Seshanba, 31.12.2024, 01:28
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 1
Mehmon: 1
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2020 » Mart » 31 » Панжара ортига етаклаган узук

16:17
Панжара ортига етаклаган узук
«Азиз кундалигим! Неча йилдан бери тузукроқ гаплашмаган қадрдонларингни учратиш, хотираларни эслаб, улар билан ширин суҳбат қуриш, дийдорлашишдан ширинроқ нарса бўлмаса керак. Бугун уйдаги ҳамма ишларни саранжомлаб қўйганимнинг сабаби ҳам мана шу дийдор-да! Эртага неча йилдан бери учрашмаган синфдошларим билан йиғиляпмиз. Мана шу учрашувга бораман деб, тўртта одамга ҳисоб бердим-а?!

— Синфдошларинг билан учрашув? — деди бу ҳақда эшитган эрим қошларини чимириб.

— Ҳа, борсам майлими?

— Ака, яқинда курсдошларим билан катта байрам бўлганида, йигитларнинг орасида нима бор деб юбормадингиз! Энди хотинингизга рухсат берасизми?

— Йўқ, йўқ! Фақат қизлар йиғиляпмиз! — қайнсинглимга ўқрайиб қарарканман, ҳовлиқиб жавоб бердим.

— Мен билмадим, ана, ойимдан сўра!

Ярамас қайнсинглим икки йилдан бери мен билан очиқчасига душманлик қилади. Унинг шарофати билан ёлғон гапиришга мажбур бўлдим-да, қайнона ва қайнотамга ялиндим. Улар ҳам зўрға розилик беришди. Мен келин бўлган хонадонда ниҳоятда зиёли, тарбияли одамлар яшагани туфайли бундай йиғилишлар уларга кўп ҳам хуш келмасди. Лекин мен бир амаллаб бу учрашувга бориш бахтига сазовор бўлдим.

2009 йил 5 август

Қадрли кундалигим! Кечаги иш ҳақида ҳеч кимга айтолмайман ва ҳатто сенга ёзишга ҳам уяламан. Бироқ буни ёзишим шарт, зора шунда енгил тортсам. Одамлар кундаликни айнан шунақа сирлар учун ҳам тўлдиришади-ку ахир. Хуллас, кечаги зиёфатда барчаси бир маромда кетаётганди, ҳамма ҳурсанд, ҳамма қувноқ. Бироқ залга у кириб келди-ю, асабларим бузилиб кетди. Синфдошларим орасида манманлик, ғийбатчилик, жиззакилик бобида унга тенг келадигани йўқ. Шу билан бирга у синфимиздаги энг чиройли, кўзга кўринган қиз ҳам эди. Залга ҳам ҳаммани лол қолдирадиган даражада ясанганча солланиб кириб келди. Унинг эгнидаги либос, оёқларидаги туфли, қўлидаги сумка ва ҳатто пардоз буюмларига ҳам барчамиз суқланиб қарардик.

— Узугинг жуда чиройли экан! — дедим мен ҳам ўзимни тутиб туролмай, унинг бармоқларига маҳлиё боқиб.

У эса бепарво, кибр билан жавоб қайтарди:

— Ҳа, уни эрим ҳадя қилганди. Эҳтиёт бўл, тегма, бу узукнинг қанча туришини тасаввур ҳам қилолмайсан.

— Жуда чиройли экан-да, рухсат берсанг, тақиб кўрардим…

— Қўйсанг-чи, тақиб нима топасан? Ие, кўйлагингнинг мана бу ери ситилибдими, қарасанг-чи ўзинг.

— Ҳеч ситилмаган…

— Ҳа, унда жуда эскириб кетибди-да?

Ҳақиқатан ҳам кўйлагим янги эмас, лекин ҳеч қандай ямоқ жойи йўқ эди. У бу гапни атайин, мени камситиш учун айтганди. Атрофдагиларнинг бари менга тикилиб қолгандай туйилиб, хўрлигим келиб кетди. «Янги кўйлак олсам, нима қиларди?!» дея йиғлаганча ўзимни қўярга жой топа олмай, ювиниш хонасига кирдим. Нафасимни ростлай, деб турганимда, ортимдан ўша манман синфдошим ҳам кириб келди. Мен ўзимни панага олиб, аста уни кузата бошладим. Шу тобда у қимматбаҳо узугини ечиб, четроққа қўйди-да, қўлларини юва бошлади. Ойнага қараб, бежалган юзини янада кучлироқ чаплади, атир сепди ва ювиниш хонасидан чиқиб кетди. Йиғидан бироз шишган кўзларимни ювиш учун борганимда, нигоҳим дафъатан ўша узукка тушди. Ҳа, мен ўн дақиқа аввал ҳавас билан тикилган, бир бор тақиб кўришни истаган олмос кўзли узук ял-ял товланиб турарди. Уни бармоғимга тақдим. Кундалигим, узук менга шу қадар ярашдики…

2009 йил 7 август

Кундалигим! Мана, ҳозиргина синфдош дугонам билан телефон орқали суҳбатлашдик. Яхшиямки, телефон орқали, акс ҳолда у менинг беҳаловат нигоҳларимдан барини тушунган бўларди.

— Ҳа, ўша узукни йўқотиб қўйибди, кеча гаплашган эдик!

— Вой аҳмоғ-э, қаерда йўқотибди?

— Шуни ўзи ҳам эслолмаяпти-да. Айтиши бўйича, узукни фақат қўлини сувга уришдан аввал ечиб, сўнг яна тақиб олармиш. Ахир инсон бир кунда неча бора қўл ювади, айнан қайси ерда ечганини қандай эсласин?

— Узук йўқолганини қачон билибди?

— Кечагина. Ногоҳ кўзи бармоқларига тушибди-ю, узукни эслабди. Менга қара, балки, узук биз учрашган ресторанда…

— Нималар деяпсан?! Бу гапни тағин яна гапириб юрма, шубҳа дарров сенга тушади-я! Қолаверса, тарқалаётганимизда узук унинг бармоғида тургани аниқ эсимда.

— Ҳа, у сенга ёқиб қолганди.

— Ҳечамда, шунчаки кўнгил учун ўзимни шундай кўрсатгандим.

Дугонам бошқа мавзулар хусусида яна нималардир дер, мен эса ҳамманинг олдида мени мулзам қилган ўша ярамаснинг ҳолати ҳақида ўйлардим.

2009 йил 20 август

Азиз кундалигим! Узук қўлимга тушганидан бери ҳаловатим йўқолган. Йўқ, мен уни эгасига, албатта, қайтариб бераман, яна озгина вақт менда турсин. Ахир мен умримда бунчалар чиройли зеб-зийнатни ҳеч кўрмаганман-да! Ҳар бир аёл мана шундай узуги бўлишини орзу қилса, ажаб эмас. У бармоқда гўё қуёш мисоли нур сочади, ҳатто қоронғи хонада ҳам беқиёс товланади. Уйда ҳеч зоғ қолмаганида уни тақаман-да, ўзимни маликалардай ҳис этаман. Аммо кейин юрагимга ғулғула ўрмалайди. «Кимдир барчасидан хабар топса, номим ўғрига чиқади», деб қўрқаман.

2009 йил 6 сентябрь

Қадрли кундалигим! Бугунги воқеа юрагимни тарс ёрай деди. Дабдурустдан эрта тақиллаб қолган эшикни очаман деб, узукни тақинчоқларим сақланадиган қутига апил-тапил ташладим. Уйга кириб келган қайнсинглим юзсизларча пастдаги дўкондан нон олиб киришимни айтиб, буйруқ бериб қолди. Шоша-пиша дўкондан келганимда эса у хонамда ўтирарди, бармоқларида эса ўша узук. Важоҳат билан югуриб бордиму, узукни бармоғидан деярли юлиб олдим.

— Секинроқ! Бармоғимни узиб олай дедингиз-ку!

— Н-н-нега хонамга кирдингиз, мана нонингиз, олинг-да, ошхонага чиқинг.

— Бу менинг уйим, истаган хонамга кираман…

— Тинчликми? — эримнинг овозидан бир сакраб тушдим-да, узукни муштим орасида қаттиқроқ сиқдим.

— Ака, хотинингиз мени бунча ёмон кўради. Ҳамма дугоналарим келинойисининг тақинчоқларини тақишади-ку. Бериб турса, еб қўярмидим!

Акасининг қучоғига отилган қайнсинглим бир-икки кўз ёш ҳам тўкиб бергач, эрим менга юзланди.

— Бериб турақол, ҳали ёш-да…

— Бермайман дедимми, бермайман!

— Ия, нега бақирасан?!

— Ўлдирсангиз ҳам бермайман, узук меники!

— Ҳой, менга қара, бақирма дедим!

Ғазабга минган эримни қайнсинглим тўхтатди.

— Тинчланинг, ака, бошида қолсин узуги, — деди у акасини судраб хонадан чиқаркан ва яна қўшиб қўйди. — Яхшиям тилла ёки олмос эмас экан-а, тавба!

Кундалигим, бугун мени Худонинг ўзи асради!

2009 йил 15 сентябрь

Азиз кундалигим! Мана, неча кунки, оромим йўқ. «Узукни кимдир топиб олмасмикин, уни мен олганимни билиб қолишмасмикин, билиб қолишса, нима бўларкин, уни мендан олиб қўйишармикин?» деган ўй-хаёллар тинчлик бермас, ҳаловатимни ўғирлаган эди бу узук. Манман синфдошимнинг аҳволига қизиқиб, у ҳақда билмоқчи бўлдим ва доим гаплашиб турадиган яқин дугонамга қўнғироқ қилдим.

— Ўша узук ҳақиқатан ҳам, жуда қимматбаҳо экан. Тунов куни қўнғироқлашгандик, узуги йўқолганидан бери куйиниб юрганини айтди бечора!

— Бечора?! Нега энди бечора бўларкан?! Унинг ўзи эмасми бойлиги ошиб-тошиб кетаётганини айтган, мақтанган. Ҳа, нима, битта узук билан камбағаллашиб қолармиди? Ўшанақа узуклардан унда битта деб ўйлайсанми? Бекорларни айтибсан… Мана, бизга ўхшаганлар учун бу узук ҳақиқий мўъжиза. Унинг товланиши, нафислиги, айниқса, барг қисмида жойлашган тошлари…

— Барг қисмида жойлашган тошлари?! Узукда баргли нақш ҳам бормиди?!

— Ҳа-да, барг ва атиргул ғунчасининг тасвири, бундан ташқари…

— Шошма, шошма, сен қандай қилиб буларни эслаб қолдинг?

— Нима?! Ким эслаб қолибди?! Ие, эрим келди, кейин гаплашамиз, хайр!

Тилимдан тутилишимга бир баҳя қолганида гўшакни илиб қўйдим. Эй Худо, бу беҳаловат кунлар қачон тугаркин, йўқ, узукни ҳеч кимга бермайман!

2009 йил 25 сентябрь

Кундалигим! Кеча онамнинг туғилган куни муносабати билан ота уйимга боргандим. Онамнинг хомуш ўтирганини кўриб, юрагим визиллаб кетди.

— Эҳ, нимасини айтай, анави тақинчоғимни йўқотиб қўйдим. Даданг совға қилган маржонни!

— Ойи, қизиқсиз-а, оддий маржон-ку!

— Нима бўлган тақдирда ҳам, даданг уни тер тўкиб топган пулига сотиб олган. Ким олган бўлса ҳам буюрмасин! Худо жазосини берсин, ўғрилар!

Онамнинг гапидан юрагим алланечук ғаш тортиб кетди.

2009 йил 8 ноябрь

Қадрдон кундалигим! Мана, бир ойдирки, кўз ёшларим уммонига ғарқ бўлиб ўтирибман. Бугун мени кўргани келган ўғлим ва қизимнинг юзига ҳатто қарай олганим йўқ. Турмуш ўртоғимнинг «Нафсинг бошингга етди», деган гапи эса ҳаммасидан ўтиб тушди.

Бир ой аввал, ортиқ бу азоб билан юра олмаслигимни тушуниб, узукни халтачага жойлаштирдим-у, синфдошимнинг уйи томон йўл олдим. Аммо, афсуски, у шундоққина ёнимдан машинасида мени кўрмай ўтиб кетди. Бир кўнглим «Уйига кир ва оила аъзоларидан бирига ташлаб кетавер», ҳам деди-ю, лекин, уни қўлига топширишни истаб, тезда такси тўхтатдим ва ортидан эргашдим. Машинадан тушдим-да, бир зумга кўздан ғойиб бўлган дугонамни атрофга аланглаб қидира бошладим. Бирдан кимдир менга туртилиб кетди ва қўлимдаги халтача, унинг ичидан эса узук тушди. Урилиб кетган одамга қарасам, у кўзлари ҳайратдан қотиб қолган синфдошим экан.

— Сен ҳали шунақамидинг?!

— Ҳозир сенга тушунтириб бераман. Мен буни сенга бериш ниятида…

— Ўғри!

— Йўқ, мен уни сенга қайтариш учун келгандим!

— Узукни кўриб қолганим учун шу баҳонани топдингми энди?! Ярамас! Мана шу узукни деб қанча куйиндим-а, сени қаматаман!

Мана, бир ойдирки, қамоқдаман. Тўғри, узук учун менга катта муддат беришмади, лекин номим қора бўлди. Синфдошимда ёмон иллатлар қанчалик кўп топилмасин, мен ундан-да ёмонроқ эканман. Ахир бировнинг ҳақи ҳеч қачон буюрмаслигини билишим керак эди. Кўзларимга жилваланиб кўринган узукнинг эгасида кибру-ҳаво кучли бўлса-да, ҳар ҳолда у нафс қули, яъни ўғри эмас!»

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 267 | Qo'shdi: #uznews, #habarlar, #Yangiliklar, #Yangilik, #xabarlar, #news, #ahborot, #newsuz, #новости | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Mart 2020  »
DushSeshChorPayJumShanYak
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz