TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Нортумбрия университетининг математика, физика ва электротехника кафедраси профессори Валентина Жаркованинг таъкидлашича, яқин вақтларда ер юзида минимал музлик даври бошланади ва у камида 30 йилга чўзиларкан. Профессор айтдики, фанда «Буюк Қуёш минимуми» деб аталувчи ҳолат мавжуд. Бу ҳолат қуёшдаги доғлар сезиларли даражада камайиши туфайли юзага келади. Шунда ер юзида ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 1 фоизга пастлайди. Аммо шу бир фоиз ҳам иқлимга яхшигина таъсир қилади. Қиш ўта совуқ кечади. Ёзда эса намлик кучли, ҳаво салқин бўлади. Қуёшдан Ерга етиб келадиган энергия миқдори кескин тушиб кетади.
Ҳозирнинг ўзида Канадада шундай манзара кўзга ташлана бошлаган. Қиш ойларида ҳаво ҳарорати -50 даражагачани ташкил этмоқда.
«Буюк Қуёш минимуми» деб номланган шундай ҳолат сўнгги бор 1650 йили кузатилган ва 60 йил давом этган экан. Ўшанда ер юзи жуда совиб кетган. Музликлар сони ошган. Айрим дарёлар, кўллар ва йирик сув ҳавзалари суви музлаб қолган. Баъзи ҳудудларда яшаган одамларнинг саломатлигига путур етган. Озиқ-овқат маҳсулотлари камчил бўлган.
Биз умид қиламизки, бу сафарги «Буюк Қуёш минимуми» ўтмишдагидан анча енгил кечади. Балки умуман бўлмас. Буни энди худо билади.