TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Тарвуз ёз неъмати. Ёз фасли бошланганданоқ бу ширин полиз экини бозорларда пайдо бўлади. Барчамиз тарвузни севиб истеъмол қила бошлаймиз. Аммо диетологлар тарвуз ҳаммага баравар фойда беравермаслигини айтишмоқда. Уларнинг таъкидлашича, тарвузни ёз бошидан эмас, август ойидан истеъмол қила бошлаш керак экан. Сабаби, эрта пишган тарвузни тезроқ пишиб етилиши учун эгалари дорилашади. Оқибатда тарвуз таркибида нитратлар миқдори кўпайиб кетади. Нитратлар эса организмга кириб боргач, заҳарли моддага айланади. Августда пишган тарвузда кимёвий дори бўлмайди. Қолаверса, у иссиқхоналарда эмас, очиқ далада етиштирилган бўлади. Бундан ташқари, тарвузни меъёрдан ортиқ ейиш ҳам сира мумкин эмас. Чунки тарвузнинг 80 фоиз қисми сувдан иборат. Шунинг учун у сийдик ҳайдовчи воситалардан бири ҳисобланиб, буйракларга кучли босим ўтказади.