TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Олимлар Учинчи жаҳон урушининг сценарийсини ишлаб чиқишди… (юраги заифлар ўқимасин)
Америкадаги Пристон университети олимлари Россия ва НАТО ўртасида кечиши кутилган ядро урушининг тахминий сценарийсини ишлаб чиқишди. Шу мақсадда икки томонга тегишли ядро қуроллари кучи, заҳирадаги миқдори, нишонга олинадиган ҳудудлар доирасида изланишлар ташкил этишди. Сценарий бўйича биринчи бўлиб Россия Германия ва Польша чегара ҳудудларига қақшаткич зарбаларни йўллайди. Шу йўл билан НАТО нинг Шарқий Европадаги асосий кучларини ожизлантиради. Альянс эса жавоб зарбаси сифатида Калининградни мўлжалга олади. Шуни яна бир карра алоҳида таъкидлаш лозимки, Учинчи Жаҳон уруши фақат ядро қуроллари иштирокида бошланади ва жуда қисқа вақт давом этади.
Белгилаб қўйилганки, Россия жами 300 та жанговар ядро қуролини НАТО га қарши йўллайди. Шу йўл билан Альянс кучларини кесиб ташлайди. НАТО эса жавоб зарбаси сифатида 180 та жанговар ядро қуролини ҳавога учиради. Экспертларнинг тахминий ҳисоб-китобларига кўра, бу уруш оқибатида 100 миллионга яқин одам ҳалок бўлади. Шуларнинг 34, 1 миллион нафари фавқулодда ўлим топса, қолгани яраланиш, заҳарланиш туфайли маълум вақт ўтгандан кейин вафот этади. Лекин изланиш муаллифлари айтишмоқдаки, чекланган ядро уруши ҳеч қачон бўлмайди. Шунинг учун икки давлат раҳбарларидан ядро қуролини оммавий равишда йўқ қилишни сўрайвериш, сўрайвериш, сўрайвериш керак. Токи одамзод бу фоний дунёни ўз ажали, худонинг инояти билангина тарк этсин.