1. Илк бор отни қўлга ўргатиш амали осиёлик кўчманчи қабилалар тарафидан эрамиздан аввалги беш мингинчи йилларда адо этилган.
2. Дунё бўйича отларнинг 160 тага яқин тури бор.
3. Араб отлари дунёдаги энг қиммат отлар ҳисобланади.
4. Энг йирик от сифатида Бельгия зотига мансуб от тан олинган. Унинг бўйи 10 ёшида 1, 98 метрни ташкил этган. Вазни эса 1451 килограммга тенг бўлган.
5. Энг майда от деб 1975 йили «Фалабелла» зотли от тан олинган. Унинг лақаби Литтл Памкин бўлиб, бўйи атиги 35, 5 сантиметр, вазни эса 9, 07 килограммдан иборат бўлган.
6. Энг қиммат нархда Шариф Дансер лақабли отни араб шайхларидан бири 40 000 000 долларга сотиб олган.
7. Тез югуриш бўйича Мексикада яшовчи Бич Рэкит лақабли отга етадигани йўқ. У от пойгасида соатига 69, 6 км тезликни қайд этган.
8. Отлар одамга ит каби садоқатли бўлади. Масалан, Қадимий Рим императорларидан бири Калигула ўзининг «Инцитата» лақабли отини жуда яхши кўрган. Шу қадар қаттиқ яхши кўрганки, отни сенатор лавозимига тайинлаган. Худди шу иши учун римликлар унинг кўксига ханжар санчиб ўлдирган.
9. Александр Македонскийни «Буцефал» лақабли оти 9 марта ўлимдан сақлаб қолган. Навбатдаги жанглардан бирида от ўлим топгач, худди ўша жойга шаҳар қуриб, шаҳарни отининг номи билан номлаган.
10. Рус подшоси Пётр I «Лизетта» лақабли оти оламдан ўтгач, азбаройи чидай олмаганидан оти учун махсус ёдгорлик ўрнатиш ҳақида фармон берган.
11. 1923 йили Нью-Йоркда катта от пойгаси ташкил этилган. Пойга пайтида иштирокчилардан бири Фрэнк Хейз инфарктга учради. Аммо оти маррага биринчи бўлиб етиб келди. Фақат ғалабага устидаги эгасининг мурдаси билан бирга эришди.
12. От кўзлари ёрдамида орқада нима бўлаётганини ҳам бемалол кўриб туради.
13. Қадимда мордвинлар одати бўйича аёлларга ҳам от миниш учун расман рухсат берилган. Фақат аёл ўз танасини от танасига теккизиб, жониворни ҳақоратламаслиги учун иккита юбка кийиб олиши талаб қилинган.
14. Ихтирочи Жеймс Уатт буғли машина яратганда, тезлигини от кучи билан ўлчаган. Шундан бери автомобилларнинг мотор кучи от кучи билан белгиланади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|