1. Бриллиантлар муҳташам тошлардир. Улар кўплаб асрлар давомида бойлик тимсоли сифатида қадрланган ва қадрланмоқда.
2. Қадимий грек тилидан таржима қилинганда, олмос сўзи "бузилмас” маъносини беради.
3. Олмос Ердаги энг метин табиий минералдир.
4. Олмосни оддий оловга ташласангиз, ундан асар ҳам қолмайди.
5. Олмос ер тубидан қазиб олинадиган углерод ҳисобланади. У шу даражада метинки, уни фақат бошқа олмосгина тирнай олади.
6. Ер остидаги углерод, иссиқлик ва вақт эвазига олмос дунёга келади. Одамлар эса уни қазиб олиб қайта ишлаш натижасида ажойиб, кўзни қамаштирар даражадаги қимматбаҳо тошга — бриллиантга айлантиришади.
7. Қайта ишлаш, четларини текислаш натижасида олмос соф вазнининг деярли ярмини йўқотади.
8. Қадимда олмос ғолиблар тоши саналган. Уни Юлий Цезарь, Людовик IV ва Наполеон тумор ўрнида бўйнига осиб юрган.
9. Олмосни кимберлит — қотиб қолган магмадан ажратиб олишади.
10. 1 карат (0,2 грамм) олмос олиш учун 1 тонна кимберлит қайта ишланиши зарур.
11. Дунёда энг машҳур бриллиант бу пуштиранг бриллиантдир.
12. 1 карат олмосни қўлга киритиш учун 250 тонна тупроқни ташқарига ирғитиш керак.
13. Олмос графитнинг яқин қариндоши ҳисобланади. Иккови ҳам углерод формасида. Фақат уларнинг фарқи шуки, олмос энг қаттиқ, графит энг юмшоқ минерал.
14. Ёруғлик тезлиги олмос орқали ўтиш жараёнида 2,5 марта секинлашади.
15. Ўрта асрларда одамлар олмос ёрдамида чарчоқдан руҳий хасталиккача даволашган.
16. Дунёдаги жами олмоснинг 80 фоизи қимматбаҳо тақинчоқлар ясашга яроқсиз. Шунинг учун улардан саноатда фойдаланишади ёки ахлатга ирғитишади.
17. Олмос ёмғири афсона эмас. Ҳақиқатан Сатурн ва Юпитер сайёрасида осмон-у фалакдан олмос ёмғири ёғади. Бунга икки сайёра атмосферасининг кимёвий таркиби сабабчидир. Атмосферанинг юқори қаватида чақмоқлар метанни куяга айлантиради. Кейин бу куя босим остида зичланади ва пастга қулайди. Қулаш асносида олдин графитга, кейин олмосга айланади.
18. Дунёда биринчи бўлиб бриллиантли никоҳ узугини бармоғига таққан аёл Франция қироли Карлнинг қизи Мария Бургундскаядир. Унга узукни 1477 йили Австрия эрцгерцогИ Максимиллиан ҳадя қилган.
19. Бриллиант ҳамда кўмир бир хил элемент — углероддан ташкил топган. Фақат кристалл структураси турлича холос.
20. Олмоснинг аксар қисми миллиардлаб йиллар олдин ер остида Цельсий бўйича 900-1300 даражали босим остида ҳосил бўлган.
21. Агар ер юзидаги олмосларни йиғиб дунё аҳлининг ҳар бирига тарқатилса, ҳар биримизга бир чашкадан олмос тўғри келади.
22. "General Electric” компанияси етук мутахассиси Трэйси Холл сунъий олмослар технологиясини яратиб, компаниясига миллиардлаб доллар даромад келтирган. Аммо шуниси ачинарлики, у ихтироси эвазига компаниядан атиги 10 доллар ҳақ олган.
23. Бриллиантлар ҳозирги кунда у қадар ноёб ҳисобланмайди. Агар сиз бриллиант сотиб олган бўлсангиз ва бир куни уни сотишга тутинсангиз, сотиб олинган нархига ҳаётда сота олмайсиз.
24. Сунъий олмасни таркибида углерод мавжуд ҳар қандай моддадан ясаш мумкин.
25. Ҳақиқий бриллиантни ерёнғоқ мойидан ҳам тайёрлаш мумкин. Фақат бунинг учун ўта мураккаб илмий жиҳоз, юқори босим ва иссиқлик зарур бўлади. Немис олимлари ҳажми 2-3 миллиметрга тенг бриллиантни айнан ерёнғоқ мойидан ясашган. Бунинг учун уларга 2-3 ҳафта вақт керак бўлган холос.
26. Ҳақиқий бриллиантни рентген кўрсатмайди. Шу нарса бриллиантнинг ҳақиқий ёки сохталигини аниқлашда ёрдам беради. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|