Белорус республикаси Витебск вилоят касалхонасида шу йил 2 апрел куни 68 ёшли Лидия Матвеева исмли аёл коронавирус туфайли оламдан ўтди. Аёлнинг ўғли Александр Матвеев ўша куниёқ мамлакат президенти Александр Лукашенко устидан милицияга шикоят аризасини тақдим этди. У президент онасининг ўлимига сабабчи эканини айтиб, унга қарши жиноий иш қўзғатишни талаб қилмоқда.
Афсуски, Александр Францияда яшаши туфайли онасининг дафн маросимига кела олмади. Бунинг устига чегаралар ёпиқ. Унинг айтишича, онаси Лидия Матвеева Витебск вилоят касалхонасининг неврология бўлимида бир ҳафта ётган. МРТ текширувлари умуртқа поғонасида шиш борлигини кўрсатган. Жарроҳлик амалиёти ёрдамида шишни олиб ташлашган.
— Ҳаммаси яхши эди, — дейди Александр. — Аммо орадан икки кун ўтиб онам йўтала бошлаган. Иситмаси кескин кўтарилиб кетган. Антибиотиклар беришган. Жонлантириш бўлимига ўтказиб, сунъий нафас бериш ускунасига улашган. Ҳа, мен Белорус президенти Александр Лукашенко устидан милицияга шикоят аризасини тақдим этдим. Чунки у халқни коронавирусдан асраш чораларини кўрмаган. Мамлакатда карантин, ўз-ўзини изоляция қилиш каби чоралар кўрилмаган. Айнан унинг айби билан онам ўлиб кетди. Ҳа, менинг 20 ёшли ўғлим онамни кўриш учун касалхоанага қатнаган. Ҳатто тиббиёт ниқоби ҳам тақмаган. Худо билади, балки ўғлим ҳам коронавирус юқтириб олгандир. Милицияда аввал аризамни қабул қилишни хоҳлашмади. Лекин мен талаб қилиб туриб олдим. Қабул қилишди. Ўша куниёқ қариндошларимни текширувдан ўтказишибди. Айнан улар дунёни зор қақшатаётган коронавирусдан халқни ҳимоя қилишга масъул. Акс ҳолда уларнинг не ҳожати бор.
Мен аризам бўйича Лукашенкога тегишли чора кўрилишини талаб қилавераман. Керак бўлса, халқаро майдонга чиқиб иш тутаман…
Жонс Хопкинс университети мутахассислари тарқатган хабарга кўра Белорусда ҳозирга қадар 3728 киши коронавирус юқтирган. Шуларнинг 36 нафари оламдан ўтган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|