TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
ОЛИМЛАР: «ҚОН БОСИМИНИНГ ПАСТЛИГИ ҲАЁТ УЧУН ХАВФЛИ…»
Олимларнинг изланишлари натижасида артериал қон босимининг доимий тарзда паст даражада бўлиши мия фаолияти издан чиқиши аниқланди. Олимлар айтдики, агар одамнинг артериал қон босими 120/80 дан 100/70 гача пасайса ва бу сурункалига айланса, қўрқинчли эмас. Аммо бундан-да пасайса, масалан, 80/70 ёки ундан ҳам паст юрса, устига устак шу нарса сурункалига айланса, мия учун жиддий хавф туғиларкан. Сабаби, керагидан паст даражада бўлган қон босими оқибатида мияга кислород, юракка қон етиб бориши пассивлашиб кетади. Юракда эса турли кўринишдаги хасталиклар пайдо бўлиш хавфи ортади.
Қон босими кескин пасайиши бош айланиши, кўнгил айниши, ҳолсизланиш, уйқу келиши кабиларда кузатилади. Бундай вазиятда дарҳол врачга учрашиш лозим. Акс ҳолда бу ҳолат ривожлана бориб одам комага тушиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас.