TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Яқинда полициячилар Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги Мойка дарёсидан 1956 йили туғилган эркакни тортиб олишди. Эркак сувда узоқ вақт турганлиги сабабли аҳволи оғир эди. Елкасидаги қопча текшириб кўрилганда эса, ичидан аёл кишининг кесилган қўллари ва травматик тўппонча чиқди. Полициячилар дарров сергак тортишди. Зудлик билан эркакнинг шахсини аниқлашга киришишди. Маълум бўлдики, эркак Петербург Давлат университетининг 63 ёшли муаллими Олег Соколов экан. У параллел тарзда Париждаги университетларнинг бирида ҳам талабаларга дарс берган. Полициячилар муаллимнинг квартирасини тинтишди. Ичкаридан аёл кишининг кесилган боши, тана қисми ва арра топилди. Экспертиза хулосасига биноан жасад ва тана бўлаклари худди шу университетнинг аспиранти 24 ёшли Анастасия Ещенкога тегишли бўлиб чиқди. Аниқландики, Настя бунга қадар Олег Соколов билан учрашиб юрган. Улар жуда яқин муносабат юритишган. Қолаверса, Соколов Настя билан бирга бир нечта илмий ишлар қилган. Охирги марта ёзилган илмий иш «1809-1812 йилларда Жозеф Бонопарт саройидаги Россия элчиси» сарлавҳаси остидаги иш якунлангач, Соколов беихтиёр Настянинг исми-шарифини олиб ташлашга қарор қилган. Илмий иш фақат ўзиники бўлишини хоҳлаган. Ораларида жанжал чиққан. Шунда домла аспирантини ваҳшийларча ўлдирган.
Айни пайтда Соколов касалхонада даволанмоқда. Тергов ҳам худди ўша касалхона палатасида давом эттирилмоқда.