1. Ондатра Шимолий Америкада кенг тарқалган. Бу жонивор Европа ва Осиёга ҳам яхшигина ўрганиб қолган.
2. Ондатра ташқи кўринишидан каламушни эслатиб юборади. Лекин каламушдан кўра ҳажми катта. Вазни ҳам тахминан 1-2 килога кўпроқ.
3. Ондатра қонида гемоглабин даражаси жуда юқори. Шунинг ҳисобига у ўта совуқ сувда ҳам бемалол яшай олади. Бунинг устига юнги ҳам қалин ва зич.
4. Ондатра асосан ичса бўладиган тоза сувларда яшашни маъқул кўради.
5. Иқлими иссиқ мамлакатларда ондатра бир йилда 4-5 марта болалайди. Совуқ ҳудудларда эса йилига икки мартагина болалайди холос.
6. Ондатранинг ҳомиладорлик даври 30 кун давом этади. У 6-8 та атрофида ондатрачаларни дунёга келтиради. Ҳар бир боласи 20 грамм вазн билан дунёга келади. Улар 2-3 ҳафта давомида она сути билан озиқланади.
7. Эркак ондатра урғочига болаларини катта қилишда умуман ёрдам бермайди. Орадан бир ой ўтгач, ондатра болалари мустақил ҳаёт тарзини бошлайди.
8. Сувда ондатра соатига 5 километр тезликда суза олади. У сув остида узоқ муддат кислородсиз туриб қола олади. Олимлар унинг қанча вақт сув остида тура билишини аниқлашган. Ондатра сув остида 17-20 дақиқа тура оларкан.
9. Ондатра сув ўтларидан ташқари балиқ, қурбақа ва моллюскаларни тутиб ейди. Қуруқликда эса ондатранинг ўзи ўлжага айланади. Уни тулки, тўнғиз, бўрилар жуда севиб истеъмол қилади. Аслида сувда ҳам унинг кушандалари йўқ эмас. Катта балиқлар назарига тушса, ондатра ҳеч қачон тирик қолмайди.
10. Америкада ондатра гўштини севиб тановул қилишади. Америкаликларнинг гапига қараганда, ондатра гўшти мазаси қуён гўштини эслатаркан.
11. Тутқунликда ондатра 10 йилгача умр кўради. У эгасига ортиқча ташвиш, муаммо келтириб чиқармайди. Нима берса ўшани еб кун кўраверади.
12. Ондатра ўзи йиғган заҳира емишларни асраш учун алоҳида омбор қуриб олади.
13. Ондатрани сув санитари деб аташ ҳам тўғри бўлади. У сувни заҳарлайдиган барча нарсалардан тозалаб туради.
14. Ондатра юнгидан тикилган телпак Ўзбекистонда ҳам анчагина қиммат туради. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|