TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Пермда эркак ҳомиладор хотини ва уч яшар гўдагини пичоқлаб ўлдирди. Нега?..
Фожиа Перм ўлкасидаги Кормовище қишлоғида содир бўлди. Шу қишлоқда яшовчи исми-шарифи тергов манфаатларини кўзда тутиб маълум қилинмаган эркак 24 ёшли ҳомиладор хотини ва 3 яшар боласини пичоқлаб ўлдирди. Жиноятини яшириш ниятида уйига ўт қўйди. Терговчиларнинг айтишича, қотил хотини ҳомиладорлигини билиб туриб шундай жиноятга қўл урган.
Яқинларини ўлдиргач, ўзи ҳам уй билан бирга куйиб кетишни ихтиёр этганди. Улгурмади. Қўшнилар ўт ўчирувчиларни чақиришди. Улар уй эшигини бузиб ичкарига кирганда, эркак кийимларигача қонга бўялган ҳолда беҳуш ётарди. Бир сўз билан айтганда, ўз жонига қасд қилишга улгурмади. Хотини ва боласининг жасадини хонадаги диван устидан олиб ташқарига чиқаришди.
Кейинроқ маълум бўлдики, эркак банкдан катта пул қарз олган. Аммо қарзини тўлай олмаган. Қачон қараса, банк ходимларидан қочиб ижара уйдан ижара уйга кўчиб юришга мажбур бўлган. Кормовище қишлоғига у оиласи билан бир неча кун олдин кўчиб келган экан.