҳақида лом-мим демади.