Келинг, бир ўйлаб кўрайлик: жиноят содир этган шахсни жазолашдан мақсад- уни тарбиялаш, тўғри йўлга солиш, жиноятчиликнинг олдини олиш эмасми? Лекин инсонни фақат жазолаш, репрессив усуллар билан тарбиялаб бўлмаслиги кундек равшан. Худо кўрсатмасин, бирор яқинингиз у ёки бу сабаб билан жиноят содир қилиб, озодликдан махрум этилди, дейлик. Табиийки, яқинингиз билан кўришиш, унга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш илинжида жазони ижро этиш муассасасига мурожаат қиласиз.
Таҳриримизга жазони ижро этиш муассасаларидаги шарт-шароитлар, маҳкумнинг ҳақ-ҳуқуқлари билан боғлиқ кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Шу боис муштарийларимизни қизиқтирган масалалар ҳамда соҳадаги ўзгаришлар хусусида маълумот олиш учун жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман судининг раиси Мамадаминов Бахтиёр Муминкуловичга мурожаат қилдик.
-Озодликдан махрум этилган шахслар жазони ўташ вақтида қариндошлари билан хат-хабар алмашиши мумкинми?
-Ҳа, албатта. Улар қариндошлари ҳамда бошқа шаҳслар билан ёзишмалар олиб бориш ҳуқуқига эга. Хат-хабарни жўнатиш ҳаражатларини махбуснинг ўзи қоплайди. Бундан ташқари, жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки ёзма рухсати асосида қариндошлари ва бошқа шахслар билан ойига давомийлиги икки соатгача бўлган битта учрашув, қамоқққа олинганда эса ҳар бирининг давомийлиги икки соатгача бўлган кўпи билан иккита учрашув (шу жумладан, ушлаб турилган даврида берилган учрашув) берилиши мумкин.
-Маҳкумларнинг асосий ҳуқуқлари ҳақида тушунча берсангиз?
Маҳкум жазони ўташ тартиби ва шартлари тўғрисида, ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида ахборот олиш, жазони ижро этувчи муассаса ёки орган маъмуриятига, бошқа давлат органлари ва жамоат бирлашмаларига ўз она тилида ёки бошқа тилда таклиф, ариза ва шикоятлар билан мурожаат этиш, ўз таклиф, ариза ва шикоятларига мурожаат этилган тилда жавоб олиш. тушунтириш бериш ҳамда ёзишмалар олиб бориш, зарур ҳолларда таржимоннинг хизматидан фойдаланиш;ўқув, бадиий ва бошқа хил ахборот материалларидан фойдаланиш, учрашувлар олиш, соғлиғини сақлаш, шу жумладан тиббий хулосага кўра амбулатория-поликлиника ва стационар шароитда тиббий ёрдам олиш, об-ҳаво шароити йўл қўйса, ишдан бўш вақтида тоза ҳавода жисмоний машқлар билан шуғулланиш, жазони ижро этиш муассасасининг психологик хизмат кўрсатиш ходимлари томонидан кўрсатиладиган психологик ёрдамни олиш, маҳкум ажнабий фуқаролар шунингдек ўз давлатларининг дипломатия ваколатхоналари ва консуллик муассасалари билан, Ўзбекистон Республикасида дипломатия ва консуллик муассасалари бўлмаган мамлакатларнинг фуқаролари эса, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишни ўз зиммасига олган давлатнинг дипломатия ваколатхоналари билан алоқа қилиб туриш ҳуқуқига эга.
-Маҳкумларнин юридик ёрдам олиш ҳуқуқлари борасида ҳам тўхталиб ўтгансиз.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси фуқароларнинг давлат органларига шикоят ва мурожаатлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқларини кафолатлайди.
Конституциянинг 44-моддасига мувофиқ "Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларни суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатнанади”.
Мазкур конституциявий кафолатлар маҳкумларга ҳам тегишли бўлиб, улар адвокатлардан малакали юридик ёрдам ошиш ҳуқуқига эга.
Юридик ёрдам олиш учун адвокатлар билан ҳоли учрашувлар маҳкумларга уларнинг аризаси ёки адвокатнинг илтимосномасига асосан берилади.
Қамоққа олинган ёки ушлаб турилган шахсларнинг ҳимоячи билан монеликсиз ва ҳоли учрашувларнинг сони ҳамда давом этиш муддати чекланмаган ҳолда берилиш қонунда белгилаб қўйилган. Шунингдек, улар ўз шахсий ҳисоб варақаларига ўтказиладиган пул жўнатмаларини олиш мумкин.
-Маҳкумларнинг виждон эркинлиги тўғрисида ҳам маълумот берсангиз.
-Ўзбекситон Республикаси Конституцияси барча фуқаролар учун виждон эркинлиги кафолатлайди. Бу жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган шахсларга ҳам талуқлидир.
Маҳкумларга виждон эркинлиги тўлиқ кафолатланади. Улар исталган динга эътиқод қилиш ёки эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга.Маҳкумлар олдига уларнинг илтимосига кўра тегишли тартибда рўйхатдан ўтган диний бирлашмалар хизматчиларии таклиф қилинади, диний адабиётлардан фойдаланиш имконияти тақдим этилади.
Диний расм-русумларни адо этиш ихтиёрий бўлиб, бу нарса жазони ижро этувчи муассасанинг ички тартиб қоидаларини бузмаслиги, шунингдек бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатиларини камситмаслиги лозим.
-Маҳкумлар билан қисқа ва узоқ муддатли учрашувлар неча соат давом этади?
-Маҳкумларга қариндошлари ёки бошқа шахслар билан муддатли тўрт соатгача бўлган қисқа мудддатли, яқин қариндошлари (эр, хотин, ота-оналар,болалар, фарзандликка олинган шахслар, ака-ука, опа-сингиллар, бувалар, бувилар, неваралар,) билан узоқ муддатли учрашув ЖИЭМ ҳудудида- бир суткадан уч суткагача, ушбу ҳудуддан ташқарида –уч суткадан беш суткагача, юқумли касаликкларга чалинган беморларга учрашувлар шифокор рухсати асосида берилиши мумкин.
-Жазони ижро этиш муассасасидаги вояга етмаган шахсларга қандай ҳуқуқлар берилган?
-Вояга етмаганлар билан боғлиқ жазони ижро эитишда тарбия колонияларининг яратилиши қонунчиликда назарда тутилган.Тарбия колонияларида жазони ўтаётган маҳкумлар белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки ярим бараваригача бўлган суммага ҳар ойда озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зурур нарсаларни сотиб олиш мумкин. Йил мобайнида олти марта қисқа муддатли ва шунча узоқ муддатли учрашув, ўн икки марта телефон сўзлашуви, олитита посилка ёки йўқлов, олтита бандероль олиш ҳуқуқига эга. Муассаса ҳудудидан ташқарида ўтказиладиган маданий томоша ва спорт тадбирларига юбориш, қисқа муддатли учрашув ўрнига ота-онаси, уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки яқин қариндошлари кузатувида саккиз соатгача бўлган муддатга эркинликка чиқаришга рухсат берилади.
-Маълумки, бугун барча соҳаларда замонавий ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан самарали фойдаланишга катта эътибор қаратилмоқда. АКТлар жазони ижро этиш муассасаларига ҳам татбиқ этилдими?
-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги "Ички ишлари органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда "Ички ишлари органларининг озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлган жазоларни ижро этиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 2017 йил 11 августдаги қарорига мувофиқ, келгусида жазони ижро этиш бош бошқармаси, унинг бўлинмалари ва муассасалари ўртасида, шу жумладан, маҳкумларга масофали видео-учрашув ташкил этиш имкониятини назарда тутган ҳолда ҳимояланган алоқа канали бўйича видеоконференция тизимини босқичма-босқич жорий этиш кўзда тутилган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|