Seshanba, 31.12.2024, 00:17
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 2
Mehmon: 2
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2020 » Iyul » 7 » ОНАДАН-ДА МЕҲРИБОНИМ, КЕЧИР!!! (Суюклигим Светланага бағишланади)

06:49
ОНАДАН-ДА МЕҲРИБОНИМ, КЕЧИР!!! (Суюклигим Светланага бағишланади)
Мана, неча кундирки, яна касалхонадаман. Дард, тушкун кайфият, оғриқли лаҳзалар сабабми, гўё кун, соат, дунёдан буткул бехабар одамга айланиб қолгандекман. Ўйлаган ўйларим ҳам ўзимга қарши кечаётганга ўхшайди. Билмадим, негадир сўнгги пайтларда мен узала тушиб ётган шу қўрқинчли, аянчли манзаралардангина иборат масканга сукут ҳукмини ўтказа бошласа, руҳим ўзимга бегона бўлади-ю, танамни-да ўзи билан бирга қаерларгадир олиб кетаётгандек, борлиғимни тубсиз жарликка ташлаб юборадигандек туйила бошлайди. Шундай пайтларда атрофимдаги катта-кичик, ориқ-семиз, сўзамол-у индамас беморлар билан хаёлан видолаша бошлайман. Видолашув бир неча дақиқа давом этади ва мен қайтадан сершовқин, қизғин, серзарда, ғийбат, фисқу фасод қоришиқ ҳаётга қайтаман. Бу ҳолат эса бир неча кундан бери менинг бору-йўғимга айланиб қолаёзган ҳамшира қиз тепамга келгач, зоҳир бўлади…

У Заҳро! Бу исмнинг маънисини билмайман. Аммо исм ҳамшира қизнинг жисмига нақадар мос тушганини аниқ кўраман, ҳис этаман…

Ана, бугун ҳам Заҳрони кўрдим. У шундоқ тепамда қаддини тик тутганча, бир муддат мени обдон кузатди, жилмайди, норози бош чайқади. Бу одати ҳам менга жуда ёқади. Заҳро менга тикила бошладими, тамом, вужудимни нимадир қаттиқ куйдириб ўтади. Бу оташ жон-жонимга ёқиб, қаддимни кўтаришга, сергак тортишга мажбур этади.

— Тузукмисиз? — сўради Заҳро кўзларимга маъноли боқиб. — Рангингиз кечагидан анча яхши. Юзларингизга қизил югурибди!..

Мен бу сўзларни ҳар куни ҳамшира, врачлардан эшитаман. Бироқ Заҳро сўз қотса, ўша сўзларни тилига кўчирса, беихтиёр жонланаман, илгариги ғайратим борлиғимга қайтиб, ўзимни дунёни остин-устун қиладиган даражада кучли ҳис эта бошлайман. Фақат… Заҳронинг сўзларига қандай жавоб қайтаришни бимаслигим алам қилади. Йўқ, жавобларим тайёр. Афсуски, у жавобларни бошқа шифокорларга кўп бор қайтарганман. Заҳронинг ўзига ҳам касалхонага илк бор ётқизишган кунлари кўп айтганман. Ташаккур изҳор этганман. Энди эса ўзимнинг назаримда сийқаси чиққан ўша жавобларни Заҳрога раво кўрмаяпман. Унга кўнглимдан кечаётган сирли, жумбоқли, чалкаш туйғуларни оддий сўзлар орқали ошкор этишга ошифтаман, зорман! Қанийди, хаста юрагимни титратаётган қўрқув, андиша бироз чекинса-ю, Заҳрога бор изҳорларимни тўкиб солсам! Шунда енгил тортардим, елкамга ўрнашиб олган оғир юк нари чекинарди. Надоматлар бўлсинки, Заҳро менга яқинлашди дегунча қўрқув ва андиша янада қаттиқроқ наъра тортмоқда, мен тилимни тийишга, бош эгишга, сукут сақлашга мажбур бўлмоқдаман!..

— Нега гапирмайсиз? — хаёлимни бўлиб саволга тута кетди Заҳро. — Нимадандир кўнглингиз тўлмаяптими? Ё биздагилар яхши қаращмаяптими?

— Йўғ-э, — дедим ниҳоят пича хижолат тортиб. — Сиздагилар жуда яхши қарашяпти.

— Нега унда хафасиз? Бирор гап бўлдими? Биров-ярим хафа қилдими?

Бу саволга арзирли жавобим йўқ эди. Қолаверса, қалбим, хаста юрагим жўшиб, хасталикни-да унутиб, энтикиб-энтикиб кетаётганди. Қайсар қалб мени ҳақ сўзни бошлашга ундарди. Мен шунча кундан бери илк бор Заҳронинг кўзларига тик боқишга ўзимда куч топа билдим. Беихтиёр саломат юрганимдаги феълим тутиб, ҳазил аралаш саволга савол билан жавоб қайтардим.

— Башарти хафа қилган бўлишса-чи?

— Унда ўша одамга айтиб қўйинг, — деди Заҳро мулойимлик билан. — Беморларни хафа қилиш яхшимас!

Билмадим, айни лаҳзада қаердан шунча шиддат пайдо бўлди, гўё жасур жангчи каби Заҳронинг қўлидан тутдим.

— Мени ҳеч ким хафа қилмади, — дедим унинг юзлари қизариб, узун киприклари титрай бошлаганини кўрсам-да, қўлини қаттиқроқ сиқиб. — Мен ўзимни ўзим хафа қиляпман. Сиздай ажойиб ва гўзал қизга бор гапни айта олмаганим учун ўзимни ўзим койияпман.

Заҳро индамади. Қўлини тортиб олишга ҳам негадир шошилмади. Нигоҳларини бир нуқтага қадаганча бирпаслик сукутга толди.

Сезардим, ҳис этардим. Бу сукут узоққа чўзилмайди. Агар сўзимда давом этмасам, тилимни тишлаган кўйи тек ўтираверсам, у албатта қўлини тортиб олади. Бу қилиғим учун уришиб ташлаши ҳам ҳеч гап эмас.

— Сиз менга ёқасиз, — дедим аъзойи баданимда зоҳир титроқларни сездирмасликка уриниб. — Жудаям-жудаям ёқасиз!..

— В-вой, — дея дарров қўлини тортиб олди Заҳро. — Ғалати экансиз-ку! Бу… Нима деганингиз?..

— Арзимайманми сизнинг муҳаббатингизга? — Мен қайсарлик ва ўжарлик зўр келиб қайтадан Заҳронинг қўлига ёпишдим. — Айтинг, арзимайманми? Ё… Касал деб сиз ҳам камситасизми? Кўзга илмайсизми?..

Ишончим комил эди. Сўнгги гапим Заҳро каби қизларни жиддий тортишга, ўйланишга мажбур этиши, кўнглини юмшатишига шубҳам йўқ эди. Адашмабман. Заҳро мен ўйлагандан-да қаттиқроқ хижолат тортди, энди атиргул ғунчаси янглиғ бежирим лаблари ҳам титраётганига гувоҳ бўлдим.

— Бу ерда гаплашмайлик, — дея безовталик билан атрофга аланглаб олди Заҳро. — Ҳозир… Сизни ўзим аравачада ташқарига олиб чиқаман. Ўша ерда… Гаплашамиз. Майлими?

Ие, шундай имкониятни қўлдан бой бериб бўларканми? Заҳронинг қандай жавоб айтиши мени умуман қизиқтирмаётганди. Унинг ҳуснига тўйиб термилсам, ичимдаги гапларни қанчалар оғир бўлмасин, айтиб олсам кифоя эди. Ахир… Бу менинг энг катта орзум эди! Ёқимтой ва ширинсухан қизнинг суҳбати бор дардимни тортиб оладигандек, мени яна соғлар даврасига қўшадигандек туйиларди.

Жон деб рози бўлдим-у, истар-истамас Заҳронинг қўлини қўйиб юбордим…

 

* * *

 

Йўлак тинч эмасди. Гоҳ врачлар, гоҳ беморларни йўқлаб келгувчилар уёқдан-буёққа ўтиб туришарди. Заҳро аравачани буткул бошқа томонга олиб борди. Ва ниҳоят биз ёлғиз қолдик. Заҳрони билмадим-у, аммо мен учун дунёда иккаламиздан бўлак ҳеч ким йўқдек эди. Аммо… Буёғига суҳбатни нимадан бошлаш лозим? Бундай вазиятларда ошиқлар қандай йўл тутадилар? Бахтга қарши ўзимни бу тахлит саволларга кўмиб ўтиришга, қаердандир ғойибдан нажот излашга ҳақим ва фурсатим йўқлигини билардим. Айниқса, сукут сақлашдан, сўзсиз термилишдан бўшамасам, Заҳро орқа-кетига қарамай жўнаб қолишидан чўчирдим. Таваккал суҳбатни машҳур бир шеърнинг тўрт сатрини тилимга кўчиришдан бошладим.

— Хўрлайверманг, менинг ҳам уволим бор,

— Бир куни изимни излаб қоласиз.

— Қадрим ўтганида эй ҳоли абгор,

— Ортимдан мунғайиб йиғлаб қоласиз…

Заҳро мен ўйлагандан-да топқирроқ, сергакроқ, зийракроқ экан. Дарров жавоб қайтарди.

— Сизни хўрлаб бўларканми!?.

Мени ҳижронлар оловида куйишга мажбур этган, гўё танамни эҳтирослар денгизига улоқтирган муҳаббатимнинг шу бир оғиз сўзини изҳорларимга жавоб деб билдим-у, сира ўйлаб ўтирмай ўрнимдан турдим ва…

Телба каби алланималар дея ғудранганча Заҳронинг ўша гўзал, атиргул ғунчаси каби бежирим лабларидан бўса олдим…

Бу оташнинг қудрати икки дунёга етгудек экан. Боягина кўксимда қур-қур пайдо бўла бошлаган оғриқлардан безовталанган, карахтлик домида қолиб азобланган бўлсам, энди умуман бошқа бир одамга айланиб қолгандек эркин ва бахтиёр эдим. Қалбим жуда қисқа муддат бўлса-да сокин тортганди. Заҳронинг нозик елкаларига чирмашган бармоқларимни ҳақиқий висол ўти куйдирар, бу олов кўпроқ, узоқроқ, кучлироқ ёнишини жуда-жуда хоҳлардим…

Лекин кутилмаган воқеа содир бўлди. Мен биров юзимга тарсаки туширгандек беихтиёр сапчиб кетдим…

Не кўз билан кўрайки, каравотда ўтирар, нариги ёнбошда қайсидир нуроний отахон инқиллаганча мен тарафга қараб оларди…

Бир неча дақиқа ҳеч нарсага тушунмай атрофга аланг-жаланг боқдим. Кимнидир қидирдим. Кейин эса…

Кейин бўлиб ўтган ишлар хаёл эканини англаб етдим. Шу орада Заҳрони кўз олдимга келтирдим. Унинг ҳусни тасаввуримда пайдо бўлди дегунча бу воқеалар хаёл эмас, ҳақиқатга айланишини истадим…

Йўқ, ахир… Қай юз, қайси виждон билан бундай бўлмағур хаёлларга эрк бераман? Нега? Суюкли, мен учун жонини фидо қилишга тайёр турган ёстиқдошимни нима учун шайтоний ўйларга алмашдим? Уни севаман-ку! У бўлмаса, ким эдим ва ким бўлардим?.. Шунчалар разил эканманми? Шунча гуноҳларим каммиди? Балки ўтмиш гуноҳларим эвазига шундай дардга чалингандирман? Шуни ҳам англаб етмадимми? Нимага ўзга аёлнинг висолини хоҳлаб қолдим? Ким эдим-у ким бўлдим? Наҳотки, диёнатсиз бир бандага айланиб қолган бўлсам? Нима учун?

Шу каби саволлар кўксимни кемира бошлагач, ўзимни тек ўтиришга, дунёга хотиржам боқишга ҳақсиз дея ҳисобладим ва зарда, алам, нафрат таъсирида каравотга юзтубан ётиб олдим. Икки қўлим билан бошимни чангалларканман, эшитилар-эшитилмас шивирладим.

— Мен разил, мунофиқ, иблис етагида қолган малъунни кечир, азизам, ёстиқдошим, суюклигим, онамдан-да меҳрибон инсон!

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 195 | Qo'shdi: #uznews, #newsuz, #news, #xabarlar, #ahborot, #новости, #Yangilik, #Yangiliklar, #habarlar | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Iyul 2020  »
DushSeshChorPayJumShanYak
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz