Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг невараси Ойсултон Назарбоев Англиядан сиёсий паноҳ сўради.
— Мен Англия ҳукуматидан сиёсий паноҳ беришларини сўрайман, — деб ёзади у ўзининг «Фэйсбук»даги саҳифасида. — Менинг охирги 5 йил умрим дўзах билан баробар кечди. Одамлар билсин. Нега қочишга мажбур бўлганимдан хабар топсин. Бу сафар мени қўлга туширишди ва психотроп дориларни мажбуран ичириб, гўё даволанишим учун турмага ташлашди. Мен турмада 14 ой ўтирдим. Ҳуқуқларим оёқости қилинди. Нурсултон Назарбоев мени еб битириши учун онамнинг ихтиёрига топшириб қўйди. Москва вилояти, Орёл шаҳридаги турмада 12 ой ўтиргач, онам мени кўришга келди. Аммо юзимга қаради-ю, лом-мим демай жўнаб кетди. Яна турмада қолиб кетдим. Айтишича, қачон унинг чизган чизиғидан чиқмайдиган бўлсам, ўшанда қутқариб оларкан. Йўқ, 14 ой чидадим. Нафрат ва алам, қасос ўти чидашга ундади. Альнур Мусаевнинг шарофати билан Россия махсус хизмат ташкилоти ходимлари мени қутқариб олишди. Раҳмат уларга! Мендан ҳатто қайнотам Қайрат Бўранбаев ҳам юз ўгирди. Ваҳоланки, бир пайтлар унга катта ёрдам бергандим…
Эслатиб ўтамиз, Ойсултон 2019 йил октябрида Лондон суди ҳукмига кўра шартли жазога тортилган. Уни наркотик таъсири остида полиция ходимларига қаршилик кўрсатганлик, улардан бирини тишлаб ташлаганликда айблашган. Ҳукмга кўра, у наркоманликка қарши муолажалар олиши, аҳлоқ тузатиш ишларида фаол иштирок этиши лозим эди. Бундан ташқари, катта миқдорда жаримага ҳам тортилганди.
Ойсултон Назарбоев Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг набираси. Қизи Дариға Назарбоеванинг ўғли. У Сандхерстдаги қироллик академиясини тугатгандан кейин Қозоғистон мудофаа вазирлиги разведка бош бошқармасига ишга жойланган. 2017 йили Қозоғистон футбол федерациясида ишлаган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|