Перунинг Тинч океани соҳилидаги ҳудудлари анчадан бери дунё археологларини қизиқтириб келади. Бу ҳудудлардан қазиш ишлари натижасида минглаб йиллар олдин мавжуд бўлган Чавин, Паракас, Наска маданиятига оид қазилмалар топилган…
Эчкемар миниб ҳавога кўтарилган йигит
Айниқса, Ика шаҳрида топилган қора тошлар кўпчилик олимларни ўйланишга мажбур этди. Тошларнинг ўртача ҳажми бир-икки метр оралиғида бўлиб, барчасига турли суратлар ўйиб ишланган.
Тошлар шу қадар қатъий тартибда териб чиқилганки, худди кутубхонани эслатади. Олимлар бундан қуйидаги хулосага келишди: «Тошлар қандайдир табиий офат туфайли ер остида қолиб кетган. Аслида бу катта бир шаҳар бўлиб, маданият ўта ривожланган…»
Тошларнинг бирига от минган чавандоз сурати туширилган. Суратдаги одам кўпроқ неандерталларни эслатиб юборади. Чунки унинг боши катта, пешонаси жуда кенг ва жағ қисми ниҳоятда улкан…
Фақат бир нарса мавҳум. Отлар Аммерикага Колумбдан сўнг олиб келинган. Америка отларининг сўнггиси эса 200 минг йил олдин ўлган. Отдаги чавандоз лаборатория шароитида текшириб кўрилганда, 40 минг йил олдин яшагани маълум бўлди.
Бошқа бир тошга фил қувлаб кетаётган одам сурати туширилибди. Ваҳоланки, Америкада охирги фил ҳам от билан бир вақтда ўлиб кетган. Бу ҳам майли. Бошқа бир тошда эчкемар минган ҳолда ҳавода парвоз қилаётган йигит тасвирланган. Олимлар мана шу тошга алоҳида эътибор қаратди ва эрамиздан анча аввалги даврларда маданият, ҳайвон ўргатиш ривожланган деган хулосага келишди.
Қадимда юрак жарроҳлиги бўлганми?
Инсонни ниҳоятда ҳаяжонланиш, ажабланишга мажбур этган доктор Кабрера топган тошлар серияси бўлди. Бу тошларнинг ҳар бирида жарроҳлик операциясида кечадиган турли лаҳзалар акс эттирилган. Масалан, тошларнинг бирида врач бемор йигитни ётқизиб, кўкрак қафасини очиш билан банд. Унинг ёнида эса иккинчи врач қўлида жарроҳлик асбоб-ускуналарини ушлаганча турибди. Иккинчи тошда эндигина организмдан чиқариб олинган юрак акс эттирилган. Учинчи тошдан кекса эркак (унинг кексалиги ажинлар ёрдамида кўрсатиб берилган) нинг кўксидан врач хаста юракни ажратиб олиб, унинг ўрнига ёш ўсмирнинг юрагини ўрнатмоқда. Тўртинчи тошга ҳозиргина юраги операция қилиниб, кесилган жойлари тикиб қўйилган қариянинг сурати туширилган. Қариянинг нафас йўлига трубка жойлаштирилган. Кейинги тошларда жарроҳлик операциясидан кейинги ҳолатлар тасвирланган. Бирида операциядан чиқиб, енгил нафас ола бошлаган бемор, бошқасида жарроҳнинг бемор юрагини эшитиб кўраётгандаги манзара.
Яна бир тошга хаста юраги кўксидан ажратиб олинган қария сурати чизилган. Қария юраги суғуриб олинса-да, ўлмаган, махсус ускунанинг бир учи қария организми, иккинчи учи ёнбошдаги аёл юрагига уланди. Мана шу ҳаракат қариянинг тирик қолишини таъминлаб берди.
Олимлар мана шу жиҳатга ҳайрон қолишди. Ахир, врач жарроҳлик операциясини ўтказиш учун анатомия ва физиологияни чуқур ўзлаштирган бўлиши керак! Қолаверса, ускуналари ҳам аъло даражада бўлиши шарт. Акс ҳолда бемор операциядан сўнг қон заҳарланиши оқибатида ҳаётдан кўз юмиши тайин.
Донор ким бўлган?
Ҳақиқатан, ўша пайтларда донорлик қилган шахслар ким бўлган? Олимлар бунинг ҳам жавобини лаборатория шароитида тошларни текшириш жараёнида аниқлашди. Масалан, қарияга ўз юрагини ҳадя этган ўсмирнинг танасида ҳеч қандай жароҳат йўқ. Демак, у жангда яраланмаган. Соғ ҳолатда операция столига ётқизилган. Аммо ўзига қолса, ҳаётда кўнгилли равишда бировга юрагини бермасди. Олимлар ўсмир кимнингдир қули бўлганини тахмин қилишди.
Жарроҳнинг қўли
Доктор Кабрера ўзи топган тошларни ўрганиш жараёнида жарроҳларнинг қўлига алоҳида эътибор қаратди. Уларнинг қўли оддий одамникига эмас, кўпроқ маймунникига ўхшаб кетарди. Чунки бош бармоқ қолган бармоқларга қарама-қарши тура олмасди. Шуни ҳисобга олиб доктор бу одамлар ростдан неандарталлар эканини таъкидлади. Фақат суратдагилар неандарталлар орасида жуда тез фурсат ичида ақлан ривожланганини алоҳида қайд этиб ўтди.
Ҳайвон ўргатувчилар
Шубҳасиз, кўплаб тошларга ҳайвон ўргатаётган эркак сурати туширилган. Кабрера бу жиҳатни ҳам махсус ўрганиб чиқди ва неандарталлар ақлан ўсишида худди шу одат ҳам ҳисса бўлиб қўшилганини аниқлади. Афсуски, орадан йиллар ўтиб музлик даври бошланди ва неандарталлар, ўша даврда яшаган ҳайвонлар ҳалок бўлди. Кейингилари эса аждодлар қолдирган маданият, маърифат, тафаккурни мерос қилиб ола билмади.
Қабила қандай тузилган?
Доктор Кабреранинг фикрича, ақлан ривожланган неандарталлар ўзидан кейин давомчи қолдиришга ҳам эътибор қаратган. Улар ўта қолоқ қабилалар ичидан ақллисини танлаб олишган-у, қолганларини йўқ қилишган. Ақлсиз одамлар тафаккури юксакларга тўсиқ вазифасини ўтайди деб ҳисоблашган. Бир қабилага бирлашган ақлли неандарталлар бир-бирларига суянч бўлган ҳолда тобора ривожланишда давом этган…
Олимлар ҳозирги кунда ҳам тошларни ўрганишда давом этишмоқда. Заҳирада яна 20 мингдан зиёд қора, ғаройиб тошлар навбатда турибди. Уларнинг тахминига кўра, бундан ташқари ер остида 300 мингга яқин қазиб олинмаган қора тошлар мавжуд. Улар ҳам албатта ўрганиб чиқилади.
АРҚОНДАН ЯСАЛГАН КОМПЬЮТЕР
Шу кунга қадар Марказий ва Жанубий Америкада яшаган инка қабилалари бронза асрининг қолоқ қабиласи сифатида эътироф этиларди. Аммо Хорвард университети профессори Гарит Уртоннинг «Инкаларнинг кипу белгиси» китоби нашр этилгач, бу эътирофга ўрин қолмади. Китобда ёзиладики, инкалар биз ўйлаганчалик қолоқ бўлмаган. Улар ўқиш ва ёзишни яхши билган. Фақат улар ёзувларни рангли арқончаларда сақлашган. Бунинг учун арқоннинг ҳар ер ҳар ери тугиб қўйилган. Мана шу тугунлар орқали нималар ёзилганини ўқиш мумкин бўлган. Лекин ёзувни фақат инка қабиласи аъзоларигина ўқий олган.
Масалан, XVI аср охирида Жанубий Америкада испанлар хукмронлик қилган. Кунларнинг бирида иш билан шошиб қаергадир кетаётган уч испан ўрта яшар инка эркагини тутиб олди. Кийимидан унинг маҳаллий корчалон ва билимдонлардан эканини испанлар дарров пайқади. Эркак испанлардан кийимлари орасида ниманидир яширарди. Испанлар негадир қизиқиб эркакни куч билан ерга йиқитишди ва ўша нарсани тортиб олишди. Инка яширган нарса ҳар ер ҳар ери тугиб қўйилган рангли арқон эди. Испанлар эркакни қийнаган ҳолда бунинг нималигини аниқлашга уринишди. Инка ғурур билан жавоб қилди:
— Бу ерга дунёдаги барча босқинчи, лашкарбошилар ҳақида фактлар битилган…
Ўша лаҳзаданоқ испанлар бу арқонга битилган битикларни аниқлаш ҳаракатига тушди. Афсуски, бунинг имконини топа олишмади. Инкалар ўлиб кетишса-да, ўз сирини ошкор этмади.
Замонамиз олимлари бу рангли арқонларни компьютерга менгзашади. Негаки, ҳали ҳануз бирор мутахассис бу сирнинг калитини топа олмади ва арқон тугунлари нимадан сўзлаши ҳақида маълумотга эга бўлмади. Бунинг учун инкалар қўйиб кетган ҳақиқий паролни аниқлаш лозим. Бахтга қарши бунинг ҳам имкони топилмайдиган кўринади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|