Хабарингиз бор, тарихда илк марта Ўзбекистонда Аралаш жанг санъатлари ассоциацияси (ММА) ташкил топди. Унга биринчи раҳбар этиб эса Отабек Умаров сайланганди ва у бу ҳақда ўз фиклари билан бўлишди.
«Шу кунларда ташкил этилган Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциациясига раҳбарлик қилиш маъсулияти менга ишониб топширилгани учун ўз миннатдорлигимни изҳор этаман.⠀
Бу ташкилот шу вақтгача фақат ўзлари шуғулланиб келган, зарур шарт-шароитга эга бўлмаган спортчиларга ёрдам бериш учун зарур эди.⠀⠀ ⠀⠀ Энди спортчиларимиз ўзларини кўрсатиш учун катта имкониятга эга бўладилар. Уларнинг тезда муваффақиятга эришиб, ғалабалар қозонишига шубҳам йўқ. Ахир бизнинг заминимиз полвонларнинг бир неча авлодини тарбиялаган.⠀⠀ ⠀⠀ Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакатимиз барча соҳаларда, хусусан, спортда сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилиши учун аниқ вазифалар белгилаб берди, айни чоғда унинг ривожланишига алоҳида эътибор қаратмоқда. Чунки спорт шахс камолотига, руҳий ва жисмоний тобланишига хизмат қилади ва иродасини мустаҳкамлайди. Ана шундай беқиёс кўмак бизни республикада ММАни ривожлантиришга қаратилган лойиҳага қўл уришга ундади.⠀⠀ ⠀⠀ Ёшларни мен билан биргаликда қўллаб-қувватлаш учун келган спортимиз фахрийларига эса алоҳида миннатдорчилик билдираман. Улар ўз йўналишида ҳаммамизга ўрнакдир. Комилжон Худойберганов, Ҳамроқул Рафиев, Эркин Ғиёсов, Александр Истомин ва Аъзамжон Шокиржонов жаҳон аренасида юқори муваффақиятларга эришиб, спортимиз тарихида ёрқин из қолдиришган. Бу қадрли инсонлар Aссоциация ташкил этилишини чин дилдан қўллаб-қувватлаб, спортчиларга мусобақаларда омад ва муваффиқият ёр бўлишини тиладилар. Уларнинг барча эзгу тилакларига шерикман», дея instagram’даги расмий саҳифасига пост жойлаган Отабек Умаров.
Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|