Америкалик эндокринолог Элизабет Лоуден ўз изланиш натижаларидан келиб чиқиб қоринда пайдо бўладиган ортиқча ёғлардан қандай халос бўлиш усуллари ҳақида тўхталиб ўтди. Олиманинг фикрича, қорин қисмимиздаги ёғни йўқ қилиш учун биринчи навбатда организмдаги моддалар алмашинув жараёнини яхшилашимиз лозим экан. Организмида метаболизм сустлашганлар кўпроқ таркибида ёғ кислотаси кўп бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиши зарур. Улар орасида авокадо ва грек ёнғоғи алоҳида аҳамият касб этади. Бу маҳсулотлар ҳам ошқозонда жуда секин ҳазм бўлади. Демак, қорин қисмимизда ортиқча ёғлар пайдо бўлишига йўл қўймайди.
Кофе таркибидаги кофеин ҳам организмдаги триглицеридлар даражасини камайтиради.
СУВНИ МЕЪЁРДАН КЎП ИЧИШНИНГ ОРГАНИЗМГА САЛБИЙ ТАЪСИРИ
Россиялик тиббиёт фанлари доктори Алла Погожева кимки сувни белгиланган меъёрдан кўп ичса, организмдаги фойдали витаминлар ва микроэлементлар ювилиб кетиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.
Бундан ташқари, ҳаддан зиёд кўп ичилган сув юрак-қон томир ва сийдик ажратиш тизимига салбий таъсир кўрсатади. Ортиқча сув таъсирида бу тизимларда жисмоний зўриқиш ҳолати кузатилади.
Погожеванинг фикрича, бир одам учун кундалик сув меъёри 2, 5 литрни ташкил этади. Бундан ташқари, ҳар биримиз суюқ овқатлар истеъмоли натижасида 1-1, 5 литрдан суюқлик қабул қилиб оламиз. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|