Dushanba, 30.12.2024, 23:58
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 1
Mehmon: 1
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2020 » Iyun » 30 » Онамдан кечгандим, боламдан қайтди…

14:38
Онамдан кечгандим, боламдан қайтди…
— Бугун қариялар уйида байрам. Саттор чолнинг нобоп ўғли, ҳайтовур, тўғри йўлдан юриб, бир вақтлар қийратиб ташлаб кетган падари бузрукворини «Хизматингизни қилайин, пойингизни ўпайин, отажон!» деб олиб кетди. «У дунёю бу дунё ўғлимни кечирмайман!» дейдиган қаҳри қаттиқ акамизнинг ҳали дийдаси қотиб улгурмаган экан. Ўғлининг кўзларидаги ўкинч ёшларини кўрди-ю, дарров ийиб олдига тушиб кетяпти. Нима бўлган тақдирда ҳам, ҳарна кўнглида Худо оқибатни уйғотганига шукр. Фарзандлар ота-онасини қариганида хор қилиб қўймасин. Фарзанд ширин, фарзанд азиз, бироқ ундан яқинроқ дўст ҳам, золимроқ душман ҳам йўқ. Биз, ниҳоят, бир-бирини тушунган ота-болани кузатиб қоларканмиз, Тангрига ялиниб-ёлворамиз: «Дўстга зор, душманга хор қилмагин». Нима бўлганда ҳам, қариялар уйида шунга ўхшаган байрамларнинг кўпайгани маъқул, чунки бундан биз кексаларнинг кўнглимиз тоғдай кўтарилади. «Ҳартугул, уйига қайтди, — деймиз кўнгилни хотиржам қилиб, — нариги дунёга эмас». Чиндан ҳам, бу ерда ҳар йили қадрдонлардан бирини тупроққа топширавериб, ўзимизни анча олдириб қўйган эдик. Ҳар қалай, ҳаммамиз ҳам кексамиз, ҳаммамизнинг борар манзилимиз ўша. Бироқ тобутимизни боламиз кўтарса қанийди. Мен онамнинг тобутини кўтарганмидимки, болам меникини кўтарса…

Бундан бир неча йил бурун катта хатога қўл уриб қўйганман. Бу шундай хато эдики, уни эсласам, ҳозирга қадар юрагим орқага тортади. Наҳотки ўша мен эдим, дейман. Қанчалар сўқир одам бўлган эканман. Отам онамни жонидан ортиқ кўрарди. Шу сабаб бир умр ундан ажралмади. Уни бошқаларнинг қўлига ишониб топширмади. Аммаларимнинг айтишича, онам мени дунёга келтириб, паришонхотирлик касалига чалинибди. У буткул хотирасидан айрилиб қолибди. Яқинлари отамга онамдан ажрашишни маслаҳат беришганда ҳам кўнмаган. Онам мени фақат эмизарди, холос. Бувим эса мени улғайтирган. Болаликдан бувимнинг таъсирида туққан, менга оқ сут берган онажонимга нисбатан душманлик кайфиятида улғайдим. У менга ортиқча юкдай туйиларди. Уни кўргани кўзим йўқ эди. Онам мени танимас, мен эса уни худди шунинг учун ёмон кўрардим. Отамга бир куни онамга нега бунча ғамхўрлик кўрсатишини сўрадим. Ахир у отамни ҳам танимас эди. У менга бир ҳикояни сўзлаб берди: «Мен бу ҳикояни онанг шу касалга чалинганда, кўнглимда унга нисбатан меҳр сўнаётганда ўқигандим ва шу ҳақда ўйлаганим учун ўзимни-ўзим кечиролмагандим.

Бир кекса одам кўчада юриб кетаётганди, кутилмаганда уни машина туртиб юборибди. Атрофдагилар отахонни касалхонага олиб боришибди. Шифокор текширув ўтказиш кераклигини айтса, чол бетоқатланиб, кетишга чоғланибди.

— Қаерга бунча шошяпсиз? Ахир бундай аҳволда сизни қўйиб юборолмаймиз, — дебди уни назоратдан ўтказаётган шифокорнинг жаҳли чиқиб.

— Аёлим уйда кутяпти. Эрталаб унга қаймоқ олиш учун ташқарига чиққандим. У ҳар тонг чойга қаймоқ қўшиб емаса, кўнгли жойига тушмайди, — дебди.

Шифокор:

— Хотинингизга бугун қаймоқ олиб боролмаганингиз сабабини ўзимиз тушунтирамиз, — дебди.

Қария мунғайиб қолибди ва сўлғин қиёфада:

— Не қисматки, хотиним паришонхотирлик касалига йўлиққан. У ҳеч нарсани англамайди, ҳатто кимлигимни ҳам эслолмайди, — дебди.

Шифокор ҳайрат билан:

— Аёлингиз кимлигингизни унутган бўлса, нега унинг ёнига бунча шошасиз? — деб сўрабди.

Чол эса:

— Аммо мен унинг кимлигини ва менга қилган яхшиликларини унутганим йўқ-да, — деган экан.

Мана шунақа, ўғлим, мен ҳам онангдан воз кечиб кетолмайман», деганди.

Мен эса отамнинг бу олижаноблигини, барибир, тушунмадим. Отам онамга ғамхўрлик қилишда давом этарди. Йиллар ўтди. Отам бу дунёни ёш тарк этди. Бувим ҳам оламдан ўтди. Онам менинг қўлимда қолди. Шунда унга меҳр кўрсатмадим. Уйланганимдан кейин бечорани қариялар уйига топшириб юбордим. Уни бир кун ҳам эсламадим. У менга меҳр бергани йўқ, онам эмас, деган тушунча мавжуд эди менда. Фарзандли бўлдим, уларни оёққа қўйдим. Не қисматки, бугун фарзандим мени қариялар уйига олиб келиб қўйди. Мен бир бечора касал аёлга бекорга аччиқ қилиб, унга ноҳақлик қилганимни тушундим. У менга меҳр беролмаганда, мен унга меҳр кўрсатишим керак эди. Ахир берган оқ сутининг қадри бор эди-ку… Энди фарзандларимдан аччиқланишимга умуман ҳақим йўқ. Шундай эмасми?

СУЛТОНМУРОД

(Бухоро вилояти)

* * *

— Ўз ота-онасига меҳр кўрсатолмаган фарзандлар доим афсус-надоматда қолади ва у ҳеч қачон рўшнолик кўрмайди. Айниқса, онасига ҳурмат-эҳтиром кўрсатган одам Худонинг марҳаматига эришади. Ҳадисларда аввал онангга, яна онангга ва яна онангга, сўнг отангга яхшилик қил, деб бекорга айтилмаган. Ривоят қилишларича, бир подшоҳ ёши анчага бориб қолганда ўғил кўрибди. Лекин хотини вафот этиб, фарзанди касалманд бўлиб қолибди. Мамлакатнинг ҳеч бир табиби шаҳзодани даволай олмабди. Шаҳзоданинг ичи, тиши, қулоғи ва кўзи оғрир эди. Подшоҳ амир ва амалдорларга фармон берибди:

— Шундай табиб чақирингларки, у ўғлимнинг дардига шифо топсин.

Ваҳимага тушган давлат арконлари зўр табиб қидириб юриб, бир чўлга кетиб қолибди. Ярим тунда бир чўпоннинг уйида меҳмон бўлишибди. Меҳмондорчилик пайтида улар чўпонга подшоҳнинг амр-фармонини айтиб, ғам-андуҳ чекишибди. Даҳлизда боласини эмизиб турган чўпоннинг хотини уларнинг гапини эшитиб қолибди. У эрини чақириб, бир шиша суюқлик берибди ва дебди:

— Мана бу дорини уларга беринг, шаҳзодага ярим қошиқдан ичиришсин, кўзига суртиб, қулоғига икки томчидан томизишсин.

Вазир шишадаги дорини ноумид бўлиб олибди ва ҳамроҳлари билан сарой томон жўнабди. Вазир бориб, подшоҳга бўлган воқеани айтибди.

Подшоҳнинг жаҳли чиқиб, тутақиб кетибди:

— Бу дорига ишонмайман. Борди-ю, ўғлимга бир нима бўлса, мен уни қатл эттираман.

Чопарлар бориб, чўпоннинг хотинини саройга олиб келишибди. У уч кун шишадаги дори билан шаҳзодани даволабди. Унинг ичи ҳам, қулоғи ҳам, кўзи ва тишлари ҳам тузалиб, ўзи дармонга кирибди. Подшоҳ ўғлининг тузалганини кўриб, хурсандчиликдан боши осмонга етибди.

— Мен сени нима билан рози қилай? — дебди у чўпоннинг хотинига. — Мол-дунё берайми, ё қаср қуриб берайми?

Чўпоннинг хотини заҳархандалик билан жавоб берибди:

— Менга мол-дунё ҳам, шоҳона қаср ҳам керак эмас, она ҳеч қачон ўз сутини сотмайди.

Оқила хотиннинг бу гапларига қойил қолган подшоҳ унинг пойига эгилиб, таъзим қилибди.

Подшоҳлар онага эгилиб таъзим қилганда, фарзандлар онасини ардоқлаб бошига кўтариб юришга бурчлидир. Она-онамизни эъзозлаб яшайлик. Кексайганида уларни хор қилиб қўймайлик. Ота-онага кўрсатилган меҳр ва эҳтиромнинг, албатта, мукофоти бўлади. Онасини йиғлатганни ҳеч ким ҳеч қачон кечирмайди. Шуни унутманг!

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 205 | Qo'shdi: | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz