TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
— Ёшим 20 да. Ота-онам чақалоқ вақтимда ажрашишган. Дадамни ёшлигимдан кўрмаганман. 16 га тўлиб, паспорт олганимда отам билан учрашишни жуда истадим ва уйларига бордим. Қўрқмай борганимнинг сабаби, улар мени кўп маротаба чақиртирган, эски ҳовлимизга ҳам қидириб борган эди. 15 дақиқача гаплашдик.
Ўша пайти жуда-жуда хурсанд эдим. Ота меҳрини ҳис қилгандек бўлдим. Энди топишдик, бир умрга отамдан айрилмайман, дея ўйлаган эдим. Афсуски, ўша кундан кейин отам бошқа телефон қилмади. Эшитишимга қараганда, дадамнинг хотини биз учрашганимиздан кейин аразлаб кетиб қолибди. Қариндош-уруғлари эса мени бирор нарса ундиргани келган, дейишибди. Ишонсангиз, шу ёшимгача онам дадамдан бир сўм алимент ёки ёрдам пули олмаган. Ҳамма нарсамни беками-кўст қилиб вояга етказди, ҳеч кимдан кам жойим бўлмади. Улар айтган гаплар менинг хаёлимга ҳам келмаган эди. Айни дамда дадам билан яна кўришишни хоҳлаяпман, чунки тўйимда ёнимда бўлишини, оқ фотиҳа беришини истайман. Лекин бу орзумни уларга қандай айтаман? Чунки мен сабаб оилалари бузилишидан қўрқяпман. Нима қилсам бўлади? Илтимос, маслаҳат беринг…