1. Майя қабиласидагилар гўзаллик масаласида ўз фикри ва анъаналарига эга эди. Уларда пешонанинг ясси бўлиши гўзаллик рамзи бўлган. Чақалоқ туғилгач, унинг пешонаси ясси бўлиши учун бошига тахта бойлаб қўйишган.
2. Одам пешонасининг ўртача қалинлиги 0, 8-1 сантиметрга тенг.
3. Қадимда қуллар, жиноятчилар ва фоҳишаларнинг пешонасига оловда қиздирилган тамға босишган. Бу иш қуллар, жиноятчилар ва фоҳишаларнинг халқ ғазабидан қочиб қутулмаслиги, ёки халқдан айро бўлмаслиги учун амалга оширилган.
4. Халқда кенг пешоналарни ўта ақлли деб ҳисоблашади. Шунинг учун бўлса керак ўрта асрларда ҳатто аёллар ҳам пешонасини ёпиб турган кокилларни қириб ташлашган. Аслида эса ақл ва пешона ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ.
5. Ҳиндларда «Тилака» деган жумла кенг тарқалган. Бу аслида илоҳий белги ҳисобланади. Белгини ҳиндлар пешонага лой, кул ёки бошқа модда ёрдамида қўйишади.
6. Америкалик Жон Ферраро (John Ferraro) исмли эркак пешонаси ёрдамида осонлик билан металлни букади, деворга мих қоқади, бетон плитани синдира олади. У икки карра Гиннес рекордлар китоби саҳифасидан ўрин олган. Биринчи бор цемент блокни пешонаси билан парчалаб ташлаган. Иккинчи марта эса қалин тахтага пешона ёрдамида жами 5 та мих қоққан. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|