Америкадаги саломатлик миллий институти олимлари ўтказилган тадқиқотлар натижасида шундай тўхтамга келишдики, озиш одам организмини тез қаритаркан. Айниқса, кеча-ю, кундуз парҳез тутадиганлар, калорияга бой таомлардан айнан озиш мақсадида юз ўгирганлар организми муддатидан олдин қарийди. Бу одамнинг умри қисқаради деганидир.
Олимлар бу тадқиқотларни 21 йил давомида олиб боришган. Шу муддат ичида жами 600 нафар кўнгилли кузатув остига олинган. Изланишлар жараёнида олимлар ҳар бир кўнгилли еган овқатнинг кучга айланиш тезлиги, метаболизм даражаси, энергия миқдорини синчиклаб кузатишди. Охирида маълум бўлдики, парҳезда бўлганлар, яъни, озганлар озғин бўлмаган одамларга нисбатан бирмунча камроқ умр кўраркан. Бунинг сабабини юқорида таъкидлаб ўтдик. Яъни, калорияли овқат ошқозонга кирмагандан кейин парҳез таомнинг кучга айланган қисми организмни меъёрий даражада тутиб туриш, юрак ва бошқа аъзолар талаб даражасида ишлаши учун камлик қилади. Оқибатда организм тезроқ қариш палласига киради. Бу билан олимлар семизликни ёқламоқчи эмас. Аксинча, парҳез тутмасдан, калорияга бой таомлар истеъмол қилиш, кейин эса спорт билан мунтазам шуғулланиш, имкон даражасида бир жойда ўтириб қолмасликни маслаҳат беришади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|