TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Қозоғистонлик эркак ногирон жиянини икки йил давомида зўрлаб келган…
Бу воқеа Қозоғистоннинг Октобасида кузатилди. Маълум бўлишича, 1966 йили туғилган, исми-шарифи тергов манфаатларини кўзлаб сир тутилган эркак икки йил давомида болалигидан II гуруҳ ногирони бўлган қиз жиянини зўрлаб, номусига тегиб келган. Куч ишлатиш ва қўрқитиш йўли билан қизалоқни интим муносабатга киришишга мажбурлаган. Ваҳоланки, қиз ҳам жисмоний, ҳам интеллектуал жиҳатдан ногиронлиги уёқда қолиб яна кар-соқов ҳам. Тоға бўлмиш гўё қизалоққа қарашда опасига ёрдам бермоқчи бўлиб тез-тез қиз яшайдиган хонадонга ташриф буюрган. Уқалаш муолажаларини амалга оширган. Қизнинг яқинлари қариндоши бу қадар паст кетишини етти ухлаб тушида ҳам кўрмаганди. Яқинда онаси қизи негадир тоғасининг ташрифини ёқтирмаганини пайқаб қолди. Олдинига индамади. Бу ҳолат бир неча марта такрорлангач, қизини сўроққа тутди. Шунда қизалоқ ҳаммасини имо-ишоралар билан айтиб берди. Айтишича, икки йилдан бери тоғаси турли хоналарда уни зўрлаб, қўрқитиш орқали жинсий муносабатга киришишга мажбурлаб келган экан. Албатта, терговчилар ҳам жуда яхши иш олиб боришди. Қизалоқ учун сурдотаржимон ҳам топишди. Қизалоқ барчасини оқизмай-томизмай гапириб берди.
Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Зўравон тоға қўлга олинган.