Seshanba, 31.12.2024, 00:30
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 4
Mehmon: 4
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Avgust » 12 » ҚОТИЛ КЕЛИН ҚИССАСИ…

06:45
ҚОТИЛ КЕЛИН ҚИССАСИ…
КЎЗЛАРИМ ЙЎЛИНГДА, БОЛАМ!..

Орзи хола умр йўлдоши раҳматли Меҳмонқул бува билан яшаб ўн битта фарзанд туғди. Биронтаси турмади. Қилмаган ирим-сирими, чопмаган табиби қолмади. Умид қилаверди, қатнайверди ўша табибларга. Охири, ўн иккинчи бўлиб мана шу Ўлмасвойи туғилиши арафасида Худонинг марҳамати биланми, яхши бир туш кўрди. Тушида бир тўп оққа ўранган чоллар Орзи холани ўртага олиб узундан-узоқ дуо қилишди. Ўша куни эрталабига Ўлмасвой дунёга келди… Яхши эслайди… Меҳмонқул бува далада кетмончи бўлса ҳам бирон марта бўлсин зориқтирмади она-болани. Азбаройи қувонганидан кучига куч қўшилиб ишлади. Ўзини ўтга-чўққа урди. Аммо, якка-ю ягона фарзандига борини берди… Вой-вой-вой!.. Отаси бу Ўлмасвойни қанақанги эркаларди-я!.. Ҳеч кимни ёмон кўнгилда унинг яқинига йўлатмасди… Мактабда ўқиб юрганида қизлар унинг орқасидан чопишгани-чи?! Боласи бечорани кўз очиришга қўйишмасди-я, тушмагурлар! Уялганидан ўзини қўярга жой тополмай қоларди шўрлик… Ўғил бола бўлсаям тортинчоқ эди-да Ўлмасвой!.. Кейин-кейин ўзиям танлайдиган одат чиқарди… Ана шуниси ёмон бўлди. Қанча-қанча яхши қизларни йўққа чиқарди. Унисини ундоқ деди, бунисини бундоқ… Оқибати нима бўлди?.. Танлаб-танлаб топгани шу Сожидами?.. Бети қурсин!..

«Вой, отаси-ей! — беихтиёр шивирлай бошлади Орзи хола кўча деворига суянганча узоқ-узоқлардан кўзини узмай. — Бу ўғлингиз хотинга ёлчимади-ку!.. Нима қилай?.. Анави Сожида боламни «мол» қилиб олди. Чизган чизиғидан чиқолмайди шўрлик… Саксонга кирганимда менга кун бермагани-чи!.. Муюлиш кўчадаги Фарзинисанинг айтишига қараганда, фолчима-фолчи юрармиш бу отинг ўчгур… Вой, биттагина боламни амал ичири-иб бир бало қилиб қўйса нима қилама-ан, отаси?!» — Орзи хола кўз-ёшларини енгининг бир бурчагига артиб улгурмай узоқдан тракторнинг тариллаган товуши эшитилди.

«Ана, бу Ўлмасвойнинг тарақ-туруғи!.. — кўнглидан ўтказди Орзи хола бироз кўнгли ёришиб. — Ишқилиб, яна маст бўлмасин-да!.. Шу тобутингда тикка тургур хотинини деб ичкиликкаям ўрганди-я болам тушмагур!.. Ичида армони кўп-да, ахир!..»

— Эна, яна кўчада ўтирибсизми ярим кечаси?.. — норози оҳангда тўнғиллаб қўйди Ўлмасвой Орзи холанинг елкасидан тутиб. — Маза қилиб ухласангиз бўлмайдими?.. Ёш бола бўлмасам…

— Болагинам-ей, одам қариса шунақанги кам уйқу бўп қоларкан-да!..

— Бўпти, бўпти… Боринг, энди ўрнингизга ётинг!..

Ўғлининг совуқ муомаласидан Орзи хола ичида бироз хафа бўлди: «Сожида ярамас мениям ёмон кўрсатиб қўйган-да!» — дея ўзини юпатган бўлди-ю, секин-секин юриб ётоғига кириб кетди.

БИР ПИЁЛА ЧОЙ УСТИДА

— Бу кампирнинг дастидан ўлар бўлсам ўлиб бўлдим… — шанғиллай кетди Сожида дастурхонга тақ этказиб чойнакни қўяркан. — Сиз тракторингизда ялло қиле-еб юрасиз-да, билмайсиз…

— Ҳа, яна нима айб қип қўйди энамиз?.. — пичинг аралаш хотинига гап ташлади Ўлмасвой.

— Э-е, нима қиларди?! Кеча Бобурингизнинг иштонларини ювиб дорга илиб қўйсам, ҳали қуримасдан намлигича йиғиштирвопти… Унга биров кир йиғиштир деганмиди?.. Буям майли… Тушликдан кейин сув опкелай деб кўчага чиқсам, анави бор-ку, Фарзи хола, ўшанга астойдил ёмонлаб ўтирибди мени… Вой, мен бу шум кампирга нима ёмонлик қилдим-а, нима ёмонлик қилдим?..

Ўлмасвойнинг иштаҳа билан тишлаган бир бурда нони оғзида қолди. Нима қилишни, хотинига нима деб жавоб қилишни билмай боши гаранг бўлди.

«Шу энам ҳам ҳеч тинчимас экан-да!.. — ўйлади Ўлмасвой бошидан дўпписини олиб. — Қариган чоғида намозини ўқи-иб ўтиравермайдими жимгина!? Худонинг берган куни иккаласининг ўртасида қозичилик қилишим керак… Жонгаям тегиб кетди-ку, ахир!.. Униси энам, буниси хотиним… Иккита болани туғиб қўйган, буям ҳақ…»

— Хўш, нима қил дейсан?.. — яна ҳануз унинг оғзига термулиб жавоб кутаётган хотинига ўгирилди Ўлмасвой. — Тағин қозичилик қилайми ё энамни уришиб чиқайми?..

— Йўқ, йўқ… — бирдан жонланиб тилга кирди Сожида, — Энани уришиб бўларканми?! Қарғаворади-я!.. Яхшиси, мундоқ қилсак… — Сожида гўё нималарнидир ўйлаб, фикр қилаётгандек бирпас жим қолди-да, сўзида давом этди: — Мана, ўзингиз ўйланг… Шунча йилдан бери биз қараб келяпмизми энангизга?.. Анави… Бачқирдаги жияни Абдумалик-чи?.. Ойда, йилда аммажон деб ликиллаб келишни билади… Қарасин, жа меҳрибон бўлса… Ўлигини бир амаллаб кўмиб олсангиз ҳам катта гап…

— Овозингни ўчир!.. — беихтиёр ўшқириб юборди Ўлмасвой. — Менинг энамга ўлим тилагунча ўзингга умр тила, тузукми?!

— Бўпти… Бўпти… — гапирган гапидан пушаймон бўлгандек бошини қуйи солди Сожида. — Айтдим-қўйдим-да!.. Шунгаям бақираверасизми?.. Хўш, ҳалиги гапга нима дейсиз?..

Ўлмасвой индамай ўрнидан турди-да, кўчага йўл олди. У шу тобда бир томондан хотинининг энаси тўғрисидаги дийдиёларидан безор бўлса, иккинчи томондан бу ҳовлини энасисиз сира тасаввур этолмасди.

БУ УЙДАН КЕТИБ БЎПМАН!..

Хотинининг гапларини Ўлмасвой кун бўйи миясидан чиқаролмади. Гоҳ энасини кўзи қийди, гоҳ қиймади. Туриб-туриб… Сожидани кўз олдига келтириб кўрди. Унинг важоҳат тўла башарасини тасаввур қилиб кўриб, кутилмаганда юрагини ваҳм босди:

«Бир нарсадан уруш чиқариб энамни ўлдириб қўйса-я!.. Ҳа, унинг қўлидан келади… Таёқ-паёқминан бир урса, ким кўриб ўтирибди… Қари кампирга кўп нарса керакмиди…»

Ўлмасвой юраги безовталаниб шу бугуноқ ер ҳайдаб тугатиши кераклигини ҳам унутди. Тракторини шартта катта йўлга бурди-да, ҳаш-паш дегунча уйга етиб келди… Дарвоза қаршисига яқинлашиб аввалига қулоқ солиб кўрди. Ҳовли сув қуйгандек жим-жит…

«Кундуз кунлари энам ҳовлини айланиб юрарди-ку!.. — хаёлидан ўтказди у баттар ташвишга тушиб. — Йўқ… Бекорга безовта бўлмадим, шекилли… Бир гап бўлган-ов энамга!..»

Ўлмасвой жонҳолатда ичкарига отилиб кирди-ю, тўғри Орзи холанинг хонасига кирди. Хайрият… Энаси тинчгина тасбеҳ ўгириб ўтирган экан. Ўғлини кўриб Орзи холанинг чеҳраси ёришиб кетди.

— Вой, болам, бугун эрта қайтдингми?.. Кел, манави ерга ўтирақол!.. — Орзи хола шоша-пиша ўғлига ёнидан жой бўшатди.

— Сожида, болалар кўринмайдими, эна?.. — Ўлмасвой Орзи хола кўрсатган ерга ўтираётиб ташқарига аланглаб олди.

— Ке, қўй ўшани… Бети қурсин бунақа келинни… Нимаймиш, ҳе йўқ, бе йўқ мен жиянимникига бориб турармишман… Ахир… Бу уйни отанг раҳматли қуриб кетган-ку!.. Мен Ўлмасвойимни ташлаб ҳеч қаерга кетмайман, десам… Урмоқчи бўлди…

— Нима-а?.. — беихтиёр Ўлмасвойнинг юзидан қони қочди. — Урдими?..

— Вой, болам, тинчлансанг-чи!.. Мунча ваҳима қилмасанг?! Менам жа келинга урдириб қўядиганлардан эмасман… Уриб кўрсин-чи!.. — Орзи хола тўсатдан ҳассасини қўлига олди, — Мана шу ҳассаминан бир солиб суягини пачақлаб қўярман…

— Сизам ўшаминан ҳадеганда тенг бўлаверманг-да, эна!.. — бирдан гапни бошқа ёққа буриб юборди Ўлмасвой. — У ҳали ёш бўлса… Жаҳл устида бирон ерингизга қаттиқроқ тегиб кетса нима бўлади?.. Умуман… Сожиданинг гапидаям жон борга ўхшайди… Қайнона-келин ҳадеб аччиқ-тирсиқ қилавермай… Ўша жиянингизникига бориб турсангиз тинчроқ бўлармиди…

Ўғлидан ҳеч қачон бундай гапларни кутмаган Орзи холанинг юраги увишиб, аъзойи баданини совуқ тер босгандек бўлди… Наҳотки?.. Ўз туққан боласи шундай дедими?.. Оқ сут бериб катта қилган, ишдан кеч қолса кўзлари нигорон бўлиб кутган боласи шундай дедими?.. Демак… Ўлмасвойнинг ҳам жонига тегибди-да қариган чоғида!..

«Вой тавба қилдим-ей!.. Энди нима қиламан?.. Ўлмасвойимсиз қандоқ яшайма-ан?..»

Орзи хола ўғлининг кўзларига қараёлмади. Мунчоқдек тўкилиб келаётган ёш бошини эгиб қўйди. Фақат… Зўрға, зўрға сўнгги сўзини айта олди:

— Сенам мени ҳайдаяпсан-а, Ўлмасвой, ҳайдаяпсан-а?.. Майли… Сен шуни истасанг, кетганим бўлсин… Лекин… Сенсиз қандоқ қиларкинман… Билмадим, болажоним, билмадим…

— Хабар олиб тураман, эна!.. Кунора бориб тураман… — Ўлмасвой энасининг олдида ортиқ тура олмаслигига кўзи етдими, зарда билан ўрнидан турди-да, ташқарига чиқиб кетди.

БУ КУНИНГДАН БАТТАР БЎЛ!..

Сожидани илгарилари ҳам кўп маротаба шайтон йўлдан урган. Болалигида отасининг катмончасини бир неча марта ўмариб кўрган… Билмаган… Кейинчалик Ўлмасвойга теккандан кейин далага чиқиб юриб билиб-билмай Ҳасан биргад билан дон олишиб қўйди… Хайрият, эри сезмай қолди… Бугун бўлса… Қайнонаси жонидан тўйдиряпти…

«Мени ҳассаминан урди-я!.. — ўзича ғудрана бошлади Сожида лабларини асабий тишлаб. — Вой падарингга лаънат-ей! Ҳали мени ота-онам ҳам урмаган… Мен аҳмоқ бу сассиқ кампирнинг овқатини пишириб, исқиртларини тозалаб юрсам-у, у раҳмат айтиш ўрнига ҳассаминан туширса… Ҳали қараб тургин… Бир тепиб кўчага чиқариб қўймасамми!..»

У ўйлана-ўйлана калтакегани юрагига тобора қаттиқ тегиб югурганича қайнонасининг хонасига кириб борди.

— Менга қара, сассиқ! — рўмолини қўлига олиб ўшқира кетди Сожида. — Елкамни кўр, кўкариб кетибди… Ота-онамдан емаган калтакни сен қалтироқ кампирдан ейманми-а?.. Мен сенинг ғамингни еб гапиргандим.

— Нима дединг?.. — қўлига ҳассасини олиб уришга чоғланди Орзи хола. — Қани, яқин кеп кўргин, нақ суягингни майдалаб ташлайман сен жувонмаргни!..

Азбаройи хуноби ошган Сожида жаҳл билан ҳассага ёпишди-ю, бир чеккага ирғитиб юбориб, кутилмаганда икки қўли билан Орзи холанинг бўйнига чанг солди.

— Сен сассиқни ҳозироқ ўлдираман!

— Ўлдириб бўпсан!..

Қайнона-келиннинг олишуви узоққа чўзилмади… Йўқ, йўқ… Сожида сира билмай қолди-да!.. Энди нима қилади?.. Ўлдириб… Одам ўлдириб қўйди-ку, ахир!.. Нима қилса экан-а?.. Нима қилса экан?.. Ўғли келиб қолса, тириклай кўмиб юборади-ку!.. Йўқ… Яшириш керак… Ҳа… Кўмиб юборади-да, ўзи қочворади… Болалар?.. Улар ҳам бир кунини кўрар…

Сожида телбаларча нималардир деб шивирлаган кўйи кампирнинг мурдасини кир ўрага судраб келди… Ҳа, ҳа… Чуқур… Ташлаб юборса бўлди… У ҳеч нарсани билмайди… Ҳеч қанақа ўликни кўргани йўқ…

Орзи холанинг ҳали совуб улгурмаган танаси мағзава тўкилган ўрага шалоплаб тушди ва Сожида шу заҳотиёқ ўрага қум ташлай бошлади.

КЎРГУЛИК

Ўлмасвойнинг ишлари, барибир юришмади. Юраги ғаш тортиб турли шайтоний хаёлларга бораверди. Бунинг устига трактор қурғурнинг ғилдираги ишдан чиқди. Хуноби ошган Ўлмасвой қарта бошига келиб ўтирди. Ўтирди-ю… Қулоқлари остида худди энаси дод солаётгандек бўлаверди… Йўқ… У бориши керак… Бормаса бўлмайди… Бу юрак қурғур бекордан-бекор ғаш тортмаётгандир… У шартта ўрнидан турди-да, шаҳдам қадамлар билан уйга жўнади…

Дарвозадан ичкарига кирибоқ, тўғри энасининг хонасига кўз ташлади. Ҳеч ким йўқ… Уйдаги нарсалар негадир бетартиб сочилиб ётибди.

«Кетиб қолган бўлса-я!..»

Миясига келган ўйдан ўзи ҳам сесканиб кетди… У шошиб ўзининг уйига кирди… Уй бўм-бўш… Юрагини баттар ваҳм босиб ҳовлига чиқди… Ҳовли четидаги ўранинг кўмиб ташланганини кўриб ҳайрон бўлди… Қандайдир номаълум овоз уни «Оч, оч, ўрани оч!..» дегандек бўлаверди. Кетмонни қўлига олиб телбаларча ўрани қайтадан кавлай бошлади. Илгариги жойигача кавлаб тушгач… Не кўз билан кўрсинки… Мағзавали балчиқ юзида… Орзи холанинг шишиб кетган мурдаси қалқиб турарди…

— Эна-а!.. — мурдани қучоқлаб юқорига оларкан, бор овозда қичқириб юборди Ўлмасвой. — Эна-а!.. Нималар қип қўйдингиз?.. Мени кимларга ташлаб кетдинги-из?.. — Унинг фарёдини эшитиб ҳовлига қўни-қўшнилар йиғила бошлади.

АРМОНДА КЕТГАН ЭНАМ-А!..

— Бир исқиртнинг касрига қолган энам-а!.. Дийдоримга тўймаган энам-а!.. Ахир… Жиянингизникига тинчгина бориб турсангиз шу ишлар бўлмасди-ку, эна!.. Ҳароми келинингизни билардингиз-ку!.. Қани у қанжиқ?.. Қани менинг энамга чанг солган?.. Энамнинг қасосини олмасдан қўймайман… Топиб беринглар уни!..

Ўзини у ёқдан бу ёққа уриб тинимсиз дод солаётган Ўлмасвойни кимдир қарғади, кимдир тасалли берди. Маҳалла оқсоқоли Собир ота унинг елкасидан тутиб даст ўзига қаратди-да, бир гапни айтди:

— Менга қара, Ўлмасвой… Кўпам дод-вой қилаверма!.. Энди фойдаси йўқ… Энанг сенлардан қутулганига шукр қилиб ётгандир… Бир умр сени деб яшади… Бирон марта чучук сўз бердингми энангга?.. Йўқ… Унинг ўрнига хотинчангнинг ноғорасига ўйнадинг… Онани топиб бўлармиди, ука!?

— Йў-ўқ!.. — Ўлмасвой жон талвасасида оқсоқолнинг қўлидан чиқиб Бачқир тарафга югуриб кетди. Унинг нияти, қандай бўлмасин Сожидани топиш ва ўлдириш, топташ, мажақлаш, танасини бўлак-бўлак қилиб итларга едириш эди…

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 390 | Qo'shdi: | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Avgust 2019  »
DushSeshChorPayJumShanYak
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz