— Яна қиз туғдингми? Бу учта қизни бошимга ураманми? Буниси ўғил бўлади, дегандинг-ку… — Қаҳрамон дарвозадан укаси етаклаб кирган хотинига жаҳл билан ўшқирди. Бунга тайёр келган хотини ҳам "Секин, болани чўчитиб юборасиз”, деганча индамай ичкарига кира бошлади. Қайнонаси келинига кўмаклашаркан, ўғлини уришиб берди: — Ҳали шу қизларинг шундай фарзанд бўлсинки, минг ўғилнинг ўрнини боссин! Шукр қилмайсанми? Тирноққа зор ўтаётган қанча… — Э… сизга фақат келинингизнинг ёнини олиш бўлса… Суюнчини эшитиб ҳам туғруқхонага бормаган Қаҳрамон шу онда уйига сиғмаган бўлиб, шарт кўчага чиқиб кетди. Йўлида эса унга ошнаси Иброҳим дуч келди. — Дўстим, фарзандли бўлибсан, табриклайман. Аммо бир хабар бор. Мирзо ака ўтиб қолибдилар. Соат иккида чиқаришаркан. Жанозага айтиб юрибман. Эсингдан чиқмасин, ўша ерда кўришамиз. …Жамоат тўпланган. Майитни тобутга солиб, олиб чиқишди. Жаноза намозини ўқиш олдидан имом Мирзо аканинг икки ўғлини олдига чақирди. "Отангиз ҳаётлик пайтларида ким биландир олди-бердиси якунига етмаган бўлса ёки кимлардандир олган қарзлари бўлса, қиёматгача бўйнида қолмаслиги учун тўлаб беришни ўз бўйнингизга оласизми?” Отаси тириклик чоғи иккиси ҳам тайинли бир ишнинг бошини тутмаган йигитлар эди… Одамларнинг "Эсиз, отасига муносиб фарзандлар бўлмади-да”, дегани бир томону, ўзларининг ҳам қарзлари тиқилиб ётгани иккинчи томон эди. Шу сабаб ота учун энг зарур савол берилганида не-не орзу-умидлар билан катта қилинган ўғиллардан садо чиқмади. Шунда ичкаридан овоз келди: "Мулла бобо, мен бўйнимга оламан, жанозани ўқинг!” Бу Мирзо аканинг яккаю ягона қизи Латофатнинг овози эди. Йиғилганлар бир тебранди. Онаизор уввос солди. Қаҳрамоннинг эса бўғзига нимадир тиқилди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|