Seshanba, 31.12.2024, 01:36
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 4
Mehmon: 4
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Dekabr » 2 » ҚОТИЛЛАР ҚИШЛОҒИ…

06:35
ҚОТИЛЛАР ҚИШЛОҒИ…
Анастасия прокуратура терговчиси Михаил Гречканинг эшикни очиб ичкари кирганини сезмай қолди. Фақат йўлакда чироқ ёқилганини кўриб эри келганини билди, холос. Қизиқ, улар ҳар гал калиткадаги қўнғироқни босишарди. Ё эр, ё хотин чиқиб бир-бирларини қарши олишарди. Бугун эса…
Михаилнинг кайфияти негадир бузуқ эди. Шунинг учун Анастасия ҳар сафаргидан ҳам мулойимроқ кутиб олди.

— Сенга нима бўлди, азизим?..

Михаил қовоғи уйилган кўйи тезда оёғидаги туфлини ечиб шкафга ирғитди.

— Итдай очман!

— Вой ўзимнинг асалим очиқибди-я!..

Анастасия кула-кула ошхонадан қайноқ карам шўрва келтириб стол устига қўйди.

— Хўш, уйда нима гаплар? — сўради Михаил овқатдан бир-икки қошиқ ичгандан сўнг.

— Нима гап бўларди? Жонимгаям тегиб кети бу уй. Ошхона, ванна, болалар хонаси… Ҳатто, мундоқ ўтириб телевизор томоша қилишгаям вақт топа олмайман…

— Телевизорни ошхонага олиб чиқиб берайми? — кулимсираб сўради Михаил.

— Вой, ошхонага киришга шундоғам тоқатим йўқ… Яхшиси, ўзинг айт, нега кайфиятинг йўқ?

— Э, одамлар билан гаплашиш ва манави об-ҳаво…

— Тушунмадим, кимлар билан гаплашдинг-у, сенинг кайфиятинг бу қадар бузилди?

— Эрталаб отанг билан, кечки пайт эса, бошлиқ билан гаплашгандим. Кундузи бўлса, бир бечора қиз билан гаплашиб…

— Нима қипти у қизга?

— Бувисини ўлдириб кетишибди. Отаси бошқа аёл билан яшаркан. Онаси аллақачон ўлиб кетган. Тушундимки, бувиси унга энг яқин инсон бўлган.

— Ие, ким ўлдирибди қари одамни?

— Жуда ғалати… Эсингдами, февралнинг охирларида қалин қор ёғиб, ташқарида чидаб бўлмайдиган совуқ бўлганди?

— Эсимда.

— Ана ўша кунлари кампирни ташқарида қорга кўмилган ҳолда топишибди.

— Балки юраги ёмондир? — қизиқсиниб эрига қаттиқроқ тикилди Анастасия.

— Йўқ, мияси пачоқланган.

— Вой Худойим, мундоқ қидиришмабдими ўлдирган одамни?

— Ҳамма гап шунда-да!.. Тергов деярли олиб борилмаган. Экспертиза эса, бўронда машина уриб юборган деган хулосага келган.

— Қайси қишлоқда экан?

— Ёввойи қишлоқ деган жойни эшитгансан. Ўша ерда.

— Эшитганман… Жуда кичкина қишлоқ бўлса керак-а?

— Ҳа, бор-йўғи ўн иккита хонадон яшайди. Бугун кириб қишлоқ советидан қишлоқда яшайдиганларнинг рўйхатини олдим. Шунга сал кечроқ қолдим…

— Мен тушунмай қолдим… — деди Анастасия руҳи тушиб. — Ўзинг ўйла, кекса бир кампир кўча ўртасида қорга кўмилганча ўлиб ётса-ю, қишлоқдагилар буни кўрмаса… Ҳайдовчи бўлса… Ҳа майли, қиз-чи? Наҳотки, бувиси узоқ вақт йўқ бўлиб кетганидан хавотирланмаган бўлса?..

— Қиз шаҳарда экан. Институтда ўқиркан. Тўртинчи курс. Ўзи туман прокурорига келиб арз қилибди. Айтишича, бувисини кимдир ўлдириб кетган бўлиши мумкинмиш…

— Тўғри-да, — ўрнидан туриб кетди Анастасия. — Машина урган бўлса, милиционерлар нимага излашмайди?..

— Хуллас, — косадаги овқатни нари сурди Михаил. — Мен эртагаёқ ўша қишлоққа боришим шарт.

— Эртага… Шанба-ку! — бирдан Анастасиянинг қовоғи уйилиб кетди. — Яна болалар билан бирга ўтирмас экансан-да!..

Михаил жавоб бериш ўрнига стол устидаги косани қўлига олди.

— Идишни ювиб қўяйми?

— Йўқ, керакмас… Ўзим юваман. Сен яхшиси отам билан бошлиғинг нима учун хафа қилишганини гапириб бер!..

 

* * *

 

Эрталаб Михаилнинг кабинети олдида ўша қиз, яъни Мария турарди. Албатта, қовоғи солиқ, асабийлиги юзларидан аниқ кўриниб турибди.

— Хўш, аризани ҳуқуқшунос ёзганми? — сўради Михаил қиздан ичкарига кириб ўтиришгач.

— Ҳа. Ҳуқуқшуносларнинг маслаҳатхонасига боргандим.

— Нега? Талаба экансиз, ортиқча пул йўқотиб нима қиласиз? Мана, бизнинг олдимизга келиб ҳаммасини оғзаки гапириб берганингизда, биз қоғозга туширардик, вассалом!

— Мен уерда пул тўламадим.

— Стипендияга яшайсиз, шундайми?

— Ҳа, лекин ишлайман ҳам.

— Қаерда?

— Сартарошхонада…

Михаил кетма-кет саволлар бериб кўп нарсаларни аниқлаб олди. Қариндошларини, уларнинг қаерда яшашлари-ю, қаерда ишлашларигача суриштирди. Маълум бўлишича, қотиллик содир этилган куни Мариянинг севган йигити Эдуард уларникига келган экан. Ундан бувиси Мария учун егуликлар бериб юборган.

— Эдуард тез-тез келиб турармиди қишлоққа? — сўради Михаил.

— Ойига икки марта мен билан келиб турарди.

— У қаерда яшайди?

— Ётоқхонада рўйхатда туради-ку, аммо меникида яшайди.

— Ие, сизнинг квартирангиз ҳам борми?

— Ҳа, бир хонали. Ота-онамдан қолган.

— Отангиз бувингизга куёвми, ё ўғилми?

— Ўғил. Бувимнинг ёлғиз ўғли бўлган… Лекин онамнинг вафотидан сўнг бувим уйини, боғини менинг номимга ўтказиб қўйганди.

— Нотариус тасдиқлаганми васиятномани?

— Ҳа.

— Отангиз мерос сизга қолганидан хабардорми?

— Хабардор… Ана шунинг дастидан бувим билан тез-тез уришиб қоларди. Ичкиликка берилган… Ҳозир ҳам ўлгудек ичади.

— Яхши… — Энди Михаил асосий мавзуга кўчди. — Айтинг-чи, нимага асосланиб бувингизни кимдир ўлдириб кетган деб ҳисоблайсиз?

— Чунки қишлоғимизда анчадан бери қотиллар беркиниб юриши ҳақида миш-миш пайдо бўлган. Ахир, миш-миш ҳам бекордан-бекорга пайдо бўлмайди-ку!

— Хўш, нима бўпти?

— Қишлоқда бувимни унчалик ёқтиришмасди. Жуда ҳақиқатпарвар бўлгани учун.

— Бу нарса учун ўлдириб кетишмаса керак?

— Билмадим… Масалан, мен билан бир синфда ўқиган Володяни олайлик. У колхозда тракторчи бўлиб ишлайди. Бувим бир куни уни ҳамманинг олдида дезертирдан олиб дезертирга солган. Ҳарбий комиссариатга бориб айтаман, деган. Тўғри, айнан у ўлдирган демайман. Аммо шунга ўхшаган тиш қайраганлар йўқ эмас…

— Бўпти, — ўрнидан турди Михаил. — У ҳолда бувингизникига бориб аҳволни ўрганишим лозим…

— Қачон борасиз? — умид билан унга термулди қиз.

— Эртага, шанба куни.

— Раҳмат сизга!

— Ҳали раҳматга яраша иш қилганимиз йўқ…

Михаил хотинининг ёнига аста ёнбошларкан, яна бир бор ўзи эрталаб сўроқ қилган Марияни кўз олдига келтирди… Тўғри-да, шанба бўлса нима қипти? Биринчидан, ваъда берди, иккинчидан, иш ҳам жуда чалкаш…

У Анастасиянинг юзидан чўлп этиб ўпди-ю, нариги ёнбошига ўгирилиб ётган ерида чироқни ўчирди…

 

* * *

 

Михаил эртаси куни Саня билан бирга машинага ўтириб Алевтина буви ўлдириб кетилган қишлоққа йўл олди. Қишлоққа келиб осонгина марҳуманинг уйини топишди. Уларни Мария кутиб олди. Ҳовлида қопоғон ит икковларига безовта тикилиб турарди.

— Итингиз жуда қопоғонга ўхшайди. — кулди Михаил.

— Уни ҳам икки ой бурун кимлардир заҳарлаб қўйишганди. — деди Мария ит томонга маъюс боқиб. — Бувимни жуда яхши кўрарди. Қаранг, ҳозир ўзини қўярга жой тополмаяпти…

Ҳозир ит ҳақида гапириб ўтиришнинг мавриди эмасди. Асосий ишга ўтиш лозим. Михаил асосий масалага ўтди.

— Биз бувингизнинг шахсий қоғозлари, ҳужжатлари, умуман, шунга ўхшаш нарсаларни текшириб кўришимиз зарур.

— Бувим ҳеч ким билан хат ёзишмаган. Фақат полкада китоблари бор, холос.

— Китоблар ҳозирча шарт эмас… У ҳолда қўшниларни сўроқ қилишим керак…

— Бўпти, кимларни чақирай?

— Бева аёлларни чақиринг! Иложи бўлса, бувингизнинг яқин дугоналарини чорланг!..

— Хўп бўлади…

Мария аввал бувисининг яқин дугонаси бўлмиш Елизавета кампирни чақириб келди.

— Елизавета хола, — эҳтиёткорлик билан савол беришни бошлади Михаил. — Сиз Алевтина холани охирги марта қачон кўргандингиз?

— Эҳ, жудаям ачинаман. — жавоб бериш ўрнига бошини сарак-сарак қилди кампир. — Одамзод шунақа экан-да, бугун бор, эртага қарасанг, йўқ!..

— Сиз дугонангизни шанба куни кўрганмидингиз? — қайтадан сўради Михаил.

— Албатта кўрганман. Кўчма дўкон келганди ўша куни. Алевтина нон, консерва, ароқ, ишқилиб, шунга ўхшаш нарсалар сотиб олди. «Меҳмонинг борми?» деб сўрадим. Бор экан…

— Соат нечалар эди?

— Ўнмиди, ё ундан ҳам кечроқмиди… Эсимда йўқ. Э, мен ҳозир қуёшга қараб туриб вақтни белгилайман. Қуёш ботса, мен ҳам ётаман. Чиқса, тураман. Қиздира бошладими, демак, тушлик маҳали бўлади…

— Меҳмони ким эди?

— Мариянинг йигити.

— У қай маҳал кетди?

— Тезда кетишди.

— Кейин нима бўлди?

— Бирпас печканинг олдида айланган бўлдим. Кейин телевизор кўриш илинжида Алевтинаникига йўл олдим. Кирсам, уйда йўқ. Эшиги қулф. Итини заҳарлаб қўйишганди. Шунинг учун қулфлаб олган бўлса керак, ё Марияга қўшилиб шаҳарга кетган деб ўйладим.

Елизавета кампир рўмолининг учи билан кўз ёшларини артиб олди.

— Марҳуманинг душманлари бормиди?

— Қишлоқдами?.. Йўқ эмасди. Масалан, Катеринанинг Петя деган ўғли бор. Қамалиб кетиб, ўша ёқда наркоман бўп келди. Алевтина уни сира уйига киритмасди. Шунинг учун Катерина ҳар кўрганда «Ойнангни синдираман» деб дугонамга дўқ ургани-урган эди…

 

* * *

 

Михаил Елизавета кампирни қўйиб юборгач, ўзи ташқарига чиқди-да, Маряна Прохорованикига кирди. Шу уй марҳуманикига яқинроқ эди.

— Салом, яхши уйда экансиз! — деди калиткани очиб қаршисида жилмайибгина турган аёлга Михаил.

— Ҳа, уйимда ижарада турувчилар бор. Шунинг учун узоқ вақтга ҳеч қаерга кета олмайман.

Ҳовлида товуқ, ўрдаклар айланиб юришарди. Ит ҳарқалай кўринмади. Михаил аёлнинг таклифи билан ичкарига кириб ўтирди.

— Сиз Алевтина Петровнани анчадан бери биласизми? — сўради у.

— Ҳа, бригадасида ишлаганман. Жуда ҳақиқатпарвар аёл эди худо раҳмат қилгур!

— Қишлоқда душманлари кўп экан деб эшитдим, тўғрими?

— Албатта, ҳалол одамнинг душмани кўп бўлади. Мана, қўшни йигитни олайлик. Жуда эркатой бўлиб ўсди. Онаси сотувчи бўлиб ишлайди. Ҳали машина, ҳали мототсикл олади. Мактабни йиғиштириб қўйди. Яхшиям ақли тракторчилар курсини битиришга етиб қолди. Шунисигаям шукр!

— Хўш, давом этинг!

— Жуда безори. Бир сафар ўша Гонтар…

— Йигитнинг исми шундайми?

— Ҳа, бир сафар онасини чопиб қўйишига бир баҳя қолганди.

— Майли, Алевтина холаникига келган йигитнинг кетган вақти эсингиздами?

— Ким соатга қараб ўтирибди дейсиз. Балки ўн иккидир, балки… Ким билади…

Қишлоқ аҳлини сўроқ қилавериш Михаилнинг жонига тегди. Ҳаммаси бир хил жавобни, бир хил кўрсатмани берарди. У ўйлай-ўйлай орқага қайтишга, душанба куни эса, Эдуардни институтдан қидириб топишга аҳд қилди. Айнан ўшанинг ўзидан негадир гумони бор эди…

Душанба куни Михаил деканат орқали Эдуардни қидириб топди. Баланд бўйли, келишган, қош-кўзлари қоп-қора, мағрур йигит экан. Улар ташқарига чиқиб ўриндиқлардан бирига ўтиришди.

— Хўш, йигит, — савол беришни бошлади Михаил. — 29 феврал шанба куни Мариянинг қишлоғидан қайси пайтда қайтдингиз?

— Эсимда йўқ.

— Эслаб кўринг, чунки Алевтина кампир ўлдириб кетилган. Аниқ вақтни эслаб менга айтиб беришингиз керак бўлади.

— Мариядан сўрай қолинг!

— Биз сўрадик. Энди навбат сизники.

— Жавоб бермасам-чи?

— У ҳолда мен бўлимга бориб қўлимда сизни ҳибсга олиш тўғрисидаги ордер билан қайтаман. Ана ундаетмиш икки соат давомида иккаламиз КПЗ да суҳбат қурамиз.

— Мени қамашга асосингиз йўқ.

— Асос тиқилиб ётибди.

Михаил атайин гапиришдан тўхтади. Эдуарднинг ўйлаб олишини кутди.

— Майли, айтаман, — ниҳоят тилга кирди йигит. — Лекин эркакчасига сўз беринг, фақат иккаламизнинг ўртамизда қолиши лозим.

— Афсуски, ҳеч нарсани ваъда қила олмайман.

— Ҳа майли… Хуллас, мен шаҳарга соат тўрт яримларда қайтдим.

— Марияникига қачон келдингиз?

— Еттиларда.

— Унгача қаерда эдингиз?

— Лидия деган қизнинг ётоқхонасида.

— Текшириб кўрамиз.

— Ҳожати йўқ. Уям ўртамиздаги муносабатлар жиддийлигини тасдиқлайди.

— Ие, Мария-чи? Уни севардингиз шекилли?

Эдуард бирпас ўйга толди.

— Йўқ, у менга фақат тўшак учун керак. Дўхтирлар менга шундай маслаҳат беришган. Қизлар билан тез-тез ётиб туришим керак экан.

Михаил кулиб юборди.

— Ўша врачларингиз тез-тез қон алмаштириб туришни маслаҳат беришмаганми?

— Ахир, бунинг учун пул керак. Тўшакда бўлса…

Михаилнинг муштлари тугилди. Шу тобда Эдуардни бемаза гаплари, шафқатсизлиги учун боплаб туширишга тайёр эди. Шундай қилди ҳам. Елкаси аралаш асаб томирларини мўлжаллаб шунақанги тирсакладики… Энди йигит ўн дақиқалар қўлини кўтара олмасди…

 

* * *

 

Кечаси Михаил яна бир бор диктофонга ёзилган суҳбатларни тинглаб кўрди. Ҳа, бу қишлоқда ичкиликка, хотинбозликка ружу қўйишган. Мана, ана шундай машғулот ишқтбозлари:

Антон Бубир, Гавриленко, Пётр Коренков, Владимир Гонтар…

Алевтина хола уларнинг ашаддий кушандаси бўлган. Доимо халал бериб келган. Хўш, ўлими олдидан кимга халал берди. Балки Бутирникига боргандир? Балки Гавриленко… Балки, анави мишиқи Эдуард ўлдиргандир ҳақиқатан. Аёллар билан ётишни яхши кўради-ку!.. Бирор қўшни аёл билан Алевтина хола тутиб олган бўлса, ўлдириб қўя қолган бўлмасин…

Йўқ, барибир Гавриленкодан кўпроқ гумон қила бошлади. Хотини аллақачон кетиб қолган. Кампир билан бўлса, уришгани уришган. Албатта аёлларнинг, ичкиликнинг дастидан. Алевтина кампир бошқаларга нисбатан Гавриленкони кўпроқ тергаган. Яна ким билади? Булар қўшниларнинг кўрсатмалари холос…

Эрталабоқ Михаил Гавриленконинг уйига етиб борди. У эшикни узоқ вақт очмай турди. Михаилнинг гумони ортиб эшикни тепишга мажбур бўлди. Ниҳоят эшик очилиб рўпарасида Гавриленко пайдо бўлди. Эгнига плашч кийиб олганди. Михаилни кўриб негадир ранги оқариб кетди. Боши эгилди.

— Ўтган сафар менга айтгандингизки, — сўради Михаил. — Алевтина кампир олдингизга иккинчи марта ҳам келган экан, ростмиди шу гапингиз?

— Ҳа.

— Унда ҳаммасини рўйи-рост айтиб беринг!

— Айтмасам-чи?

— Менга қара, эркак, — жаҳли чиқиб кетган Михаил Гавриленконинг томоғидан олди. — Мен прокуратура терговчисиман. Қаёқдаги қизиқувчан қўшниларингдан эмасман. Сўрадимми, демак, сабаб бор. Айт!

Гавриленконинг лаблари асабий титрай бошлади.

— Нега чўзасиз? — охири бошини кўтариб титраб-қақшаганча жаврай кетди у. — Нимага савол бериб қийнайверасиз?.. Ҳа, ўша кампирни мен ўлдирдим! Бўлдими?

— Нима сабабдан ўлдирдинг?

— Жонимга тегиб кетганди…

Шу гаплардан сўнг Михаил Гавриленконинг қўлларига кишан солди.

— Қани, мен билан юр-чи!..

Гавриленко итоаткорона ташқарига қараб юрди. Юзлари шу қадар оқариб кетгандики, худди мурдани эслатарди…

 

* * *

 

Орадан уч кун ўтди. Тергов материаллари деярли тайёр бўлди. Барча гувоҳларнинг кўрсатмалари жамланиб, бир хулосага келинди. Ҳа, Алевтина кампир Гавриленконикига иккинчи марта келиб ичишни, аёллар билан айш қилишни тўхтатишга чақиради. Натижада ғазаб отига минган Гавриленко уни ўлдиради. Лекин қандай қилиб?.. Ана шу саволга жавоб топиш мақсадида, Михаил айбланувчидан ўз қотиллик саҳнасини барчанинг олдида намойиш этиб беришни талаб қилди. Бу ҳам албатта суд учун жуда муҳим.

Эрталаб гувоҳ сифатида чақирилган Шчуровлар оиласи ҳам қотиллик содир этилган жойга олиб келинди. Камера ишга тушди. Гавриленко аста-секинлик билан кампирни қандай ўлдирганини кўрсата бошлади.

Ана, Алевтина кампир уникига иккинчи марта ташриф буюрди. Ғазаб отига минган эркак югурганича ташқарига чиқди. Аввалига бўралаб сўкинди. Бу ҳам натижа бермагач, кампирнинг боши аралаш мушт туширди. У йиқилди. Яна туширди. Шу кўйи бир неча маротаба зарбалар берди. Ниҳоят Алевтина хола жон берди. Шу манзарани Шчуровнинг хотини Прасковья деразадан кўриб қолди. Гавриленко унга ҳам муштини кўрсатиб пўписа қилди…

Кампирнинг ҳақиқатан ўлганига шубҳаси қолмагач, Гавриленко уни қалин қор остига беркитди…

— Сиз кўрган экансиз, нега менга айтмай юрдингиз шу пайтгача? — Прасковьяга ўгирилиб сўради Михаил.

— Вой, ўлдираман деган, қайси юрак билан айтаман?

— Унда эрингиз иккалангиз ҳам мен билан борасизлар.

— Нега? Бизниям қамайсизми?

— Йўқ, кўрсатма берасиз-у, қайтасиз…

Иш жуда силлиқ кетаётганди. Аммо экспертиза Гавриленкони руҳий хаста деб топди. Аксига олгандек, Шчуровлар ҳам прокуратурага келгандан сўнг бояги гапларидан тониб туриб олишди. Хуллас, ҳаммасини қайтадан бошлашга тўғри келди. Хўш, унда қотил ким? Нега Гавриленко камера олдида қотиллигини намойиш қилиб берди? Нимага асосан?..

Ҳаммаси равшан эди. У Алевтина холани ўлдирмаган. Шунчаки бир мушт туширган-у, уйига кириб кетган. Кампир анча вақтдан сўнг ўзига келиб яна ортига қайтган… Унда нега қотиллик содир этилган вақт билан Гавриленконинг ҳаракатлари мос келяпти?..

Михаилнинг ана шундай саволлар билан боши қотиб турганда кутилмаган хабар келиб қолди. Эдуард ўлдириб кетилган. Яна… Лидиянинг ётоқхонасида…

Михаил зудлик билан воқеа жойигаетиб борди. Эдуарднинг мурдасини милитсия, прокуратуранинг бошқа ходимлари текширишаётган экан. Михаил мурдага синчиклаб назар солди. Унинг юзлари кўкариб кетган, бўйнида бармоқ излари… Бурчакда Лидия йиғлаб турар, Нариги бурчакда эса, Мария негадир жуда хотиржамлик билан милиционерларни кузатарди. Михаил қизнинг шу ҳолатидан шубҳага тушди.

— Сиз нега йиғламаяпсиз? — секин Марияга яқинлашиб мулойимлик билан сўради у. — Севардингиз-ку!..

Қиз индамади. Юзларигача ювиб тушаётган кўз ёшларини рўмолчаси билан артиб олди-да, сукут сақлашда давом этди.

«Шу ўлдирган! — Михаилнинг кўнглидан шундай фикр ўтди. — Рашк туфайли ўлдирган…»

Михаил бошқаларга эътибор бериб ўтирмай, Марияни ташқарига таклиф этди.

— Бир айланиб келмаймизми?..

Қиз қаршилик қилмади. Икковлари ҳовлига чиқишди. Бундай вазиятларда терговчининг асосий вазифаси гумон қилинаётган шахсни кутилмаганда сиқувга олиш. Агар шундай қилса, ҳақиқий қотил довдираб қолади ва тез орада айбига иқрор бўлади. Михаил ҳам худди шундай йўл тутди.

— Ҳозиргина қишлоқдошларингиздан эшитиб қолдим, — деди ёлғондан. — Айтишларича, сиз шанба куни, яъни, бувингиз жон берган куни ва айнан соат ўн иккидан сал олдинроқ бувингиз билан нима ҳаққадир жанжаллашиб қолганмишсиз, шу ростми?

Мария ялт этиб Михаилга қаради.

— Ким айтди?

— Бунинг нима аҳамияти бор?

Қиз яна бош эгди. Овозсиз йиғлай бошлади. Шу тахлит беш дақиқача индамай турди. Михаил эса, кутишдан зерикмасди.

— Қотилликни яширганим учун, сизни овора қилганим учун кечиринг! — деди ниҳоят зўрға. — Аслида бувимни ўзим ўлдирганман.

— Нима?.. Нима учун?..

— Бувим ҳам, Эдуард ҳам менинг ҳаётимни заҳарлашди…

— Қандай қилиб?

— Эдуард хотинбоз эди… Бувим бўлса, келганда унга бева аёллардан топиб бериб тураркан… Мен сезиб қолиб…

— Демак, рашк туфайли ўлдиргансиз…

— Ҳа, энди мени бемалол қамашингиз мумкин… Гувоҳ қидириб овора бўлманг! Ҳеч ким кўргани ҳам, эшитгани ҳам йўқ…

— Гувоҳга сира ҳожат йўқ. — деди Михаил. — Ана, Эдуарднинг мурдаси гувоҳ… Айтганча, уни нега ўлдирдингиз? Яна ўша рашкми?

— Бўлмаса нима?.. Мен Лидиянинг олдига келсам… Ярамас ифлослар бир тўшакда айш қилиб…

Мария ортиқ гапира олмади. Ўкириб йиғлаб юборди… Михаил ишни осонлаштирган, бошқа тарафдан жуда қийналиб кетган, ҳаёт йўлдан оздирган бу қизни юпатишдан бўлак чора тополмади… Марияни бағрига босганча аста-секинлик билан милиция машинаси томон юрди.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 312 | Qo'shdi: #habarlar, #news, #uznews, #xabarlar, #ahborot, #newsuz, #Yangilik, #новости, #Yangiliklar | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Dekabr 2019  »
DushSeshChorPayJumShanYak
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz