Seshanba, 31.12.2024, 00:47
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 1
Mehmon: 1
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2020 » May » 8 » Овсинлар ўқимасин: Овсин – опа ёки сингил эмас!

10:43
Овсинлар ўқимасин: Овсин – опа ёки сингил эмас!
Одатда, овсинлар ўртасида рақобат бўлади. Бу табиий ҳол. Чунки овсинлар қайнсингил ёки қайнукадан фарқли ўлароқ, қайнота-ю қайнона олдида тенг ҳуқуқ ва мавқега эга АЁЛлардир. Ҳа-ҳа, айнан АЁЛлар! Улар шундай бир ҳилқатки, ҳар ерда, ҳар жабҳада беқиёс ва ягона бўлишни исташади. Шунданми, кундош кундошга пахта, овсин овсинга тош отади, деган мақол халқ орасида кўп тилга олинади. Модомики, шундай экан, бу рақобатнинг душманликка айланиб кетмаслиги, аксинча, оила якдиллиги ва ҳамжиҳатлигини, турмуш тотувлигини таъминлайдиган кучга айланиши учун нима қилмоқ керак?

1. Овсин – опа ёки сингил эмас!

Билиб қўйган яхши: овсин — қариндош. У опа ёки сингил эмас! Табиийки, душман, деб ҳам бўлмайди. Шу боис унга ёвқараш ҳам, ўта яқинлашиб кетиш ҳам нотўғри. Овсин дугона бўлолмаслиги мумкин, бироқ қийин вазиятларда ёнингизда туриб беради. Ўзингиз ҳам биласизки, кичкинангиз дунёга келганида каттангизга қараб турган, эрингизнинг иссиқ-совуғидан хабар олган, туғруқхонадан чиқадиган кунингиз югуриб-елиб кутиб олган овсинингиздир.

2. Сирингизни бой берманг

Тилга эҳтиёт бўлиш керак. Овсинингиз сизга кўнглини очиб, дардини айтса, ҳамдард бўлинг, аммо эвазига сиз ҳам дардингизни дастурхон қилманг. Негаки, у ўзининг айтганларини батамом унутиб, фақат сизнинг айтганларингизни ёдда сақлаб қолиши ва бир куни уни сизга қарши қурол сифатида қўллаши ҳам мумкин.

3. Ўчакишиб нима ҳам топардингиз?

Баъзи овсинлар очиқ-ошкор рақобат қилишмаса-да, зимдан бир-бирларига қарши бўлишади. Овсиннинг қозонига билдирмай туз солиб қўйиш, дорга ёйиб қўйган кирларига қўл артиб кетиш каби "ҳазил”лар шулар жумласидандир. Сиз эса бундай пасткашликка асло қўл урманг. Сабр қилинг ёки тактикани ўзгартиринг, яъни овсинингизни тарбиялашнинг бошқа ўзига хос йўлини ўйлаб топинг. Токи, у кутилмаган яхши муносабатдан довдираб, қилаётган ишларидан уялиб қолсин.

4. Жанжалга болалар сабабчи бўлмасин

Шундай қилингки, болалар ўзаро низони сизнинг аралашувингизсиз ҳал қилишга ўрганишсин. Улар кунда уришса, сиз ҳам кунда орага тушиб, асабингизни бузавермайсиз-ку ахир?!

5. Чақмачақарликдан ёмони йўқ!

Эрингиз ҳамда унинг қариндошларига овсинингизни ёмонламанг. У ғийбат қилган тақдирда ҳам, сиз уни мақтаб тураверсангиз, ким яхши, сиз яхши бўласиз. Яна шуниси ҳам борки, қариндошларнинг овсинингиз билан муносабати илиқ бўлиши мумкин. Балки қайнонангизнинг унга меҳри бўлакчадир ёки эрингиз сизга уйлангунига қадар қилган яхшиликлари учун келинойисини ҳурмат қилар. Агар шундай бўлса, сиз овсинингизни ёмонлаб, унинг ўрнини эгаллай олмайсиз.

6. Ғийбатга не ҳожат?

Тил — суяксиз. Бировнинг камчилигини муҳокама қила туриб, ортиқча гапириб юбориш эҳтимоли катта. Бундай ҳолатда ютқазган сиз бўлишингиз мумкин. Тасаввур қилинг, овсинингизга қайнсинглингизнинг эри ўтли-шудли эмаслигини шунчаки гап орасида қистириб ўтдингиз. Орадан уч кун ўтмай, қайнсинглингиз: «Нега эримни ёмонладинг?» деб бошингизга келиши ҳеч гап эмас.

7. Ҳар кимнинг ўз дахлсиз ҳудуди бор

Сарҳадларингизни яхшилаб қўриқлаган ҳолда овсинингизнинг ҳудудига ҳам дахл қилманг. Масалан, бир ҳовлида турадиган овсинларнинг алоҳида-алоҳида супургиси-ю чанг артадиган латтаси бўлгани маъқул. Маиший техника ҳам битта қўлни яхши кўради. Кир ювиш машинаси, газ плитаси ёки микротўлқинли печ умумий бўлиши мумкин, аммо, чангюткич, фен, дазмол ва телевизор ҳар кимнинг ўзиники бўлиши мақсадга мувофиқ. Овсинингизнинг рўзғори бўлак бўлса, сиздан узоқда яшаса, уйига борадиган бўлсангиз, меҳмонлигингизни унутманг. Унинг жавонлари, ошхонаси ёки музлаткичига зинҳор бурун суқманг.

8. Қайноға — оға эмас!

Айрим келинлар қайниси ёки қайноғаси билан ҳаддан ортиқ яқин бўлгани, яъни уларни акаси ё укасидек кўргани хотинларига ёқмайди. Чунки ҳар бир аёл эрининг ҳаётида муҳим ўрин тутадиган шахс бўлишни истайди. Турмуш ўртоғига яқин бўлган ҳар бир аёлни душмандек қабул қилади. Бу табиий ҳол. Тасаввур қилинг, сиз эрингизнинг айни дамда қаердалигини билмайсиз, овсинингиз эса билади. Сизга оғир ботадими? Демак, пичоқни ўзингга ур, оғримаса бировга, деганларидек, қайнингиз ё қайноғангиз ҳақида овсинингиздан ортиқроқ бирор маълумот билсангиз, ичингизда сақланг. Унутманг, унинг хотини бор, сиз эса шунчаки қариндошсиз. Танганинг бошқа томони ҳам бор. Агар қайнингиз ёки қайноғангиз билан муносабатингиз ёмон бўлса, овсинингиз орқали уни яхшилашга ҳаракат қилинг. От қаёққа йўрғаласа, арава ҳам шу томон йўл олади.

9. Вазминлик — бебаҳо хусусият

Бир кун келиб, барибир, низо чиқади. Олайлик, у сизнинг қайсидир гапингизни нотўғри тушунди ёки қайнонангиз овсинингизни ҳадеб мақтайвергани ғашингизга тегиб, унинг кўнглига қаттиқ ботадиган бирор гап айтиб юбордингиз. Сиз иккитани айтасиз, у ҳам учтани дейди. Қарабсизки, кечагина чақчақлашиб, норин тўғрашиб ўтирган овсинлар бугун бир-бирига ёв. Шу боис жанжал чиқмаслигига ҳаракат қилинг. Мабодо, муносабатлар мураккаб тус ола бошласа, ўзингизни босишга ва ортиқча сўз-у хатти-ҳаракатлардан тийилишга интилинг. Чунки жаҳл келганида ақл кетади, эртага айтганларингиз-у қилганларингиздан уялиб қолманг.

10. Нима эксанг, шуни ўрасан!

Овсинингиз сизга қандай муносабатда бўлишини истасангиз, аввало, ўзингиз ҳам унга нисбатан шундай бўлинг. Овсинлар муносабатини ойнадаги аксга менгзаш мумкин. Зеро, нимаики қилсангиз, ўзингизга қайтади. Борди-ю, яхшиликларингиз ўрнига ёмонлик қайтаётгандек туюлса, овсинингизнинг яхши томонларини, сизга қилган ёрдамларини эсланг. Агар овсинингиз чиндан ҳам яхшиликни билмайдиган нонкўр бўлса, кунда жиқиллашавермай, қайнота-қайнонангиз, эрингиз, умуман уйнинг катталари билан маслаҳатлашиб, сизларни бир-бирингиздан узоқроқ тутишларини сўранг (масалан, бирингизни алоҳида уйга чиқариб юборишларини). Кунда жанжалларингиздан безор бўлган катталарнинг ўзи ҳам шундай қарорга келишлари мумкин. Унутманг, энг яхши овсин – олисдаги овсин. Аммо бўлак чиқиб кетаман, деб атайдан овсинингиз билан уришаверманг. Ўзингизнинг асабларингиз тамом бўлади, эрингиз уйдан безади, болаларингиз жонсарак бўлиб қолади…

Овсинлар – тақдирдош. Улар қанчалик иноқ бўлса, ака-укалар бир-бирига шунчалик яқин бўлади, оиладаги ўзаро ришталар мустаҳкамланади. Бундай уйғун муносабатлар эса фарзандлар тарбиясига ижобий таъсир этиши шубҳасиз. Хуллас, аҳилликда гап кўп!

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР | Ko'rildi: 261 | Qo'shdi: #habarlar, #новости, #Yangilik, #newsuz, #uznews, #ahborot, #xabarlar, #Yangiliklar, #news | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  May 2020  »
DushSeshChorPayJumShanYak
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz