Африкалик савдогар олмос тош сотиб олди. Аммо унинг камчилиги бор: ўртасига дарз етган эди. У заргарнинг ёнига мадад сўраб борди…
Заргар тошни айлантириб кўриб:
– Буни шу дарз кетган жойидан тенг иккига бўлинса, қиймати бутун ҳолатидагидан кўра қимматроқ бўлади. Лекин бу менинг қўлимдан келмайди, – деди.
Савдогар унинг олдидан чиқиб, бошқа заргар излай бошлади. Бироқ қайси моҳир заргарга кўрсатмасин, улар бу ишни қилишдан бош тортишар, қиммат баҳо тошга қўл теккизишни исташмас эди.
Савдогар охири Амстердамгача етиб борди. Ўша ердан ёши улуғ заргарни топди. Афсуски, у ҳам бошқа ҳамкасблари қатори бу иш жуда мушкуллиги ва озгина эҳтиётсизлик тошнинг қийматига путур етказишидан огоҳлантирди. Савдогар ўз гапида туриб олгачгина, мўйсафид шогирдларидан бирини чақириб, бу вазифани унга топширди. Энг қизиғи – кекса заргарнинг шогирди озгина уриниш билан тошни тенг иккига бўла олди.
– Қандай тажрибали шогирдингиз бор экан! – дея ажабланди савдогар. – Дунё кезиб бу иш қўлидан келадиган заргарни топмаган эдим!
Мўйсафид айтди:
– У тажрибали эмас, иш ўрганаётганига атиги бир ой бўлди.
– Э?.. Унда олмосни қийналмасдан иккига бўла олганининг сабаби нимада?
– Сабаби, у – олмоснинг баҳоси қанча эканини билмаганида. Агар у ҳам сиз учрашган бошқа моҳир заргарлар каби бу тошнинг қанчалар қийматга эга эканини билганда эди, уни ўйлаб ўтирмасдан тезгина иккига бўлишга қўли бормасди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|