Эски йилни кузатиш арафасида Аргентинада шов-шувга арзийдиган воқеа содир бўлди. Росарио шаҳрида яшовчи Мануэль Гутьеррес лотåрея ўйнаб, нақд ўттиз уч миллион доллар ютиб олди. Ютуқ эгасининг гапларига қараганда, бунга Қорбобо ёрдам берганмиш…
ТУШ
Мануэль болаликдан катта пул ютиб олишни орзу қиларди. Бунинг учун у катталарнинг гапи билан ҳар куни кечқурун кўчага чиқиб, Қорбобога илтижо қилар, лотåреяда ютишига ёрдам беришини сўрарди. Аммо орзуси ҳадеганда ушалавермас, ҳар сафарги илтижолари жавобсиз қоларди.
Мануэль катта бўлгач ҳам ўз илтижоларидан воз кечмади. Ўз кунлари ҳатто ресторанлардан катта муз бўлакларини сотиб олиб ваннахонасига ташлайдиган, сал эриши билан ўша музда чўмиладиган бўлди. Чўмилиб бўлиб ўрнига ётганча яна Қорбобога илтижо қилди. Бу ҳам ёрдам бермади. Кейинроқ айтишдики, айнан 31 декабрü куни кечаси тилак тилаш лозим экан. Ана шунда орзулар рўёбга чиқаркан. Мануэль бу гапларни ҳам эътибордан четда қолдирмади. Йилнинг охирги кечасида тилак тилашга одатланди. Ана бу тилаклар сўнгги саккиз йил ичида ўз натижасини берди. Тушида ютадиган санаси аниқ кўринадиган бўлди. Мануэль кўп марта лотåреядан катта миқдордаги пулларни ютиб олди. Албатта, ютуқ олингандан кейин соғлиғи ёмонлаша бошлади. 2003 йили ўткир бронхит туфайли касалхонага ётқизилган бўлса, 2004 йили пневмония билан оғриди.
Хуллас, 2005 йили ҳам тушида ютуқ чиқадиган санани кўрди. Кўрибсизки, у янги йилга ўтиб, ўттиз икки миллион долларнинг эгасига айланди…
Ҳа, Қорбобо ҳақиқатан ёрдам беради. Бу нарсага дунёдаги минглаб одамлар ишонишади. Фақат Қорбободан юракдан чиқариб сўраш лозим. Чунки бобонинг ўзи ҳам совғаларни улардан кам яхши кўрмайди…
Маълумотларга қараганда, финландиялик бир эркак ҳам Қорбободан ҳар йили совға сўраркан. У ôинландиялик Қорбобо Йолупукки шарафига уйида катта бир музей ташкил қилган экан. Бу музей тез орада сайёҳларнинг эътиборини тортди. Кунларнинг бирида эса эркак журналистларга айтдики, Йолупукки ҳақиқатан унга катта ёрдам берибди. Яъни, у шаҳардаги энг гўзал қизга уйланиш шарафига муяссар бўлибди.
ҚОРБОБОНИНГ СУЮКЛИЛАРИ
Байрам арафасидаги баъзи жодусифат одатлар худди эртакка ўхшайди. Айнан эртак эмас-у, баъзи ҳолларда ишонгинг келмай қолади. Аммо улар ҳаётда ҳам содир бўлиб туриши факт.
Масалан, австралиялик рассом Брайан воқеаси.
Асосан шаҳвоний кўринишдаги суратлар чизиш билан шуғулланадиган рассом кутилмаганда 2000 йил охирида Қорбобо суратини чизади. Сурат жуда моҳирлик билан чизилган эди. Келаси йилга ўтибоқ у жуда машҳур рассомга айланди. Ҳатто бир йилнинг ўзида бир ярим миллион доллар пул ишлаб топишга муяссар бўлди. Журналистларга берган интервьюсида эса Брайан тан олиб айтдики, ҳаммасига Қорбобонинг сурати сабабчи.
Бундан ташқари, супермодел Кейт Мосс ҳам бир нарсани тан олди. У ҳам ўзининг ютуқлари учун фақат ва фақат Қорбобога ташаккур билдиришни истаркан.
— Болалигимда Қорбобо билан дўстлашишни жуда орзу қилардим, — дейди супермодель. — Бир куни эски йилни кузатиш арафасида уйимизнинг ҳамма ерига унинг турли кўринишдаги суратларини чизиб ташладим. Ва ҳар куни суратларга боқиб, мени ҳақиқий супермоделга айлантириб қўйишини сўрайвердим. Мана, орадан маълум вақт ўтиб Қîрбобо менинг истакларимни амалга оширди.
Тўғри, ҳаммасига ишониш лозим. Агар биз Янги йил арафасида чин дилдан ният қилсак, ўша ниятларимиз албатта бир кун келиб рўёбга чиқади. Буни дунёнинг турли бурчакларида яшовчи минглаб экспертлар ҳам тасдиқлашади. Фақат Қорбобони қаттиқ ҳурмат қилишимиз ҳамда ундан яхшиликларнигина сўрашимиз кифоя экан. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|