Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида яшовчи Аян исмли ҳезалак (гей) шаҳардаги мактабларнинг бирида муаллим бўлиб ишлайди. У шу йил ёзида бошидан ўтган воқеаларни гапириб берди…
Шу йил 28 июл куни врачлар Аянга ёпиқ турдаги бош чаноқ жароҳати, мия чайқалиши, 1-2 даражали термик куйиш жароҳати, терисининг юмшоқ қисмларига зиён етиши ва шу каби ташҳисларни қўйишди.
Хўш, нима бўлганди? Бу ҳақда Аяннинг ўзи сўзлаб берди.
— 27 июл куни, — дейди у. — Кечқурун бир йигит билан интернетдаги ВК орқали танишдик. Гаплашдик, суратларимизни бир-биримизга жўнатишдик. Кечаси соат ўнларда у учрашувга таклиф қилди. Телефон рақамимни сўради. Мени олиб кетишга келишини айтди.
Аммо ёнимга интернетда ўзим кўрган суратдагига умуман ўхшамайдиган одам келди. Мен ортга қайтмоқчи бўлгандим, у машинада бирга сайр қилишни, гаплашишни сўраб туриб олди. Ноилож рози бўлдим. Йўл-йўлакай у пиво сотиб олди. Бироздан сўнг интим муносабатга киришишни таклиф қилди. Мен рози бўлмадим. У менга тегина бошлади. Кейин кимгадир қўнғироқ қилди. Орадан маълум вақт ўтиб унинг дўсти келди. Машинадан тушиб дўсти билан нималардир ҳақида гаплашди. Орадан ўн дақиқача ўтиб, мени бир квартирага олиб боришди. Ичкарига киргач, мени олиб келган эркакнинг дўсти қулоқ-чаккам аралаш мушт туширди. Мен шкафга бориб урилдим ва полга ўтириб қолдим. У мени турғазиб олди-да, юз-кўзим, оғиз-бурним аралаш ура бошлади. Кўз олдим қоронғилашиб, қайтадан полга ўтириб қолдим. Оғиз-бурним қонга бўялди. Энди мени олиб келган эркак калтаклай бошлади. Ҳушимдан кетибман. Шунда оёғимни маҳкам босиб синдирди. Оғриқ жуда кучли бўлди. Шунинг таъсирида ҳушимга келдим. Бор овозда бақира бошладим. Бақирганимни қўшнилари эшитса, қутқариб олишар деб умид қилдим. Аммо ҳеч кимдан дарак бўлмади. Икковлашиб кийимларимни ечиб олишди-да, кир машинасига ташлаб уни токка улашди. Ҳойнаҳой қон изларини йўқотмоқчи бўлишди. Кейин камаримни олиб бўға бошлашди. Сўнгра ўрнимдан турғазиб олиб кружка билан бошимга ура кетишди. Шокка тушиб қолгандим. Шунинг учунми, оғриқларни ҳис этишдан тийила борардим. Калтак зарбига чидолмай ётиб қолганимдан кейин икковлашиб дуч келган еримга тепа бошлашди. Билмайман, қанча вақт калтаклашди. Бир маҳал тўхтаб, ўзимга ўхшаган гей дўстларимга қўнғироқ қилишимни талаб қила бошлашди. Мен бош тортдим. Шунда уларнинг бири қўлига қиздирилган дазмолни олди ва елкамга босди. Кейин ўша дазмол билан бошимга туширди. Кетидан қорним, ёнбош қисмларимга ура кетишди. Мен «Сенларга нима керак ўзи?» дея бақирдим. Улар эса телефонимни олиб отамнинг рақамини топишди ва қўнғироқ қилишимни талаб қила бошлашди. Мен бош тортдим. Шунда улардан бири отамга менинг номимдан СМС хабар ёзди. Хабарда кимдандир қарз бўлганим, пул кераклигини айтишди. Бундан кейин икковлашиб номусимга тегишди…
Билмадим, орадан қанчаир вақт ўтгач, иккови ҳам ичкилик ичиш натижасидами, ухлаб қолганди. Аста ўрнимдан қўзғалиб, аранг эмаклаганча ташқарига чиқиб олдим ва полицияга хабар бердим. Орадан беш дақиқача ўтиб улар келишди. Зўравонларни қўлга олишди. «Тез ёрдам»чилар ҳам келди. Менга тиббий ёрдам кўрсатишди…
Аяннинг ҳезалаклигини отаси билмас экан. Касалхонага келиб полициячилардан эшитди. Эшитган заҳоти ортга қайтди. Кетаётиб уларга агар олдинроқ ўғли шунақалигини билса, ўз қўллари билан бўғиб ўлдиришини айтди.
Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Шу ўринда бир савол туғилади. Муаллим ҳезалак бўлса, у таълим берган ўқувчиларга наҳси юқмасмикан? Наҳотки, эркак бўлиб туғилиб, аёлликка ҳаваси кетган маразларни ҳам ер кўтариб тураверса? Замин шунчалар бардошлими? Қачон Аян каби ҳезалаклар худони тан олади ва тавба қилади?..
Астағфирилло!!! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|