1. Дунёдаги энг йирик ошқовоқ Бельгияда етиштирилган. Ошқовоқнинг вазни 1190 килограммга тенг бўлган.
2. Ер юзида ошқовоқнинг 800 та нави мавжуд. Лекин уларнинг чорак қисмигина истеъмолга яроқли.
3. Ошқовоқ ер юзида 7000 йил олдин пайдо бўлган.
4. Ошқовоқнинг ватани Мексика ҳисобланади.
5. Ошқовоқ таркибидаги «А» ва «Е» витаминлари организм қаришини секинлаштириш учун хизмат қилади.
6. «Т» витамини эса оғир овқатлар еганда уларнинг ҳазм бўлишини осонлаштиради.
7. Ошқовоқ таркибида темир моддаси кўпчиликни ташкил этади. Демак, гемоглабинни кўтаришда ҳам бу табиат инъоми қўл келади.
8. Ошқовоқ ёғини тайёрлаш учун 30-40 та ошқовоқ керак бўлади.
9. Германиянинг Людвигсбург шаҳрида ҳар йили кузда ошқовоқ фестивали ўтказилади.
10. Қадимда табиблар ошқовоқ илон чаққанда дори вазифасини ўтайди деб ҳисоблашган. Аммо аслида бундай эмас.
11. Ошқовоқ шарбатини уйқу дори сифатида ичса бўлади.
12. Ошқовоқ мағизи организмдаги гижжани ҳайдашда тенгсиздир.
13. Янги узилган ошқовоқ куйишдан кейинги жароҳатлар тез битишида қўл келади. Оғриқни қолдиради.
14. Ошқовоқ шарбати табиий антиоксидант саналади.
15. Аргентина, Уругвай ва Парагвайда маҳаллий матэ чойи севиб ичилади. Уни ошқовоқдан тайёрланган идишларда дастурхонга тортишади. Африканинг айрим давлатларида эса ошқовоқдан мотоцикл шлеми сифатида кенг фойдаланишади.
16. Хитойликлар ошқовоқдан ясалган тумор ёвуз руҳлар таъқибидан асрайди деб ҳисоблайди.