TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Мутахассислар азалдан тавсия этиб келган маҳсулотлар орасида шундайлари борки, уларни тавсия қилишнинг сира ҳожати йўқ. Бу маҳсулотлар яхлит гулдаста каби ҳар куни кўз ўнгимизда жамолини кўз-кўз қилмоқда. Хўш, қайси маҳсулотлар қондаги холестеринни йўқ қилиш қувватига эга? Албатта ўрик, шафтоли ва олма. Улар фақат қондаги холестерин миқдорини сезиларли даражада камайтириб қолмай, организмни турли заҳарли моддалардан ҳам тозалайди. Шунинг эвазига юрак фаолиятини яхшилайди, юрак-қон томир хасталикларини ортга чекинишга мажбур этади.
Бундан ташқари, товуқнинг қайнатилган тухуми ҳам юракни мустаҳкамлашда ўзига хос ўрин тутади. Тухум таркибида «Д», «А», «В4» ва яна турли фойдали витаминлар мавжуд. Витаминларнинг барчаси қондаги холестеринни камайтириб, мия ва юрак яхши ишлашини таъминлайди. Суякларни мустаҳкам тутади. Бунинг учун ҳафтасига икки-учта қайнатилган тухум истеъмол қилинса бас.