1. Қора пашшалар турига қараб ўзи учун озиқ танлайди. Айримлари ўсимлик шарбати, айримлари эса одам ва ҳайвонлар қони билан тирикчилик қилади.
2. Пайқаган бўлсангиз, пашшалар қўл-оёқларини бир-бирига ишқалашга одатланган. Шу йўл билан улар қўл ва оёқчаларини чанг ҳамда кирлардан тозалайди.
3. Қора пашшанинг личинкаси худди қурт личинкасига ўхшайди.
4. Қора пашшанинг юнгсизи бўлмайди. Улар ниҳоят даражада ингичка бўлгани боис дарров кўзга ташланмайди холос.
5. Пашша рангдан ташқари ультрабинафша нурларни ҳам фарқлай билади.
6. Қадимий Мисрда аскарларга жасурлиги учун одам кафти ҳажмидаги олтин пашша ҳадя этилган.
7. Пашшанинг ошқозони қаттиқ нарсаларни ҳазм қилишга одатланмаган. Шу сабабли овқатини ейишдан олдин сўлаги билан намлаб олади.
8. Оддий уй пашшалари ўртача 30 кун умр кўради. Албатта уриб ўлдириб қўйилмаса. Аммо шу муддат ичида 3000 тагача тухум қўйишга улгуради.
9. Қора пашша хавфли касаллик саналмиш тиф, Сибир яраси, сил ва бошқа кўплаб касалликларни ташиш, тарқатиш билан шуғулланади.
10. Фермер ва боғбонларнинг ашаддий душмани «карам пашшаси» ҳисобланади. Бу пашшанинг ўзи ҳосилга зиён етказмайди. Личинкалари катта майдондаги бутун бошли карамларни еб битиради.
11. Пашшанинг айрим турлари фойда ҳам келтиради. Масалан, «Тахина пашшаси» бошқа зарарли қумурсқаларнинг личинкаси ичига тухум қўяди.
12. Яшил пашшанинг урғочиси жинсий яқинликдан сўнг эркагини еб битиришга ҳаракат қилади. Шунинг учун жинсий муносабатга киришишдан олдин эркаги унга емиш келтиради. Лекин ҳар доим ҳам бу одати унга фойда беравермайди.
13. Чўчқанинг 1 килограмм гўнгида 15 мингта қора пашша личинкасини дунёга келтириш учун етадиган тўйимли озиқ мавжуд.
14. Пашшанинг вазни жуда-жуда кам. 40 мингта пашшани биргаликда тортсангиз, 1 килограммнигина ташкил этади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|