TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Олимлар: «ЕРНИ ПЛАСТИК ПАКЕТЛАР ВА ГАЗ ҲАЛОКАТГА УЧРАТАДИ» (юраги заифлар ўқимасин)
Европалик олимлар бир неча ўн маротаба ўтказилган изланишлардан сўнг сайёрамизни ҳалокатдан асраб қолишнинг бир неча вариантларини санаб ўтишди. Уларнинг фикрича, биринчи навбатда пластик идишлар, пакетлардан фойдаланишни бас қилишимиз, атмосферага заҳарли газларни тарқатишдан тийилишимиз лозим экан. Айниқса, пластик идишлар ва пакетлардан фойдаланишда давом этсак, 2050 йилга бориб океанларда балиқлар ўрнига пластик пакетлар суза бошлайди. Балиқларга эса худди шу пакетларни ютишлари ва атмосферага тарқатилаётган заҳарли газ туфайли қирон келади.
Швециялик икки олим барчани автомобил ва самолётларда юришдан воз кечишга чақирмоқда. Бундан ташқари, гўштли таомлар истеъмолидан тийилиб, аёлларимиз фарзанд туғишни кескин камайтиришса ҳам ер юзи ҳалокат ёқасида қолмаслиги мумкин. Чунки ҳар бир одам ўзидан диоксид углероднинг 30 фоизини тарқатса, қолган 70 фоизини заводлар ҳамда автомобил, самолётлар атмосферага ирғитади. Экологлар эса сувни тежаб ишлатишни маслаҳат беришмоқда. Негаки, сувни тежамасак, бир кун келиб у ҳам якун топади. Сувсиз ҳаётни эса ҳеч ким ҳеч қачон тасаввур эта олмаса керак.