TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Қозоғистонлик рецидевист уч яшар болани ўлдириб кетганликда айбланди…
Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳрида туғилиб вояга етган 23 ёшли Игинтай Сопыжонов 2014 йилдан ўзига ёққан қиз билан учрашиб юрарди. Улар турмуш қуришга аҳдлашишганди. Аммо бу никоҳга қизнинг онаси ва холаси қарши эди. Айниқса, холаси Игинтайни ёқтирмасди. Охири қиз она ва холанинг гапига кўнди. Игинтайга улар турмуш қура олмасликларини айтиб узр сўради. Йигит индамай кетди. Лекин орадан кўп ўтмай қўлида болта билан қайтиб келди-ю, қизнинг холасини чопиб ташлади. Унга жинояти учун 9 йил беришди. Лекин тўрт йилдан кейин шартли равишда озодликка чиқди. Озодликка чиққач, яқинда 5 сентябр куни севгани билан вокзалга яқин ердаги дўкон ёнида учрашиб қолди. Аёлнинг қўлида уч яшар ўғилчаси бор эди. Игинтай аёлнинг қўлидан болани юлқиб олди-ю, қоча кетди. 8 сентябр куни полициячилар боланинг мурдасини топишди. Уни Игинтай бўғиб ўлдирган экан.
Орадан қисқа вақт ўтиб қотилнинг ўзи ҳам тутилди. У болани ўғирлагани ва бўғиб ўлдирганини бўйнига олди. Тергов жараёни давом этмоқда.