1. Олхўри Хитойда қиш рамзи ҳисобланади.
2. Олхўри дарахти 25-30 йил умр кўради. Аммо 10-15 ёшдагина мева бера бошлайди.
3. Олхўридан алкоголсиз ва алкоголли ичимликлар тайёрланади. Алкоголли деганда асосан шароб назарда тутилади.
4. Олхўри дарахти ёнига помидор ёки картошка экиб бўлмайди. Чунки улар олхўри учун ўта хавфли хасталик вирусини тарқатади.
5. Болқон ярим оролида қадимда бир анъана зоҳир бўлган. Агар кимдир гуноҳлари учун руҳоний худодан авф сўраб беришини истаса, йўл четига олхўри дарахти ўтқазиши лозим бўлган. Шунинг учун бўлса керак ҳозир ҳам Болқон ярим ороли, айниқса, Албания ва Сербиядаги йўллар четида олхўри дарахтлари саф тортиб туради.
6. Олхўри бундан 2000 йил олдин пайдо бўлган.
7. Доимий равишда ва меъёрида олхўри еб юрсангиз, қондаги холестерин миқдори камайиб бораверади.
8. Олхўри таркибида минераллар, калий, фосфор, магний, темир моддаси, А, С, Е витаминлари кўп.
9. Олхўридан кучли сурги дори сифатида ҳам фойдаланишади. Бунинг учун 5-7 дона олхўри еб олсангиз кифоя қилади.
10. Олхўри дарахтининг барглари танадаги жароҳатларни тез битиради. Бунинг учун баргларни майдалаб жароҳат устига босилади.
11. Олхўри тана ҳароратини туширишда ҳам малинадан сира қолишмайди.
12. Айрим олимларнинг гапига кўра, олхўри саратон хасталиги хавфини камайтиради, иммунитетни мустаҳкамлайди, тери тез қариб қолишига йўл қўймайди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|