Yakshanba, 29.12.2024, 09:34
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 1
Mehmon: 1
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2020 » Avgust » 12 » Ҳомиладорликда жинсий алоқа қилиш мумкинми? (Гинеколог маълумоти)

08:46
Ҳомиладорликда жинсий алоқа қилиш мумкинми? (Гинеколог маълумоти)
Ётоқхона эшиги ортига бекитилган муносабатлар янги ҳаёт учун асос бўлади. Аммо… ҳомиладорлик бошланиши билан айнан жинсий алоқа юзасидан кўпгина саволлар туғилади. Айримлар ҳомиладорликда жинсий алоқа қилишдан бутунлай воз кечишни таклиф қилса, бошқалар эса эр-хотин бир-биридан узоқлашмаслиги керак, дейди.
Бугун фарзанд кутаётган оилаларни қизиқтирган саволларга олий тоифали шифокор-гинеколог Нилуфар БЎСТОНОВАдан жавоб оламиз.

Ҳомиладорликда жинсий алоқа қилиш мумкинми?

Агар ҳомиладорлик даврида ҳомила тушиш хавфини юзага келтирадиган бирор сабаб бўлмаса, туғруқ давригача жинсий алоқани чеклаш шарт эмас. Бундан аввалги ҳомиладорликларда муаммолар юзага келган бўлса, аёл ўзининг эҳтиётини қилиши лозим. Шунингдек, ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлиги ҳамда илгари ҳайз келиши кутилган саналарда жинсий алоқага камроқ кириш тавсия этилади. Қатъий тақиқ эса қуйидаги ҳолатларга нисбатан қўлланилиши мумкин:

    ҳомила тушиш хавфи бўлганда;
    бачадон бўйни етишмовчилигида;
    кўп ҳомилали ҳомиладорликда;
    йўлдош кўчиши ва унда ёриқлар кузатилганда;
    ҳомила олди сувининг кетишида;
    инфекцион касалликларда.

Бу муҳимми?

Масалага индивидуал равишда ёндашган маъқул. Баъзи эркаклар кутилаётган бахтдан сархуш бўлиб, рафиқасига меҳри товланиб кетса, баъзилари ҳомилага зиён етказмай дея, ўзини тийишга ҳаракат қилади. Масала ечими учун жуфтлик шифокор билан маслаҳатлашиши лозим. Шу ўринда эркакларга икки оғиз сўз: аёлингизни нафақат ташқи кўриниши ўзгараяпти, балки унинг руҳий кечинмалари ҳам олдингидан бироз фарқ қилади. Унинг хоҳишини ҳам инобатга олишни унутманг! Жинсий алоқа даврида эркак ҳомилага зарар етказа олмайди, негаки у бачадон, йўлдош, ҳомила олди сувлари ҳамда бачадон бўйнидаги шилимшиқ парда билан ҳимояланган.
Ҳомиладорликда жинсий алоқа қилиш эрта туғруққа сабаб бўладими?

Бу аёл ва ҳомиланинг ҳолатига кўра аниқланади. Ҳомиладорлик даври муаммолари, хусусан, ҳомила тушишиш ёки туғруқнинг эрта бошланиш аломатлари кузатилмаётган бўлса, жинсий алоқа билан туғруқ даврига қадар шуғулланиш мумкин. Бироқ аёл ва туғилажак боланинг ҳаётига хавф солиши мумкин бўлган ҳолатлар аниқланса, тахминий туғруқ кунидан 6 ҳафта аввал жинсий алоқа муносабатларини тўхтатиш тавсия этилади.

Ноқулайликни юзага келтирмайдими?

Бўлиши мумкин. Бироқ бу одатий ҳол саналади. Ҳомила ривожланаётгани сабаб бачадон ўсади. Ҳомиладор аёл тинч ҳолатда ҳам кичик тос аъзоларида оғриқ, тортишиш, белнинг зирқирашини ҳис қилиши мумкин. Жинсий алоқа вақтида эса бу безовталиклар яққол сезила бошлайди. Бундан ташқари, ҳомиладорликнинг илк кунлариданоқ кўкрак сезувчанлиги ошади, жуфтингизнинг эркалашлари ҳам оғриқ қўзғатиши мумкин. Катталашаётган қорин ҳам жинсий алоқага халал бериши муболаға эмас. Шу боисдан бўлажак она ўзи учун қулай ҳолатни танлаб олиши даркор. Чеклов бўлса, хоҳишга кўра иш тутиш тавсия этилади. Лекин аёл буни истамаса, уни мажбурлаш ярамайди.
Нима учун аёлнинг хоҳишлари тез-тез ўзгариб туради?

Ҳомиладорлик даврида гормонал ҳолатнинг ўзгариши туфайли аёлнинг жинсий мойиллиги турлича бўлади. Бундан ташқари, бу аёлнинг ҳомиладорликдан аввалги хоҳишларига ҳам боғлиқ. Бўлажак онада эстроген (аёллар жинсий гормони)нинг кўпайиши оқибатида, жуфтининг меҳр-муҳаббатига эҳтиёжи ортади. Бироқ ҳомиладорликнинг илк уч ойлигида кўпчилик аёллар бошқоронғуликни ўтказади, бунда эса турли ҳидларга сезувчанлик кучайиши мумкин. Бу ҳам жинсий майлнинг сусайишига олиб келади.
Ҳомиладорликда оргазм туғруқнинг бошланишига сабабми?

Оргазм вақтида бачадоннинг қисқариши эрта туғруққа сабаб бўлади, деган фикр хато саналади. Агар бачадон, бачадон бўйни ва ҳомила туғруққа тайёр бўлмаса, жинсий эҳтиёжнинг қондирилиши ҳомиладорликнинг эрта якун топишига важ бўла олмайди.
Туғруқ муддатидан ўтиб кетса, яқинлик тавсия этиладими?

Бачадон ва ҳомила туғруққа тайёр бўлсаю, лекин туғруқ дардидан дарак бўлмаса, шифокорлар бўлажак ота-оналарга жинсий яқинликни амалга оширишни тавсия этишади. Чунки сперма таркибида бачадон бўйнини туғруққа тайёрлаб берадиган простагландин моддаси мавжуд. Жинсий алоқага киришиш мумкин бўлмаган аёлларга эса туғруқхоналарда ушбу модда гел кўринишида аёлнинг бачадонига юборилади. Аммо ҳомила олди халтасининг ёрилиши ёки эркакда инфекцион касаллик аниқланганда жинсий алоқага кириш маън этилади.

Ҳомиладорликда жинсиқ алоқа қилишга қатъий қарши кўрсатмалар мавжудми?

Қатъий чегара ёки тақиқлар мавжуд эмас. Ҳамма нарса аёл ва ҳомиланинг ҳолатига боғлиқ. Айрим масалаларни эса эр-хотин гинеколог-шифокор билан маслаҳатлашиб, ҳал этади. Ҳомиладорликнинг иккинчи уч ойлиги аёлда жинсий майл «гуллаб-яшнаётган» давр саналади. Аёлнинг организми янги ҳолатга кўниккан, бошқоронғулик ортда қолган, қорин эса халал берадиган даражада катта эмас. Аксарият ҳомиладор аёллар бу даврдан унумли фойдаланиб қолишади.
Эркак меҳри нечоғлик муҳим?

Кутилаётган фарзанднинг отаси, аниқроғи яқин инсонинг меҳри аёлнинг ҳам руҳий, ҳам жисмоний ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади. Агар аёл севимли эканлигини ҳис қилиб турса, ўзини икки карра бахтиёр сезади. Ёқимли туйғулар ҳомиладорлик вақтидаги хавотир ва туғруқдан қўрқишга қарши самарали воситадир. Қисқаси, аёл жинсий яқинлик ортидан кўтаринки кайфиятга эришади.
Ҳомиладорликда жинсий алоқа қилиш соғлик учун фойдалими?

Ҳомиладорлик даврида организмда юз берган турли ўзгаришлар оқибатида аёл организми ҳар доимгидан ҳам кўпроқ яқинликни талаб этиши мумкин. Шунингдек, мунтазам яқинликка киришиш организмни туғруққа тайёрлайди, тўқималарнинг керакли даражада эгилувчанлигига эришилади. Бу эса туғруқ пайти қинда ёриқлар юзага келмаслигини таъминлайди.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ | Ko'rildi: 194 | Qo'shdi: #ahborot, #новости, #uznews, #xabarlar, #news, #Yangiliklar, #habarlar, #Yangilik, #newsuz | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Avgust 2020  »
DushSeshChorPayJumShanYak
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz