Таниқли санъаткор Озода Нурсаидова Сардоба фожиасидан жабрланган 5 та оилага Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги кўп қаватли уйлардан 5 тасини совға қилгани ҳақида хабар берилганди.
«Дарё» мухбири Миролим Исажоновнинг қайд этишича, уйли бўлган оилалар орасида минглаб фуқаролар сингари жабр кўрган чўпон Зафар Қурбоновнинг ҳам оиласи бор.
«Мен 15 йил бировнинг уйида ижарада яшаб, чўпонлик қилдим. Кутилмаган талафот сабаб олти йилда зўрға пул йиғиб, қурган уйимдан айрилдим. Ўша фожиа юз берганидан кейин кучли руҳий ҳолатга тушиб, фарзандларим келажаги ҳақида чуқур қайғурдим. Икки ойдан бери бирор жойда ишлаб, бир сўм пул топмадим. Чунки қўлим ишга бормади, хаёлимда уй-жой қилиш, аввалги бахтли ҳаётимга қайтиш эди.
Озода Нурсаидованинг ташаббуси нафақат мени, балки оила аъзоларим, қариндош-уруғларимни ҳам қувонтирди. Биз буни кутмагандик, очиғи. Келгусида мана шу 3 хонали уйда яқинларим билан яшамоқчимиз.
Мол боқиб, подачилик қилишдан олдин бошимдан кўп қийинчиликларни ўтказганман, тирикчилик сабаб турли ишларни қилганман. Қисқаси, қўлимдан ҳамма иш келади. Бизни маҳалла вакиллари янги иш билан таъминлашларини эшитиб, янада хурсанд бўлдим. Барчадан яратган рози бўлсин», — деди Зафар Қурбонов.
Эслатиб ўтамиз, май ойида Зафар Қурбонов «Севимли ТВ» телеканалининг «Замон» информацион дастурига интервью берган ва унда тошқин такрорланишидан қўрқаётгани ва Сирдарёдан бошқа ерга кўчиб кетмоқчи эканлиги ҳақида гапириб, Сардоба фалокати оқибатлари хусусида сўз юритганди.
Шунингдек, 14 майда Озода Нурсаидова тадбиркор Акбар Анваров билан биргаликда Сардоба фалокатидан жабрланган 5 та оилага Тошкент вилоятидан 5 та уй совға қилиши ҳақида «Instagram» орқали маълум қилган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|