TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Қозоғистонда қанотида Хитой иероглифлари ёзилган каптарлар пайдо бўлмоқда (фото)
Шарқий-Қозоғистонда қанот ва дум қисмида қизил рангда Хитой иероглифлари ёзилган каптарлар пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Фуқаролар бу масала юзасидан Катон-Қарағай миллий боғига мурожаат қилишди.
Маълум бўлишича, илмий бўлим ходимлари 2015 йилдан бери бундай қушларни кузатиб, ўрганиб чиқишган ва бир нечта илмий мақолаларни нашр этишган.
Бу ҳақда Қозоғистон Экология вазирлигининг ёввойи табиат қўмитаси ходими Сакен Дилдаҳмет ўзининг Facebookʼдаги саҳифасида шундай ёзмоқда:
"Биз Хитой каптарларини ўрганишни бошлаганимизда, улар ҳақиқатан ҳам жуда муҳим маълумотларнинг ташувчиси эканлиги маълум бўлди, аммо махфий маълумотлар эмас, балки спортга тегишли маълумотлар".
Хитойда спорт каптарларни етиштириш билан махсус фермалар шуғулланади. Улардан бир Урумчида жойлашган. Бу қушлар доимий яшаш жойидан 700 км узоқ масофагача — чегара олдидаги Олма-ота ва Шарқий-Қозоғистон вилоятларига учиб келишган. Тахминларга кўра, кучли шамол туфайли қушлар асосий маршрутдан узоқлашган бўлиши мумкин.