Seshanba, 31.12.2024, 01:15
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 1
Mehmon: 1
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Aprel » 15 » Қосим Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистондаги биринчи интервьюси

08:58
Қосим Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистондаги биринчи интервьюси
Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАга Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида эришилган натижалар, ҳамкорликни ривожлантиришнинг жорий ҳолати ва истиқболлари хусусида интервью берди.

– Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев саъй-ҳаракатлари билан мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилди. Бугун Қозоғистон ва Ўзбекистон олдида қандай умумий мақсад ва вазифалар турибди?

– Мустақилликнинг илк кунларидан буён Қозоғистон ва Ўзбекистон елкама-елка қўл тутиб, мураккаб даврларда бир-бирини қўллаб-қувватлаб, бир-бирининг муваффақиятларидан қувониб келмоқда. Халқларимиз ўртасида мамлакатларимиз тараққиётига эришишдек ягона мақсадга асосланган мустаҳкам ва ўзаро уйғун муносабатлар қарор топган.

Давлатларимиз ўртасида стратегик шерикликни мустаҳкамлашда Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Абишевич Назарбоев ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев асосий роль ўйнадилар.

Миллат раҳнамоси яқин қўшнилар билан алоқаларни ривожлантиришга доимий равишда алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Шунинг учун мамлакатингиз Қозоғистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари сирасига киради. Биз халқларимизни янада яқинлаштириш йўлидаги саъй-ҳаракатларимизни давом эттирамиз.

Ҳозирги вақтда савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва чегараолди ҳамкорлигини мустаҳкамлаш асосий вазифалардан ҳисобланади. Мамлакатларимиз ушбу соҳаларда юксак салоҳиятга эга. Ҳукуматларимиз 2020 йилда ўзаро савдо ҳажмини 5 миллиард долларга етказишни мақсад қилган.

Инвестиция, саноат кооперацияси, қўшма ишлаб чиқаришларни ривожлантириш соҳаларидаги самарали ва кенгайиб бораётган ҳамкорликка оид мисоллар мамлакатларимиз манфаати йўлидаги иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга бўлган интилишларимизга тўлиқ мос келади.

Шерикликнинг беқиёс истиқболлари транзит-транспорт соҳасида ҳам намоён бўлмоқда. Денгизга чиқиш имконияти бўлмаган Қозоғистон ва Ўзбекистон учун транзит инфратузилмасини такомиллаштириш ва бошқа мамлакатлар билан транспорт кооперациясини ривожлантириш биринчи галдаги вазифалардандир.

Нур-Султон ва Тошкент ўртасида хавфсизлик борасидаги алоқалар мустаҳкамланиб бораётгани ҳам ўзаро ишончдан далолатдир. Биз барчамиз учун умумий бўлган терроризм, диний экстремизм, ноқонуний қурол савдоси, уюшган жиноятчилик, ноқонуний миграция ва наркотрафик сингари минтақавий муаммоларга дуч келмоқдамиз. Минтақамиз хавфсизлигига таҳдид солаётган Афғонистондаги вазият ҳам жиддий хавотирга сабаб бўлмоқда.

Буларнинг барчаси биздан тизимли, баҳамжиҳат ва уларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишни талаб этади. Шунинг учун Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва махсус хизматлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўймоқда.

Сув муаммоси билан боғлиқ ҳамкорлик масалалари ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Сув муносабатларининг барча йўналишларида минтақадаги бошқа шериклар билан яқин ҳамкорликда мунтазам равишда ишчи гуруҳ йиғилишлари ўтказилаётгани қувонарлидир.

Биз анъанавий равишда маданий-гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиб келмоқдамиз ва бу халқларимиз томонидан ижобий қарши олинмоқда.

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида конструктив мулоқот йўли билан ҳал қилиб бўлмайдиган масала деярли йўқ экани таҳсинга сазовор. Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар бутун Марказий Осиё минтақасида барқарорлик, хавфсизлик ва жадал тараққиётнинг муҳим омили ҳисобланган икки томонлама ҳамкорликнинг муваффақиятли ва самарали моделини ифода этади.

Менинг назаримда, Нур-Султон ва Тошкент олдида турган муштарак мақсад ва вазифалар кенг кўламли ҳамкорлигимизни янада ривожлантириш учун кучли туртки бўлиб хизмат қилади.

– Маълумки, Элбоши Нурсултон Назарбоев ва Президент Шавкат Мирзиёевни самимий дўстона муносабатлар боғлаб туради. Сизнинг Ўзбекистон раҳбари билан алоқангиз қандай?

– Шавкат Миромонович мени Қозоғистон Президентлиги лавозимига киришганим муносабати билан биринчи бўлиб табриклаган давлат раҳбарларидан. Унга самимий сўзлари учун чин юракдан миннатдорлик изҳор этаман. Элбошимиз шаънига айтилган эзгу тилакларни ҳам Ўзбекистон раҳбарининг бизнинг юртимизга юксак эҳтироми ифодаси деб биламан.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда кенг кўламли ўзгаришларни амалга ошириш ва мамлакатингизни замонавий, халқаро майдонда рақобатбардош давлатга айлантиришдек тарихий миссияни ўз зиммасига олди. Унинг давлат бошқаруви тизимини изчил такомиллаштириш, иқтисодиёт ва молия секторини либераллаштириш, жамиятнинг барча жабҳаларини модернизация қилиш йўлидаги ирода ва қатъияти чинакам қизиқиш ва чексиз ҳурмат уйғотмоқда.

Шавкат Миромонович барча куч-ғайрати, билими ва тажрибасини ушбу олижаноб мақсадларга эришишга йўналтирганига учрашувларимиз чоғида шахсан амин бўлганман.

2017 йилда Қозоғистон парламенти Сенати делегацияси раҳбари сифатида Тошкентга ташрифим чоғида у билан атрофлича суҳбат қурганман. Ўзбекистон раҳбарининг мамлакат тараққиётининг барча муҳим йўналишларига стратегик ёндашуви, минтақа ва дунёдаги вазиятни чуқур англаши шахсан менда катта таассурот қолдирган. Мамлакатларимиз тараққиёти масаласида биз якдил қарашга эгамиз ва бу ғоят муҳим.

Бизнинг бундай ишончли ва мунтазам мулоқотларимиз қардош Қозоғистон ва Ўзбекистон муносабатларини янада чуқурлаштиришга хизмат қилишига қатъий ишонаман.

– Қозоғистонда ўтказилган Ўзбекистон йили якунлари ҳақида бугун қандай натижаларни қайд этиш мумкин?

– Ушбу муҳим воқеликни ўтказиш ҳақидаги қарор икки томонлама муносабатларимиз тарихида ёрқин саҳифа сифатида муҳрланди. Қозоғистонда Ўзбекистон йили юксак даражада ўтди. Мамлакатимизда халқларимиз, илм-фан, маданият, таълим муассасалари, тадбиркорлик тузилмалари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қаратилган 200 дан зиёд тадбир ташкил этилди.

Қозоғистон – Ўзбекистон биринчи минтақалараро ҳамкорлик форуми ҳам муваффақиятли ўтди. Унинг якуни бўйича икки мамлакат ҳудудлараро алоқаларини янада ривожлантиришни кўзда тутувчи муҳим ҳужжатлар имзоланди.

Ҳамкорликнинг бу шакли чегараолди ҳудудларининг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантиришнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилиши, бизнеснинг давлатларимиз бозорларига кириб боришини жадаллаштириши, икки томонлама савдони сезиларли равишда фаоллаштириш имконини беришига ишончим комил. Шу йўсинда, ўтган йили мамлакатларимиз ўртасида товар айланмаси тахминан 50 фоизга ўсиб, 3 миллиард долларни ташкил қилди.

Икки давлатнинг ўзаро яқинлашуви халқларимиз томонидан катта мамнуният билан кутиб олинаётганини қайд этиб ўтмоқчиман. Бинобарин, қардош мамлакатга илк давлат ташрифим Ўзбекистонда Қозоғистон йили очилишига тўғри келганида чуқур рамзий маъно бор.

– Ўзбекистонда ўтказиладиган Қозоғистон йилидан нима кутяпсиз?

– Биринчи навбатда, биз ўзбекистонликлар Қозоғистон йили тадбирларида кенг ва фаол иштирок этишларига ишонамиз. Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси ушбу улкан воқеадан ўзи учун нимадир олиши ва Қозоғистоннинг бир бўлагини доимо ўз қалбида ҳис қилиши биз учун жуда муҳим. Шу боис, биз Қозоғистон йили дастурини имкон қадар ранг-баранг ва мазмунли тайёрлашга ҳаракат қилдик.

Ишбилармонлар ва сиёсатчилар учун бизнес-форум, анжуманлар алоҳида аҳамият касб этса, талабалар учун таълимга оид кўргазмалар ўтказилиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, кўплаб маданий, спорт ва сайёҳлик тадбирлари ҳам ташкил этилади.

Қозоғистон йилининг географик қамровига ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Тадбирлар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ўтказилади. Шу орқали биз ҳудудлараро кооперацияни янада кенгайтириш, аҳоли ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланишига ишонамиз.

Савдо-сотиқ, чегараолди ҳамкорлиги, туризм, транспорт ва маданият каби соҳаларга оид барчага маълум ташаббус ва лойиҳалар бўйича амалга оширилаётган изчил ишлар давом эттирилади.

Шунингдек, назорат-ўтказиш пунктларимизни модернизация қилиш ишларини ниҳоясига етказамиз, бу давлат чегараларидан ўтишда вақтни сезиларли даражада тежаш имконини беради. Замонавий чегара ва божхона инфратузилмасини яратиш – бизнинг мақсадимиз бўлиб қолаверади. Бу оддий фуқаролар учун, бизнес учун зарур, бундан ташқари, бу ишлар мамлакатларимиз сайёҳлик салоҳиятини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Бир сўз билан айтганда, биз Ўзбекистон билан иқтисодий ва ижтимоий-гуманитар ҳамкорликнинг барча йўналишлари бўйича ишларни давом эттиришга тайёрмиз.

Буларнинг барчаси ўзаро англашув ва ҳамкорликнинг янги кўприкларини барпо этиш имконини беради. Ўзбек халқ мақолида айтилганидек: «Ён қўшним – жон қўшним». Ўзбекистонда ўтказиладиган Қозоғистон йили халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстона ва яхши қўшничилик ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишончим комил.

– Сиёсатшунослар 1990-йиллардан бошлаб Марказий Осиё ҳақида кўп ёзишади. Бу борада Бжезинский ва бошқаларнинг асарларини эслаш кифоя. Бироқ танқидий прогнозларнинг биронтаси ҳам амалга ошмади. Марказий Осиёнинг жаҳон сиёсатида ўрнини қандай баҳолайсиз?

– Дарҳақиқат, мустақилликка эришилгандан бошлаб кўплаб эксперт ва кузатувчилар аксар ҳолларда Марказий Осиё тараққиётининг салбий сценарийсини прогноз қилган эди. Мамлакатларимизнинг парчаланиб кетиши, назорат қилиб бўлмайдиган терроризм хавфининг кучайиши, қандайдир «халифат»га айланиши, ички низолар, иқтисодий ва ижтимоий таназзуллар башорат қилинган эди.

Бироқ Марказий Осиёни "болқонлаштириш” прогнозлари рўёбга чиқмади. Марказий Осиёдаги ҳар бир давлатнинг мустақиллик йилларидаги дадил қадамлари минтақада барқарорликни сақлаш имконини берди, бу эса узоқ муддатли изчил тараққиётга мутаҳкам пойдевор қуришда муҳим аҳамият касб этади.

Бугунги кунда Марказий Осиё тараққиётнинг янги даврини бошдан кечирмоқда. Давлатлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, барча долзарб масалалар бўйича ўзаро мақбул ечимлар топиш тенденциялари қайд этилмоқда. Бунинг учун биз минтақадаги барча раҳбарларнинг сиёсий иродаси, яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатдорлик тамойиллари асосида ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлиги каби энг асосий жиҳатга эгамиз.

2018 йилнинг март ойида Қозоғистон пойтахтида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи маслаҳат учрашуви бўлиб ўтган эди. Ушбу воқеани, ҳеч бир муболағасиз, минтақавий ҳамкорликдаги янги босқич, деб аташ мумкин. Учрашув давомида беш томонлама ҳамкорликнинг асосий устувор йўналишлари ва келгуси режалар белгилаб олинди. Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида сиёсий мулоқот сезиларли даражада ошди, минтақага оид ички ва халқаро аксарият масалаларга доир қарашлар яқинлиги ёки бир-бирига мос келиши ўз исботини топди.

Ҳамкорликнинг янги суръати ҳозирданоқ ўз самараларини бермоқда. Марказий Осиёдаги товар айирбошлаш ҳажми анча ошди, авиа-автомобиль ва темир йўл йўналишлари очилмоқда, ўтказиш пунктлари модернизация қилинмоқда, инфратузилма лойиҳалари амалга ошириляпти. Ички минтақавий иқтисодий алоқалар мустаҳкамланмоқда, чегараларга оид масалалар келишиб олинмоқда, сув ресурслари ва экологиядан оқилона фойдаланиш масалалари биргаликда ҳал этилмоқда.

Минтақалаштириш ва кооперация тенденциялари замонавий дунёни ривожлантиришнинг ажралмас қисмидир. Ҳатто йирик ва ўзига тўқ мамлакатлар ҳам ўз шериклари билан яқин ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўймоқда.

Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, кичик ва ўрта давлатлар учун ҳамкорликнинг самарали платформаларини яратиш, кооперация алоқаларини кенгайтириш ўта муҳим бўлиб, бусиз узоқ муддатли ва барқарор тараққиётга эришиб бўлмайди.

Айни пайтда мамлакатларимизнинг табиий яқинлашувини қандайдир «қотиб қолган менталитет», деб талқин этиб бўлмайди. Марказий Осиёдаги бугунги ижобий жараёнлар фақат биз учунгина фойдали бўлиб қолмай, минтақадаги азалий шерикларимиз манфаатларига ҳам хизмат қилади. Қозоғистон барча манфаатдор давлатлар билан ҳамкорликнинг барча шакллари учун очиқдир.


Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 | Ko'rildi: 370 | Qo'shdi: | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Aprel 2019  »
DushSeshChorPayJumShanYak
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz