Имом Бухорий, Имом Термизий ҳазрати Анас ибн Моликдан шундоғ ривоят қилурлар:
"Бир куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Абу Бакир Сиддиқ, ҳазрати Умар, ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳумлар ҳаммалари бирга Уҳуд тоғига келишиб, анинг устига чиқдилар эрса, тоғ титрагани турди.
Анда Расулуллоҳ:
— Эй Уҳуд, тўхта. Сенинг устингдаги кишиларнинг бириси Аллоҳнинг пайғамбаридир, иккинчиси, анинг дўсти Сиддиқ акбардур, қолган икковлари шаҳиддурлар, — дейишлари билан дарҳол тўхтади.
Энди бу воқеада уч мўъжиза бордур:
Биринчиси, Расулуллоҳ тоҳ тепасига чиқишлари билан анинг титраб кетиши;
Иккинчиси, Расулуллоҳ сўзларини дарҳол англаб титрашдан тўхташи.
Учинчиси, келаси ғайбдан хабар беришларидиркум, ҳазрати Умар ва ҳазрати Усмон икковлари ҳам шаҳид бўлдилар. Биринчиларини Эрон асири Хурмуз кофир номозда турганларида ханжар уриб шаҳид қилди. Иккинчиларини эрса, ўзаро чиққан фитначилар уйларига бостириб кириб ўлдиришди, розияллоҳу анҳум”. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|