Биласизми, сиз чиройли бўлиш учун бажарадиган амалларнинг ҳар бири озми-кўпми вақтингиз ва нақдингизни олади. Аммо уларни тўғри бажариш ҳам сиздан бироз эътибор талаб қилади. Қуйида ана шу ҳақда тўхталамиз.
Пардоз чўткасини ювмаслик
Албатта, сиз ўзингизга алоҳида пардоз учун чўткалар тўпламини сотиб олгансиз. Демак, уларни ҳам ювиб-тозалаб туриш керак. Кирланган пардоз мўйқалами юзингизда пайдо бўладиган ҳуснбузар учун тайёргина бактерия ташувчи бўлиши мумкин.
Визажистларнинг айтишича, ҳар сафар уларни ишлатгандан кейин ювиб, қуритиб олиб қўйиш лозим. Упа ва румяна учун мўлжалланган чўткаларни ҳафтасига 1-2 марта оддий шампунь ёки совун билан ҳам ювса бўлади.
Синалмаган косметика воситаларини сотиб олиш
Турли кремлар ва бошқа пардоз воситаларини харид қилишда чиройли қадоқларга учманг. Чунки уларнинг синалмаганини ишлатиш теридаги аллергик тошмаларга сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун организмингиз хуш кўрадиган косметикадан фойдаланинг.
Тонал кремни нотўғри танлаш
Юз рангини оқроқ ва тиниқроқ қилишга кўмаклашувчи тонал кремларни харид қилганда фақат тери рангига эмас, унинг турига мосини танланг. Масалан: қуруқ юз терисига ёғли юзлар учун мўлжалланган тонал кремлар тўғри келмайди ва аксинча. Агар крем қадоғида бу ҳақда ҳеч нима ёзилмаган бўлса, яхшиси, сотувчилар ва шу кремни ишлатиб кўрганлар билан маслаҳатлашинг.
Яна бир маслаҳат, пардоз қилишдан олдин қошларни терманг. Яхшиси, бу ишни кечки пайт юзни тозалагач бажаринг. Шунда теридаги тешикчаларга бактерия тушишининг олдини олган бўласиз.
Қўлни юзга кўп теккизиш
Уйда бўлганингизда ва қўлларингизни яхшилаб ювган бўлсангиз, юзингизни бемалол ушлашингиз мумкин. Кўчада, транспортда ва ишдалигингизда юз терисига қўл теккизмасликка ҳаракат қилинг. Бу одат ҳам ҳуснбузарга сабаб бўлиши мумкин.
Ҳўл сочларни тараш
Сочлар қуримасдан тарашни бошлаш соч учларининг заифлашиб, синишига олиб келади. Сочларни жароҳатламаслик учун ювгандан кейин уларни яхшилаб қуритинг (фақат ишқаламанг!). Кейин фен билан бироз шамоллатинг. Шундан кейингина қўлингизга тароқ олиб турмаклашни бошлашингиз мумкин.
Скрабларни кўп ишлатиш
Тозалаш — чиройли тери гарови. Аммо ҳар куни унинг ташқи қаватини қириб тушувчи скраб-геллар билан тозалаш тери иммунитетини тушириб юборади. Скраб билан терини ҳафтасига 1-2 марта тозалаш кифоя.
Юз учун тоник суюқликлардан фойдаланмаслик
Юзни ювиш учун терини намлаб артишга мўлжалланган тониклар керак! Чунки оддий сувда ёки совун билан ювганда юздаги табиий туз-ишқор баланси бузилади. Тониклар эса уни қайта тиклайди ва қўшимча равишда намлантиради ҳам. Аммо уларни кўп ишлатиш хам зарар.
Тунги кремлардан фойдаланмаслик
«Кун бўйи кремлар билан чаплаганим етар, тунда юзим бироз нафас олсин», — деб ўйлайсизми? Аслида, тунги крем терини яхши намлантиради, тикланиш жараёнларини тезлаштиради. Демак, юз терисига тунда фақат кислород эмас, намлантирувчи озуқа ҳам керак.
Юзга кўп упа суртиш
Юзим ёғланди, деб кунига 4-5 марталаб упа суртавериш — энг ёмон одат. Чунки бунда юз тешикчалари тиқилиб қолади. Демак, агар кун давомида юзингизга упа суртиш эҳтиёжи туғилиб қолса, аввал уни нам салфетка билан артиб олинг. Шундан кейингина бироз упа суртишингиз мумкин.
Бўйин ва даҳан терисини унутиб қўйиш
Сиз юзингизга намлантирувчи крем суртганда бўйин ва даҳанингизни унутиб қўясизми? Демак, адашасиз. Негаки бироз вақтдан кейин айнан бўйин териси сизнинг ёшингизни сотиб қўйиши мумкин. Шунинг учун крем суртганда бўйин ва бақбақа эсдан чиқмасин!
Сочларга атир сепиш
Агар сизнинг сочингиз қуруқлиги ўртача, қалин ва чиройли бўлса, майли, уларни атир билан сийлайверинг. Бироқ кўпчилик қизларнинг соч учлари қуруқ ва синувчан бўлади. Уларга таркибида спирти бор атирларни сочга пуркаш тавсия этилмайди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|