![](/_nw/38/58459791.jpg)
Отабек Умаров ўз инстаграм саҳифасига Ботаника боғида кезаётган суратини жойлаштириб, у билан боғлиқ хотираларни эсга олди.
— Мана шу қадрдон истироҳат боғимга келишдан ҳеч чарчамайман. Бу ердаги ҳар бир хиёбон, ҳар бир ўриндиқ, ҳар бир дарахт ўша бетакрор кунни ёдимга солади. Чин муҳаббатим, қалбимнинг яккаю-ягона соҳибаси, суюкли рафиқамни илк маротаба учратган кунимни. Орадан ўн икки йил вақт ўтди. Тошкент таниб бўлмас даражада ўзгарди. Севимли боғим ҳам ободонлашиб, яшариб, янада гўзаллашиб, ўзгача қиёфа касб этди. Бироқ қалбимдаги ҳислар ҳамон ўша-ўша. Унда ҳамон танҳо муҳаббатим яшаб келмоқда. Ва мен ҳам доимгидек қадрдон боғимга келавераман, келавераман. Ўй-фикрларимни жамлаш, бирор муҳим қарор қабул қилиш бўладими ёки кўнгил ғашлиги, хафагарчилик бўладими, фарқи йўқ, боғимнинг бағрига шошаман. Баъзан эса шунчаки айланиб юраман, чунки айнан шу ерда ўзимни бахтли ҳис қилишдан тўхтамайман. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|