TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Бизда ҳар йилнинг охирида "энг яхши…”ларни аниқлаш деярли урф даражасига кириб улгурган ҳолат. "Энг яхши актриса”, "Энг яхши кўрсатув”, "Энг яхши хонанда” ва ҳоказо.
Кеча 2019 йил, 4 декабрь санасида ҳам бу анъана яна қайтарилди. "Менинг юртим” ҳамда "Ёшлар” канали ташкил қилган ушбу лойиҳада бир қатор номзодлар тақдим этилган. "Олтин кабутар» деб номланган ушбу танловда телевидение, санъат ва маданият ҳамда кино соҳаси вакиллари тақдирланишди. Танлов шарти тўрт босқичли овоз бериш жараёнига бўлинганди.
Назаримда кечаги "томоша” бошқаларидан анча фарқли ўтгандай. Бир томондан эса ҳақиқий ТОМОША!
Авваллари санъаткорларнинг ер остидан ёки орқа варотдан бурниларини жийириб қўйишлари камераларга тушиб қоларди. Лекин кеча… Замонавийлашяпмиз азизлар…
"Энг яхши кўрсатув” номинациясида "Йўловчи” (Азон Тв), "Энг яхши тележурналист” Амирҳон Умаров, "Энг яхши актёр” номинациясида эса Дурдона Курбонова биринчиликда кетишаётган эди. Дафъатан пастда турган номзодлар олдинга чиқди ва аввалги учта тур ҳисоби "ухлади”. Табиий савол туғилади: Агар аввалги учта тур натижалари ҳисобга олинмаса, 4 та тур ўтказишга не ҳожат бор эди?!
Микрафонни беришни истамаган Амирҳон Умаров ҳамда унинг дўсти Сарвар Боҳодиров "дил изҳорлари”ю, энса қотиришларини очиқдан-очиқ билдириб ўтишди:
"Баъзи номзодлар энсамни қотиришди. Уларга ҳали бор..” деган Сарвар Баҳодиров. Уларнинг қиёфаларида аламзадалик, ноҳақликдан эҳтиросга берилиш яққол сезилиб турарди. Ва бу мутлоқо табиий.
Номзодларнинг ўринлари алмашиб кетишига кўз юммасдан иложимиз ҳам йўқку-я, лекин тадбирнинг савиясиз бошловчилар томонидан олиб борилгани, зерикарли ва рангсиз ўтгани… Ташкилотчилар бу борада чиндан ҳам кўр-кўрона ишлашганини тан олсалар эди… Йўқ улар, қандайдир муҳрлар туширилган, қўштирноқ ичидаги "ҳужжат”ларни тақдим этишмоқда.
Хуллас, биз адолат масаласида ҳали жуда цвилизациялашмаганимиз кўриниб турибди.
Нима ҳам дердик, ижодкорларнинг маҳорати аллақандай "фаҳрий ёрлиқ” билан ўлчанмайди! Меҳнат қилган қачондир юзага чиқишидан умидвормиз!