Саҳобалардан ривоят қилинишича, бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузури саодатларига бир йигит келиб, ота-онаси молу дунёсидан унинг рухсатисиз фойдаланётгани учун устиларидан шикоят қилади.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам отасини ҳам чақиртирадилар. Йигитнинг қари отаси ҳассасига суяниб ҳузури саодатга келади. Ўғлининг шикоятлари унга маълум қилиниб, ўзини ҳимоя қилиш учун унга сўз берилганида қария ўйлаб туриб:
– Бир пайтлар у заиф ва бечора эди, мен эса кучли эдим. У фақир эди мен эса бой эдим. Боламдан ҳеч қандай молимни аямадим. Ҳаммасини бердим. Бугун мен заифман, у эса кучли, мен фақирман, у эса бой. Шундай бўлса-да, у менга бахиллик қилмоқда, – деб жавоб беради.
Бу гапларни эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўзларига ёш олиб йиғладилар ва:
– Бу гапларни эшитган тош ва қумлар ҳам йиғлайди, – дедилар. Кейин шикоят қилиб келган йигитга юзланиб:
– Сен ва молинг отангникидир, – деб мараҳамат қилдилар.
(Ибн Можа ривояти) Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|