TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Пандемиядан кейин «Оскар» мукофоти билан тақдирлаш маросими қачон бўлиб ўтади?
Коронавирус пандемияси сабаб «Оскар» тақдирлаш маросими санасида ўзгариш бўлиши мумкин. Бу ҳақда Harper’s Bazaar нашри хабар берди.
Таъкидланишича, ташкилотчилар 2021 йилнинг 28 февралида бўлиб ўтиши керак бўлган маросим кўпи билан тўрт ойга сурилишини тахмин қилмоқда.
Бу каби ҳолат «Оскар» мукофотининг 93 йиллик тарихида илк бор кузатилмоқда, дейилади хабарда. Одатда мукофот учун кузда даъвогар фильмлар рўйхати шакллантирилиб, январь ойида Америка киносанъати академияси вакиллари томонидан номинантлар танлаб олинарди.
Айни дамда дунё бўйлаб кинотеатрлар ёпиқ, премьералар эса номаълум муддатга қолдирилган. Масалан, апрелда тақдим қилиниши керак бўлган Жеймс Бонд ҳақидаги 25-фильм премьераси ноябрдан аввал экран юзини кўрмаслиги аниқ.
Мукофот ташкилотчилари мавжуд вазиятдан келиб чиққан ҳолда тақдирлаш маросимини 28 февралдан май ойининг охири ёки июнь ойи бошига қолдиришга қарор қилган. Инсайдерларга кўра, муддат узайтирилиши натижасида белгиланган муддатда чиқиб улгурмаган картиналар, келаси йилнинг бошига қадар даъвогарлик қилиши мумкин.