1. Қовунни оч қоринга ейиш мумкин эмас. Ичкетарга йўлиқтириши мумкин. Уни сутли маҳсулотлар истеъмолидан кейин ҳам еб бўлмайди.
2. Қовун таркибида темир моддаси кўп. Бу модданинг миқдори сутдагига нисбатан қовунда 17 ҳисса кўпроқни ташкил этади.
3. Қадимда араблар қовунни жаннат меваси сифатида қадрлашган.
4. Қадимда Франция қироли Генрих IV Бурбон қовунни судга берган. Бунга сабаб шуки, у бўкиб қовун еган-у, кейин ўзини ёмон ҳис эта бошлаган.
5. Ҳозирги кунда дунё бўйича қовуннинг 200 та нави мавжуд.
6. Қовун таркибида бахт гормони бўлмиш серотонин бор.
7. Қовун организмни заҳарли моддалардан тозалашда муҳим рол ўйнайди.
8. Ер юзида энг қиммат сотиладиган қовун нави японларнинг «Юбари Кинг» қовунидир. Унинг бир донаси бир неча минг доллар туради.
9. Дунё бўйича йилига 32-33 миллион тонна қовун етиштирилади.
10. Илонсифат қовун тури ҳали пишмаган маҳали худди бодринг кўринишида бўлади.
11. Қовун қоқи қилинганда ширинлиги янада ортади.
12. Илгари Европа давлатларида фолбин ва жодугарлар қовун уруғидан «иссиқ-совуқ» амалида кенг фойдаланган.
13. Қовун ҳам худди тарвуз каби 90 фоиз сувдан иборат. Лекин тарвузга ўхшаб сийдик ҳайдаш хусусиятига эга эмас.
14. Қовун уруғини Ҳиндистон тарафларда қовуриб ейишади. Аммо олимлар қовун уруғи ейишни тавсия қилишмайди. Сабаби, унинг таркибида ўт қопини хасталикка йўлиқтирувчи модда мавжуд экан.
15. Юз грамм қовунда (пўчоғидан ташқари) 30 килокалория бор. Шунинг учун қовун парҳез таоми сифатида муҳим аҳамият касб этади.
16. Россия империяси пайтида қовун нархи қиммат бўлган. Шунинг учун уни фақат бойлар сотиб олишган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|