TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Отаси томонидан зўрланган қиз ҳақида мақола ўқирканман, юрагим сиқилиб, фақат йиғлагим келади. Унинг сўзларида менинг ҳикоям акс этган, фақат у менинг амакиваччам эди. Мен ҳам ўша қиз каби даҳшатли ҳолатга тушганман.
Севган йигитимга сиримни очганимда у ҳам мени айблади, гўёки мен ёмон қиз эканман. Унинг олдида тиз чўкиб мени ташламаслигини сўрарканман, у тўхтовсиз менга айблов тошларини улоқтирарди. Мен ўша пайт даҳшат ва қўрқув исканжасида қолдим.
Ёзяпман-у, кўз ёшларимни тўхтатолмайман... Халигача нима бўлганини ҳеч ким билмайди. Кимгадир сиримни очмоқчи бўламан-у, уяламан ва қўрқаман. Бу оғир юкдан қутулишни ич-ичимдан истайман...
Кейин англадимки, бундай воқеалар минглаб қизларнинг ҳаётида бўлар экан ва унда менинг заррача айбим йўқ экан. Сукут сақламасдан, бундай зўравонликлар ҳақида бонг уришимиз керак.