TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Пакьяо: «Агар у бу ишни уддалайдиган бўлса, унда нафақага чиқаман»
20 июль куни, АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида WBA’нинг ўрта вазн тоифаси бўйича чемпион америкалик Кит Турман (29-0, 22 КО) даъвогар филиппинлик Мэнни Пакьяо (61-7-2, 39 КО) ўртасида WBA Super титули учун жанг бўлиб ўтади. Мазкур тўқнашув олдидан Пакьяо қачон бокс билан хайрлашиши ҳақида фикр билдирди.
«Ҳозирча ўзимни жуда яхши ҳис этмоқдаман ва соғломман. Ўзимни боксда яна бир ёки икки йил кўрмоқдаман. 40 ёшдаман, лекин ўзимни 25 ёшдагидек ҳис қилмоқдаман. Кит Турманни хурмат қиламан. У билан жанг қилиш учун яхшигина тайёргарлик кўрдим. Сабаби, бўлажак рақибим шунга лойиқ ҳисобланади. Турман мени нокаутга учратиб, нафақага чиқариб юбормоқчилигини айтганди. Агар у шундай қила оладиган бўлса, унда мен бунга тайёрман. Бўлажак жанг эса бокс ихлосмандлари учун ажойиб кеча бўлади», – дейди Пакьяо.