Онангизни соғинсангиз уйга борасизми, кимлардир эса қабристонга… Онангиз гиламга ўтирганларини кўрсангиз, югуриб бориб қўша-қўша тўшак соласиз, аммо онаси тупроқда ётганини билиб, битта тўшак сололмайдиганлар бор…. Бирор хато қилиб ранжитиб қўйсангиз, битта қучоқлаб "кечиринг” десангиз волидангиз ҳамма гуноҳингизни кечириб юборади, аммо шундай фарзандлар борки, энди улар ҳеч қачон волидаларининг бўйнидан қучиб "кечиринг” дея олишмайди….. Уйда юрасизми, кўчадами, балолардан асрагувчи битта қалқонингиз, яъни онангизнинг дуоси ҳар доим сиз билан, аммо онасининг дуосидан бебаҳра қолганлар қанча биродар…. Уйга кеч кириб борсангиз ҳам, йўлингизга интизор бўлиб, овқатингизни қайта-қайта иситиб кутадиган онангиз бормилар, шукр қилинг кўчадан кеч қайтса, девордан сакраб ховлига кирадиган, ошхонага кириб бўш қозонни кўрадиганлар қанча…..
Қанчалик бахтли эканингизни ҳис қилдингизми, шу бахтингизни эҳтиёт қилинг! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|